Лаборатория ишлари 1-лаборатория иши



Download 8,86 Mb.
bet24/51
Sana24.02.2022
Hajmi8,86 Mb.
#235761
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
Tajribamaterialshunoslik

Изотермик юмшатиш. Бу усулдан тўла юмшатиш мақсадларида фойдаланилади. Бунда эвтектоидгача бўлган пўлат заго­товкаларни Ас3 критик хароратгача, эвтектоид ва эвтектоиддан кейинги пўлатларни эса Ас1 критик хароратдан 30–50°С дан юқорироқ хароратгача қиздириб, шу хароратда маълум вақт сақлаб турилади, кейин кутилган мақсадга кўра, масалан, 600–700°С ли муҳитга ўтказиб, унда аустенит феррит билан цементит фазаларга тўла парчалангунча сақланади, сўнгра хавода совитилади.
Донадор перлит олиш мақсадида юмшатиш. Бу усулдан эвтектоиддан кейинги пўлат заготовкалардаги пластинка тарзидаги цементит донларини майда донли тузилишга ўтказиш учун фойдаланилади. Бунинг учун пўлат заготовкани Ac1 кри­тик хароратдан бир оз юқорироқ хароратгача (750–760°С) қиздирилиб, шу хароратда маълум вақт сақланади, кейин печ билан бирга секин совитилади.
Маълумки, пўлат заготовкаларни Ас1 критик хароратдан бир оз юқорироқ ҳароратда қиздирилганда перлит донлари аустенитга айланиб, цементит донлари сақланиб қолади. Бу пўлатларни шу ҳароратдаги ҳолатидан совитишда эса цемен­тит ва бегона бирикмаларнинг донлари қўшимча кристалланиш марказлари хосил қилиб, майда, донадор перлит тузилма олинади.
Нормаллаш. Пўлат заготовкаларнинг донлари майдаланиб бир текис тузилмали бўлиб қолади ва ички кучланишлардан ҳоли этилади. Бунинг учун пўлат заготовкаларни маркасига кўра Ас3 ёки Аст критик хароратдан 30–50°С юқорироқ хароратгача қиздириб, шу хароратда маълум вақт сақлаб, кейин хавода совитилади. Пўлатларнинг маркаларига кўра бу ишловдан юмшатиш ёки тоблаш ўрнида фойдаланса ҳам бўлади.
Тоблаш. Бу усулдан конструкцион пўлатлардан тайёрланадиган тишли ғилдираклар, валлар, кулачоклар ва бошқаларнинг пухталигини, асбобсозлик пўлатлардан тайёрланаётган кескичларнинг кескирлигини кўтариб кам ейиладиган тиш мақсадида фойдаланилади. Бунинг учун эвтектоидгача бўлган пўлат заготовкалар Ас3 критик ҳароратдан эвтектоид ва эвтектоиддан кейинги пўлатлар Ас1 критик ҳароратдан 30–50°С юқорироқ температурада қиздирилиб, шу температурада маълум вақт сақланади, кейин критик тезлик (vkp дан юқо­ри тезликда совитилади. Бунда аустенит феррит билин цементитга парчаланишга улгурмайди ва мартенсит деб аталувчи углеродга ўта тўйинган қаттиқ эритмага [Fea (С)] ўтади ҳамда унинг қаттиқлиги HRC ~ 62 га кўтарилади.
Агар аустенит ҳолатидаги пўлат заготовкани, масалан, мойда (секундига 80–100°С тезликда) совитилса, аустенит феррит билан цементитнинг жуда майда бўлган механик аралашмаларига парчаланиб, троостнт деб аталувчи тузилишга ўтади ва унинг қаттиқлиги HRC 40-45 га кўтарилади. Агар аустенит холатидаги пўлат заготовкаларни, масалан, қиздирилган мойда (секундига 50–70°С тезликда) совитсак, у троостит тузилишли доналарига нисбатан йирикроқ бўлган феррит билан цементитнинг механик аралашмасига парчаланиб, сорбит деб аталувчи тузилишга ўтади ва унинг қаттиқлиги HRC 30-35 кўтарилади.
Шуни қайд этиш зарурки, амалда кам углеродли (C<0,3%) пўлат заготовкалар тобланмайди, чунки, бу пўлатлар тоблаганда унинг мартенситга ўтиш температураси ўртача ва кўп углеродли пўлатларга қараганда анча юқорироқлиги сабабли совитишда аустенит феррит билан цементит фазаларга парча­ланиб кутилган мартенсит тузилма олинмайди. Маълумки, пўлат заготовкаларни тоблашда сирт қатлами ўзак қисмига қараганда тезроқ совиши натижасида фазалар ўзгариши оқибатида унда зўриқиш кучлари хосил бўлади. Агар у кучланишлар катта бўлса, заготовка тоб ташлаши ва ёрилиши мумкин. Шунинг учун тобланадиган заготовкаларни маркасига, шаклига ва ўлчамларига кўра тоблаш мухитига ва унга кай тарзда туширишга аҳамият бериш ҳам керак.

Download 8,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish