Ўлчаш хатоликлари



Download 81,71 Kb.
bet2/5
Sana13.07.2022
Hajmi81,71 Kb.
#786395
1   2   3   4   5
Статик хатоликлар - вақт мобайнида катталикнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган хатоликлар. Ўлчаш воситаларининг статик хатолиги шу восита билан ўзгармас катталикни ўлчашда ҳосил бўлади. Агар ўлчаш воситасининг паспортида статик шароитлардаги ўлчашнинг чегаравий хатоликлари кўрсатилган бўлса, у ҳолда бу маълумотлар динамик шароитлардаги аниқликни тавсифлашга нисбатан тадбиқ этила олмайди.

  • Динамик хатоликлар - ўлчанаётган катталикнинг вақт мобайнида ўзгаришига боғлиқ бўлган хатоликлар саналади. Динамик хатоликларнинг вужудга келиши ўлчаш воситаларининг ўлчаш занжиридаги таркибий элементларнинг инерцияси туфайли деб изоҳланади. Бунда ўлчаш занжиридаги ўзгаришлар оний тарзда эмас, балки муайян вақт давомида амалга оширилиши асосий сабаб бўлади.

    1. Келиб чиқиши сабаби (шароити) га қараб:

    • асосий;

    • қўшимча хатоликларга бўлинади.

    Нормал (градуировка) шароитда ишлатиладиган асбобларда ҳосил бўладиган хатолик асосий хатолик дейилади. Нормал шароит деганда ҳарорат 20С5С, ҳаво намлиги 65 %15 %, атмосфера босими (750 30) мм.сим.уст., таъминлаш кучланиши номиналидан 2% га ўзгариши мумкин ва бошқалар.
    Агар асбоб шу шароитдан фарқли бўлган ташқи шароитда ишлатилса, ҳосил бўладиган хатолик қўшимча хатолик дейилади.
    IV. Моҳияти, тавсифлари ва бартараф этиш имкониятларига кўра:

    • Мунтазам хатоликлар;

    • Тасодифий хатоликлар;

    • Қўпол хатоликлар ёки янглишув хатоликларга бўлинади.

    Мунтазам хатолик деб умумий хатоликнинг такрорий ўлчашлар мобайнида муайян қонуният асосида ҳосил бўладиган, сақланадиган ёки ўзгарадиган ташкил этувчисига айтилади.
    Умумий хатоликни қуйидагича тасвирлашимиз мумкин:

    Бунда:
    м мунтазам хатолик


    т – тасодифий хатолик
    қ – қўпол хатолик

    Мунтазам хатоликларнинг келиб чиқиш сабаблари турли туман бўлиб, таҳлил ва текширув асосида уларни аниқлаш ва қисман ёки буткул бартараф этиш мумкин бўлади. Мунтазам хатоликларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилар ҳисобланади:



    • Услубий хатоликлар;

    • Асбобий (қурилмавий) хатоликлар;

    • Субъектив хатоликлар.

    Ўлчаш усулининг назарий жиҳатдан аниқ асосланмаганлиги натижасида услубий хатолик келиб чиқади.
    Ўлчаш воситаларининг конструктив камчиликлари туфайли келиб чиқадиган хатолик асбобий хатолик деб аталади. Масалан: асбоб шкаласининг нотўғри градуировкаланиши (даражаланиши), қўзғалувчан қисмнинг нотўғри маҳкамланиши ва ҳоказолар.
    Субъектив хатолик - кузатувчининг айби билан келиб чиқадиган хатоликдир.
    Умумий хатоликнинг иккинчи ташкил этувчиси - тасодифий хатолик бўлиб, бир хил шароитда, бир катталикни такрор ўлчашларда тасодифан ўзгарувчан хатоликдир.
    Ўлчаш жараёнида қўпол (ўткинчи) хатолик ёки янглишув хатолик ҳам ҳосил бўлиши мумкин-ки, бу хатолик ҳам тасодифий катталикнинг бир туркуми ҳисобланади.
    Қўпол хатолик асосан оператор (кузатувчи)нинг хатоси билан ёки унинг асбоб кўрсатишини нотўғри кузатиб ёзиб олишидан, ҳамда ўлчашни ўтказиш шароитини кескин ўзгаришидан келиб чиқади.
    Қўпол хатоликни кўпинча ўлчаш натижаларини қайта ишлашда ҳисобга олинмайди.

    Download 81,71 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish