CDMA-2000 1x-EV-DO hám CDMA-2000 1x-EV-DV standartları. EV-DO (Evolution-Data Only, Evolution-Data Optimized) – бу CDMA стандартидаги сотали алоқа тармоқларида ишлатиладиган маълумотлар узатиш технологияси ҳисобланади.
1X EV-DO – бу CDMA-2000 1x мобил алоқа стандартининг ривожланиш фазаси ҳисобланади ва мобил алоқанинг учинчи авлодига таълуқли. EV-DO - Evolution Data Only сўзининг қисқартмасидир. Мазкур технология каналнинг ўтказиш қобилиятини ошириш имконини берган адаптив модуляцияни ишлатиш билан маълумотлар узатишни такомиллаштириш мақсадида яратилган.
EV-DV технологияси (Evolution Data/Voice) ҳам овозли сервисни, ҳам маълумотлар узатишни такомиллаштириш учун мўлжалланган эди, лекин бу йўналиш ривожлана олмади. Rev.C маркировкасини олган EV-DO технологияси ўзида CDMA, TDM, OFDM, Multiple Input Multiple Output (MIMO) ва Space Division Multiple Access (SDMA) каби мобил технологияларни бирлаштирган.
EV-DO маълумотлар узатиш тезлиги стандарт авлодларига
(релизларга) боғлиқ бўлган ҳолда қуйидагича (юклаб олиш/узатиш):
Rel.0 - (CDMA2000 1x EV-DO rel.0) - 2,4 / 0,153 Мбит/с
(Downlink)/(Uplink);
Rev.A - (CDMA2000 1x EV-DO rev.A) - 3,1 / 1,8 Мбит/с;
Rev.B - (CDMA2000 1x EV-DO rev.B) - 73,5 / 27 Мбит/с (15та ташувчи каналлар, 1та ташувчида 4,9 / 1,8 Мбит/с, 2010 йилда чиқарилган кўпчилик телефонлар ва модемлар 2 ѐки 3 ташувчини қўллаб-қувватлайди);
Rev.C – 280 / 75 Мбит/с;
Rev.D - 500 / 120 Мбит/с.
Тўғри каналда абонентларни вақт бўйича ажратиш TDMA (GSM даги каби) технологияси ишлатилади. Вақт бўйича ажратиш технологияси маълумотларни пакетли узатиш учун мос келади. Бунда EV-DO стандартидаги тўғри каналда сониясига ҳар бири 1,67 мс давомийликка эга бўлган ва уларда абонент ахбороти узатиладиган 600 таймслот ишлатилади. Яъни, қандай да бир вақт моментида битта абонентнинг ахбороти узатилади. Бу эса ҳар бир аниқ абонент учун узатгичнинг тўлиқ қувватини ажратиш имконини беради. Тўғри каналда қувватни назоратлашга зарурият йўқ. Мос равишда сота ичидаги тўғри каналда интерференция манбаси йўқ, фақат қўшни соталардан халақитлар мавжуд.
Узатиладиган ахборотни турига қараб адаптив модуляция ишлатилади. Маълумотлар узатиш тезлиги тўғри каналда қўлланиладиган модуляция турига боғлиқ, тизим кодланадиган пакет ўлчамини, радиоинтерфейс ҳолатини баҳолайди ва шунга мувофиқ модуляция турини (QPSK, 8-PSK ѐки 16-QAM) белгилайди.
Катта ҳажмдаги пакетларни узатиш учун абонентнинг маълумотларни узатиш тезлиги 2,4 Мбит/с га етади. Бунда у фақат битта таймслотни эгаллайди. Қолган барча сиғим бошқа абонентлар (таянч станциядан ҳар хил масофаларда жойлашган абонентлар ва ҳар хил тезликларда) учун ишлатилиши мумкин. Яъни, тизим узатиш тезлигини бошқаради ва ҳеч қачон ѐмон шароитда жойлашган абонент учун кўпроқ ресурс ажратмайди (9.2жадвал).
9.2-жадвал. EVDO да ишлатиладиган модуляция турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |