Лекция кириш. Машғулот режаси



Download 0,62 Mb.
bet13/40
Sana25.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#297842
TuriЛекция
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
2018 печатга Гемеханика узб

Ўпирилмалар— алоҳида блоклар ва тоғ жинслари массаларининг, кўпинча уларнинг юмалаши, ағдарилиши ва парсаланиши билан кузатиладиган сирпанишнинг тик юзаси бўйича узилиши ва тез силжиши. Ўпирилмалар – тоғ жинслари массивининг энг хавфли деформацияси, чунки уларнинг ўпирилган массаси юқори кинетик энергияга эга бўлади.
Тоғ жинсларининг бевосита ўпирилиши қисқа вақт оралиғида – бир неча сониядан то бир неча дақиқагача содир бўлади. Бундан олдин эса, анча узоқ вақтли босқичга эга бўлган (бир неча кундан бир неча ойгача) яшириб бўлмайдиган микросилжишлар бўлади.
Ўпирилишларни шакллантириш механизми Э. Л. Галустьян томонидан тавсирфанган.
Нотурғун массив ўпирилишдан аввалги лаҳзада кинетик энергияга айланувчи маълум потенциал энергияга эга бўлади.

яс. 2.2. Поғоналарнинг ўпирилиш схемси:
а — «тоза» силжиш; б — икки текислик бўйлаб силжиш; в — синиқли силжиш; г — поғонасимон силжиш; д, е — мураккаб силжишлар; эк — блокларнинг ўпирилиши; з — юмалоқ цилиндрик юза бўйлаб ўпирилиш; 1 — сирпаниш юзаси; 2 — силжиш йўналиши; 3 — қатламлилик, дарзланиш; 4 — тектоник бузилишлар.
Потенциал энергия массивдаги энг кучланган юзаси «о» бўйлаб тақсимланган ва ушбу юза бўйича жинслар заррачалари ўртасидаги алоқа энергиясини намоён этади. Маълум шароитларда (масалан, технологик портлатишларнинг сейсмик таъсири, массивда фильтрланадиган сувнинг кучли таъсири катталашганда) массивда микродефектлар пайдо бўлади ва алоқаларнинг микроскопик даражадаги алоқаларининг бир қисми бузилади. Ушбу йўқотиш кейинчалик массивга таъсир этганда камайиб борадиган қолган алоқалар ҳисобига қоРежаади. Массивни ўпирилишдан сақловчи алоқаларнинг минимал сонига турғунлик коэффициенти п—\бўлганда чегаравий мувозанат ҳолатига мос келади. Кейинчалик алоқалар бузилганда, турғунлиги сақланадиган ўз потенциал имкониятларини тугатган массив ўпирилади. Бутун потенциал энергия заҳираси, дарҳол ўпирилишнинг кинетик энергиясига айланади, бу эса ушбу турдаги деформациянинг ҳалокати хусусиятини изоҳлайди.
Ўпирилма деформациялари барча типдаги жинсларда содир бўлиши мумкин, бироқ уларнинг намоён бўлиш шакллари (2.2-расм) ва асосий сабаблари турлича. Қаттиқ қиялик жинсларда ўпирилишлар кўпинча 30° ортиқ бурчак остидаги ўйиқ томонга нишабланган сусайиш юзалари бўйлаб юзага келади. Баъзи ҳолларда ўпирилиш юзаси, қиялик юзасига нисбатан турлича мўлжал олинган бир неча сусайиш юзаларининг бирлашуви билан аниқланадиган мураккаб шаклга эга бўлади.
Ўпирилманинг энг оддий тури – монолит блокнинг силлиқ юза бўйлаб силжиши. Бундай турдаги силжиш “тоза силжиш” деб аталади (2.2-а – расм). Бундай ҳолатда жинсларининг таркиби ёки дарзларининнг текислиги ва таркиби бўйича бир хил бўлган сланецлиги бўйича турлича бўлган қатламларнинг сусайган контактлари силжиш юзаси ҳисобланади, ўпирилишнинг асосий сабаби эса – қатламлар контактларини, сланецликни ва дарзларни кон лаҳимлари билан кесиш.
Дарзларнинг икки тизими ёки сланецлилиги ва дарзлилиги мавжуд бўлса, силжиш икки ва ундан ортиқ текисликлар бўйича содир бўлиши мумкин (2.2, б, г-расм).Агар сланецлилиги ва дарзлилиги қияликка параллел бўлса, унда тиргакли призманинг пастқи қисмида синиқ жойи бўлган силжиш кўринишида ўпирилиши мумкин (2.2, в-расм). Бундай ҳолатда ўпирилишларнинг асосий сабаблари - сусайган зоналарни нишаблаш билан кесиш ва поғоналарнинг юқори баландлиги.
Агар поғона бир неча тектоник бузилишлар ёки йирик дарзлар билан кесишса, унда силжишнинг мураккаб текисликлари бўйича тоғ жинслари блокларининг тизими ўпирилиши мумкин (2.2, д, е-расм).Бунда силжиш юзаси бир бир нишабли ёки икки нишабли тарнов кўринишига эга бўлиши мумкин.
Бундай ўпирилмалар юзага келишига асосий сабаб - муҳандис-геологик қидирувлар вақтида аниқланмаган тектоник бузилишлар бўйича сусайиш юзасининг мавжудлиги, ва уларнин кон лаҳимлари билан кесиб ташланишидан иборатдир.
Вертикалларига яқин бўлган қияликлар учун (нишаб бурчаги 80° ортиқ), вертикал текисликлар (2.2.,з – расм) бўйича узилиш натижасида блокларнинг йиқилиши кўринишидаги ўпирилмалар хосдир).Деформацияларнинг бундай тури изотроп қиялик жинсларида ва юмшоқ жинсларда, шунингдек вертикал дарзли ва қатламли жинсларда кузатилади.
Изотроп (бир хил) суст (ярим қиялик, юмшов боғланувчан) жинсларда ўпирилиш юзаси устки қисмида узилиши вертикал дарзли эгри чизиқли (юмалоқ цилиндр) шаклга эга бўлади (2.2, ж-расм). Шунга ўхшаш шароитлар горизонтал ва ясси қатламли жинсларда, шунингдек қатламлари массив томонга нишабланган жинсларда юзага келиши мумкин. Изотроп жинсларнинг ўпирилишига асосий сабаб – қияликлар параметрларининг ортиши (қиялик баландлиги ва бурчаги).



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish