Лаборатория мавзулари 1, 2, Вирусларни юқтириш усуллари



Download 0,99 Mb.
bet6/21
Sana23.03.2022
Hajmi0,99 Mb.
#507087
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Mikrobiologiya virusologiya

6-7- лаборатория иши
Фитопатоген вирусларнинг
ўсимликларда келтириб чиқарадиган касаллик аломатларини ўрганиш
Ишдан мақсад: Фитопатоген вируслар билан касалланган ўсимликларда ҳосил бўладиган симптомлар ҳақида маълумот олиш.
Керакли материаллар: Помидор, тамаки, бодринг, ғўза, рапс ва бошқа ўсимликларнинг мозаика симптомли барглари (расм ёки гербарий материаллари), жўхори, ғумай, арпанинг чизиқли мозаика барглари, карам, шолғом, редис ва турпнинг мозаикали барглари. Даладан ёки иссиқхонадан янги териб келинган ўсимликлардан гербарийлар тайёрланади ва уларни систематик ўринлари аниқланади, ҳар бир гербарий материали остида ёзиб қўйилади.
Машғулот лаборатория ва дала шароитида (баҳор, ёз ва куз фаслларида), иссиқхоналарда ўтказилади. Касаллик симптомлари соғ ўсимлик билан таққосланади ва кундалик дафтарларга ёзилади, расм дафтарларга чизилади ҳамда улардан гербарийлар тайёрланади.
Кузатув олиб борилганда асосий эътибор ўсимликнинг ташқи кўринишига, баргларига, бўғим оралиқларига, барг томирларига, рангига, умумий ривожига эътибор берилади. Вирус касалликлари ўсимликнинг ўсиш нуқтасида яққол кўрингани учун аввало ўсимликнинг ўсиш нуқтаси кузатилади. Симптомларнинг асосийлари қуйидагича бўлади: мозаика гуруҳига мансуб симптомлар, ипсимонланиш, буришиш (ажинлашиш), жингалакланиш, қирққулоққа ўхшашлик, баргидаги чизиқли мозаика, барг, томир, поя ва мева некрозлари, ўсимликни ёки баргини шохланиши, рангини йўқотиши, сарғайиши, шаклини ўзгартириши, ўсишдан қолиши, гулларнинг бадбуришлашиши, гул қисмлари ривожланмаслиги, гултожбаргларининг яшил тусга кириши, гул ўрнига шохдаб кетиши, редукцияланган барг пайдо бўлиши, тўп гул марказида хақиқий барг ҳосил бўлиши ва х. (Иловадаги расмларга қаралсин).
Қуйида Ўзбекистонда тарқалган вирус касалликлари ва уларнинг симптомлари ва баъзи бошқа хусусиятлари хақида қисқача тўхтаб ўтамиз.
1. Ғўза вирус касалликлари ғўзанинг ингичка ва ўрта толали навларида тарқалгандир. Улар дунё бўйича 18 дан ортик. бўлиб, улардан энг асосийлари: "ғўзанинг жингалак барглилик" (курчавоть листьев) касаллигида ғўза баргининг асосий томирининг ривожланмай қолиши сабабли барглар жингалаклашади ва баъзан мозаика аломатлари (чипорланиш) кузатилади. Барглар сони ҳам касал ўсимликларда анча камроқ, баргларда ҳол-ҳол доғлар пайдо бўлади, барг қавариқ шаклга киради. Баъзан баргда оқиш, тўқ-яшил мозаика кузатилади, барг пластинкаси дағаллашади, бўғинлар ораси қисқаради, барг юқорига қараб буралади.
"Ўсимлик ўсиш нуқталарини дасталашиши" (пучковидная верхушка) вирус касаллигида ўсимликнинг ўсиш нуқтасидаги барглар, гуллар ораси қисқаради, томирлари йўғонлашади, ўсимликнинг учида шоҳлар дасталашади.
Ғўзада яна "томирлараро сариқ мозаика", "хол-хол (чипор) барглилик" (крапчатость), "псиллоз" (барг ва поянинг жигарранг тусга кириши), "баргларнинг майдалашиши" (измелченность листьев), "антоцианоз", "томирлараро мозаика", бўгинлар орасининг қисқариши" (укорочение междоузлий) каби касалликлар мавжуд.

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish