FOMA стандарти. FOMA (angl. Freedom of Mobile Multimedia Access)
Yaponiyanıń NTT DoCoMo sotalı baylanıs operatorı tárepinen usınılıp atırǵan 3G xızmetleri ushın W-CDMA texnologiyasına tiykarlanǵan standarttıń sawda belgisi esaplanadı.
Házirgi waqıtta NTT DoCoMo kompaniyası «tómenge» kanalda
7,2 Mbit/sek. hám «joqarıǵa» kanalda 5,7 Mbit/sek.qa shekem maǵlıwmat uzatıw tezligin támiyinlewshi “júdá tez FOMA” (angl. FOMA High-Speed) atın alǵan HSPA xızmetlerin usınbaqta.
Ulıwma alǵanda, óziniń texnikalıq xarakteristikaları boyınsha FOMA standartı UMTS standartına júdá jaqın.
CDMA-2000 texnologiyası. 3GPP-2 лойиҳаси доирасида амалга оширилган тадқиқотлар натижасида CDMA-2000 оиласи таркибига кирадиган стандартлар гуруҳи ишлаб чиқилди. Ўз номидан маълум қилганидек, CDMA-2000 стандартларининг оиласи (CDMA2000 1Х - CDMA2000 EV-DO Rel.0, CDMA-2000 EV-DO Rev.A, CDMA-2000 EV-DO Rev.B, - CDMA-2000 3x) каналларни код асосида ажратувчи – CDMA технологиясини қўллаган ҳолда қурилади. CDMA технологияси ўзининг юқори спектрал самарадорлиги туфайли сотали алоқа тизимларининг иккинчи авлодидан учинчи авлодига ўтиш учун қатъий ечим бўлди. CDMA2000 стандарти cdmaOne (IS-95) тармоқларининг эволюцион ривожланишида учинчи авлоди деб ҳисобланади, ва шунинг учун ҳам бу стандартлар тармоқлари ўзаро ишлай олади. CDMA–2000 стандартлари IS-95A версиясининг асосий принципларини сақлаган ҳолда узлуксиз ривожланмоқда ва такомиллашиб бормоқда.
CDMA-2000 тизимларининг тижоратдаги муваффақиятининг асосий компонентлари қуйидагилар ҳисобланади:
кенгроқ хизмат кўрсатиш зонаси;
юқори нутқ сифати (деярли симли тизимларга эквивалент);
мослашувчанлик ва янги хизматларни нисбатан арзон жорий этилиши.
Ушбу тизимлар юқори шовқинбардошликни, шунингдек, алоқа каналига рухсатсиз уланиш ва тинглашга қарши турғунликни таъминлайди ва бу билан улар операторлар ва абонентлар эътиборини ўзига тортади. Шунингдек, абонент қурилмалари радиоузатгичларининг паст нурлатиш қуввати муҳим рол ўйнайди.
CDMA-2000 тизимининг архитектураси GPRS ва UMTS тизим архитектуралари билан кўплаб умумийликка эга. Бу ерда ҳам икки даражага бўлиниш мавжуд: радиоуланиш - RAN ва таянч – CN тармоқлари, шунингдек, пакетли ва каналли коммутация учун алоҳида нимтизимлар иштирок этади. CDMA тармоғи қуйидаги тузилиш элементларидан иборат
(9.2-расм):
9.2-расм. CDMA-2000 тармоғининг соддалаштирилган схемаси.
Радиоуланиш даражасида BTS - таянч станциялар (трансиверлар) ва BSC - таянч станциялар контроллерлари иштирок этади ва ўзлари учун анъанавий бўлган функцияларни бажаради. Таянч тармоғи даражаси қуйидаги элементлардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |