Суғориш усуллари ва уларни асослаш.
Суғориш усули - бу қишлоқ хўжалик экинларининг сувга бўлган талабини қондириш ёки суғориш меъёрини тупроқнинг фаол қатламига сингдириш услуби демакдир. Ҳар бир суғориш усулига маълум бир суғориш техникаси мос келади.
Мелиорация амалиётида ҳозирги кунга келиб, 6 хил суғориш усули фарқланади:
ер устидан; 2) ёмғирлатиб; 3) тупроқ ичидан; 4) томчилатиб; 5) тупроқ остидан;
6) пуркаб суғориш усуллари.
Суғориш усули ва суғориш техникасининг турларидан қатъий назар уларга қуйидаги талаблар қўйилади:
суғориш сувининг суғориш даласи узунлиги ва тупроқ фаол қатлам чуқурлиги бўйлаб бир текис тақсимланиши;
суғориш сувининг тупроқ фаол қатлам остига сизилишига, ҳавога буғланишига ва ташламаларга ташланишига йўл қўймаслик;
тупроқ донадорлигини сақлаш, тупроқнинг ботқоқланишига йўл қўймаслик, суғоришни тўлиқ механизациялаш ва автоматлаштириш, суғоришда юқори иш унуми ва сифатига эришиш;
қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва мунтазам ҳосил олишга эришиш.
Суғориладиган тупроқларнинг шароитлари
бўйича суғориш усулларини танлаш тавсияномаси
Do'stlaringiz bilan baham: |