Лаборатория иши 3 босим улчаш асбоблари пружинали асбобларнинг ишлаш принципи



Download 0,54 Mb.
bet1/6
Sana26.10.2022
Hajmi0,54 Mb.
#856866
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Босим ўлчаш асбоблари


ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ 3
БОСИМ УЛЧАШ АСБОБЛАРИ
Пружинали асбобларнинг ишлаш принципи босим таъсирида турли эластик элементларнинг деформацияланиши ёки уларнинг кучини ўлчашга асосланган. Эластик элементда босим кучи таъсирида вужудга келадиган деформацияланиш натижасида ўлчов асбобининг стрелкаси тўғри чизиқли ёки бурчакли шкала бўйича силжиб, босим қиймати Р ни кўрсатади.
Пружинали асбобларнинг ўлчаш аниқлиги юқори бўлиши учун улардаги эластик элементлар эластиклик модули ва иссиқлик кенгайиш коэффициентлари кам бўлган материаллардан тайёрланган бўлиши ва гистерезис ҳамда қолдиқ эластиклик ҳодисалари бўлмаслиги талаб қилинади.

3.3 - расм. Эластик сезгир элементлар

Пружинали асбоблар ортиқча босим, сийракланиш, босимлар фарқи ва шу кабиларни ўлчаш учун қўлланади. Кенг тарқалган эластик сезгир элементлар 3.3-расмда тасвирланган, уларга найчали пружина (а), сильфонли (б), ясси ва гофрланган мембраналар (в, г), мембранали қутича (д), бикр марказли юмшоқ мембраналар (е) киради.


Статик характеристиканинг шакли ва тиклиги сезгир элементнинг тузилишига, материалга ва ҳароратга боғлиқ. Сезгир элементларнинг эластиклик ҳолати куч бўйича қаттиқлик коэффициенти билан характерланади:
(3.20)
бу ерда, Ғ, SЭ — мос равишда эластик сезгир элсментга таъсир этадиган куч ва элементнинг фойдали юзи; h — сезгир элемент эркин учининг силжиши.
Пружинали асбобларнинг афзаллиги уларнинг соддалиги, ишончлилиги, универсаллиги, ихчамлиги ва ўлчанаётган катталикларнинг катта диапазонидан иборат.
Найчасимон пружинали асбоблар. Сезгир элемент сифатида найчасимон манометрик пружина ишлатилган деформациои асбоблар лаборатория ва ишлаб чиқариш амалиётида кенг тарқалган. Айниқса, бир ўрамли найчасимон пружинали асбоб — манометр, вакуумметр, мановакуумметр ва дифманометрлар жуда кўп қўлланади.
Найчасимон пружинали асбобларнинг ишлаш принципи ўлчанаётган босимнинг эластик деформация кучи билан мувозанатлашувига асосланган.
Айлана ёйи бўйича букилган эллиптик ёки ясси овал кесимли найчасимон пружина ичидаги ортиқча босим ёки сийракланишнинг ўзгариши натижасида ўзининг букилишини ўзгартиради (3.3-расм, а).
Ўлчанаётган ички ва ташқи атмосфера босимлари фарқи таъсирида найчали пружина деформацияланади: найча кесимининг кичик ўқи катталашади, катта ўқи кичиклашади, бунда пружина деформацияланади ва унинг эркин учи 1...3 мм га силжийди. 5 МПа гача бўлган босим учун найчали пружиналарни жездан, бронзадан, ундан ҳам юқори босимлар учун — легирланган пўлат ва никель қотишмаларидан тайёрланади.

3 .4-расмда бир ўрамли пружинали манометрларнинг кинематик схемаси келтирилган. Босим ўзгариши натижасида пружина 3 учннинг силжиши тортқи 5 орқали 6 секторга узатилади. Секторнинг бурчакли силжиши тишли илашма ёрдамида трибка 2 нинг айланишига олиб келади. Трибканинг ўқига кўрсатувчи стрелка 4 бириктирилган.


Найчанинг бўш учида силжиш унча катта бўлмагани сабабли, кўпинча, кўп ўрамли найчасимон пружиналар ишлатилади. Кўп ўрамли (геликоидал) найчасимон пружижинали манометрларнинг иш органи олти, тўққиз ўрамли ясси найчадан хосил қилинган цилиндрик спираль шаклга эга. Геликоидал найчасимон пружинали манометрлар ўзиёзар ва кўрсатишларни масофага узатувчи бўлади.
Найчасимон пружинали манометрлар кўрсатиш, ёзиш, сигнал бериш ва кўрсатишларни масофага узатиш учун мўлжалланган.
Ҳозир пневматик ва электр датчикларнинг унификацияланган
тизимга киритилган пружинали асбобларнинг кўп турлари
чиқмоқда.
Бу асбоблар стандарт пневматик, электр сигналларда
ишлайдиган иккиламчи асбоблар ва махсус қурилмалар мажмуасида қўлланади. Асбобсозлик саноати 0,1 дан 1000 МПа (1...10000 кгк/см2) гача бўлган босимларни улчайдиган асбоблар ишлаб чиқаради. Техник манометр, вакуумметр ва мановакуумметрлар 1; 1,6; 2,5 ва 4 аниқлик синфига эга. Намуна асбобларнинг аниқлик синфи 0,16; 0,25 ва 0,4.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish