9- лаборатория иши
Вирус аралашмаларидаги вирусларни идентификация
қилиш.
Ишдан мақсад: Индикатор ўсимликлар тўплами ёрдамида TMB1 картошкани X вирусини (KXB) ва ялтирбош мозаикаси вируси (ЯМВ) ларини идентификация қилиш билан таништириш.
Керакли материаллар:
1.Вируслар: ТМВ, КХВ, ЯМВ.
2.Ўсимликлар: глютиноза (N.Glutinosa L.), дўрмон (Daturastramonium L.),гомфрена(Gomphrena globosa L.), шўр (Chenopodium amaranticolor Coste Reyn), ловияни Пинт нави ( Phaseolus vulgaris var. Pinta) ва арпа (Hordeum vulgar L)
3.Корунд (400- 600 меш) ёки “целит" (диатом тупроғи)
4.шиша таёқча (0,2 — 0,4x15 см) ёки бактериал сиртмоқ:
5. Чинни ҳавонча (20 — 50 мл).
6.Вирус юқтирилган ўсимликни сақланадиган жой (иссиқхона, нам камера— эксикатор).
7.Юқорида зикр этилган вирусларни сунъий аралаш маси (10 — 50 мкг/мл)
8.ТМВ, KXB ва ЯМВ ларига қарши тайёрланган антизардоблар.
Ишнинг бориши. Механик инокуляция усулида глютиноза, дўрмон, гомфрена, шўра, арпа ва ловия (Пинто нави)ларни 2 — 3 та баргига вирус юқтирилади. Сўнгра 12—15 кунгача вирус юқтирилган ўсимликлар кузатиб борилади.Симптомларнинг пайдо бўлиш муддати ва характери белгиланиб борилади ва улар асосида жадвал тузилади (4 -жадвал). Жадвалдаги натижаларни таҳлили асосида ҳар бир вирус идентификация қилинади.
Масалан, вирус аралашмаси глютиноза ва дўрмонда некрозлар ва бир вақтнинг ўзида мозаика ҳосил қилса, гомфрена ўсимлигида некроз, хеноподиумда эса икки хил некрозлар ҳосил қилса, мушоҳада қилиб айтиш мумкин: аралашмада TMB ва KXB бор экан.
Жадвалдан фойдаланиб бошқа хил вирус аралашмаларининг таркибини ҳам аниқлаш мумкин.
Олинган натижаларнинг тўғрилигини "тизимли" касаллан ўсимликлар шираларини антизардоблар ёрдамида "томчи реакцияси" ўтказилиб тасдиқлаш мумкин.
4 —жадвал
Аниқлагич ўсимликларида вируслар ҳосил қилган симптомлар
Ўсимлик
|
Ҳосил бўлган симптомлар
|
TMBирус
|
KXB
|
АЧМВ
|
Nicotiana glutinosa
|
В юқтирилгандан сўнг йирик (2 мм га) некрозлар
|
Вирус юқтирилгандан 10—12 кун кейин кучсиз ҳол—хол мозаика (крапчатая мозаика)
|
Иммун
|
Datura stramonium
|
Вирус юқтирилгандан
3-5 кундан сўнг майда (0,5—1 мм) некрозлар
ҳосил бўлади
|
Вирус юқтирилгандан
6-7 кун кейин
“системали" вирус
юқади, мозаика
ҳосил бўлади
|
Иммун
|
Gomphrena
globosa L
|
Вирус
юқтирилгандан
4-5 кундан
сўнг йирик (2 ммча)
некрозлар
хосил бўлади
|
Вирус юқтирилгандан 6—7 кун кейин қизил ҳошияли некрозлар
ҳосил бўлади
|
Иммун
|
Chenopodium amaranticolor Coste. Reyn
|
Вирус юқтирилгандан
4—5кундан сўнг
майда (0,2 —0,5 мм ча) некрозлар
|
Вирус юқтирилган
12-20 кун кейин
йирик (1—1,5мм)
қизил ҳошияли
некрозлар ҳосил бўлади
|
Вирус юқтирилган 2—4 кун
жуда кичик (0,1мм)некроз
|
Hordeum vulgare
L
|
Иммун
(вирус юқмайди)
|
Иммун
|
"Тизимли” вирус юқади
калта қўнғир штрихли Mозаика
|
Phaseolus vulgaris
var. Pinta
|
Вирус
юқтирилгандан
2—3 кундан сўнг
(1 мм) некрозлар
|
Иммун
|
Иммун
|
Do'stlaringiz bilan baham: |