7 амалий машғулот Ҳодисаларни тасвирлашнинг картографик усулларини танлаш



Download 21,14 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi21,14 Kb.
#72763
  1   2
Bog'liq
7-амалий


7 - амалий машғулот
Ҳодисаларни тасвирлашнинг картографик усулларини танлаш

    1. Ўрганиш учун табиий ёки ижтимоий-иқтисодий ҳодисани (геология, рельеф, иқлим, сувлар, тупроқлар, ўсимликлар, аҳоли, қишлоқ хўжалиги, саноат, алоқа ва б.) танлаш.

Барча карталар тизими бир бутун атлас сифатида: ҳар бир карта бу системани элементи ҳисобланади. Атлас – бир бутун, яхлит – бўлинмас картографик асардир. Унда худудий, мазмуний (мавзуий) ва функционал тасвирлар ўзаро мустаҳкам алоқадорликда намоѐн бўлади. Атлас муфассаллигини асосий кўрсаткичи бу – уни мазмунини тўлиқлиги ва ички бир – бутунлигидир. Атлас тўлиқ бўлади, қачонки унда мавзу ва мавзу соҳаси жиҳатлари картага олиш объектлари ва уларни қисмлари атласни мақсади ва мазмунига мос холда етарли ва зарур ѐритилган бўлса. 1 6 Атлас карталари ўзаро бир – бирини тўлатса, мувофиқланган ва таққосланган ва биргаликда ўрганишга қулай кўринишда бўлса, у ҳолда у ички бир – бутунликка эга бўлади. Атласларни яратишнинг кўп йиллик, ҳатто кўп асрлик тажрибаси, атласларни тўлиқлигини яратадиган маълум шароитлар рўйхатини ажратишга имкон беради. Атласни математик асоси – тасвирни график қуришнинг барча қонунларини қамраб оладиган етарли даражада кенг тушунчадир. Бунга проекциялар, масштаблар ва градус тўрлари киради. Математик асос элементлари атласни мақсади, уни мазмуни ва картага олинаѐтган ҳудудни конфигурацияси билан аниқланади. Ушбу масалаларни биргаликдаги ечимидан атласни ўлчами ва компоновка хусусиятлари келиб чиқади. Атласни математик асосини танлашни умумий қоидалари: атласда проекцияларни минимал миқдоридан фойдаланиш лозим. (одатда иккита - учта); проекцияларни танлаш картага олинаѐтган худудни хусусиятлари (конфигурацияси) ва карталардан фойдаланиш характерига (йўл қўйиладиган хатоликларга) боғлиқ; бир хил даражадаги (рангдаги) худудларни карталари (масалан, материкларни ва б.) ва мазмуни бўйича анча боғланган карталар (маълум ҳудудга табиий карталарни тўплами ва ҳ.к.), бир хил проекцияда тузилиши керак; атласда фойдаланилган проекцияларни умумий қабул қилинган номлари келтирилиши керак; атлас карталарида масштабларни сони минимал бўлиши керак. Масштаблар қатори картага олинаѐтган худудни ўлчамлари билан аниқланади (дунѐ, материк, регион ва б.), мазкур бўлимдаги карта мазмуни аҳамияти (асосий, қўшимча карталар, кесма-карталар); 1 7 иложи бўлса масштаблар бир хил бўлиши керак. Шунда карталарни таққослаш қулай бўлади; имтиѐз оддий кўринишдаги масштабларга берилади (масалан, 1:50 000 000 ѐки 1:4 000 000); оммавий нашрларда сонли масштаб сўзли масштаб билан тўлдирилади (1 сантиметрда 500 км; 1 сантиметрда 40 см); атлас карталари битта градус тўрига эга бўлиши керак (асосий меридианлар ва параллеллар). Атлас карталарини масштаблари катталашгач, тўр қуюқлашади (яъни аниқ, асосан жуфт сонли градусларда қўшимча меридиан ва параллеллар ўтказилади). Атласни математик асосини танлашда умумий қоидаларга бўйсуниш – унчалик оддий бўлмаган масаладир. Кўпинча бир – бирига зид масалаларни мувофиқлашган ҳолда ечишга тўғри келади: ягона ҳудудни ва уни қисмларини тасвирлаш (дунѐ, материк, давлатлар, регионлар ва ҳ.к.); ҳар хил майдонли давлатлар учун ягона (таққосланадиган) масштабни сақлаш; мавзули карталар учун, лекин уларни мазмунини мураккаблигини ҳисобга олиб, ягона масштаблардан фойдаланиш керак ва ҳ.к.
2.Танланган ҳодисалар (3-5 ном) бўйича карталар тўплами мавжуд бўлган комплекс (ёки мавзули) атласларни танлаш.
Атласни ташқи кўриниши атласни математик асос масалаларини ечимига сезиларни даражада боғлиқ бўлади, улар қуйидагилар: уни ўлчами, тасвирни карталар рамкасидан чиқиши, атлас карталари майдонларини ўлчами ва ҳ.к. Бундан ташқари, атласни полиграфик ѐки компьютер орқали нашр этиш усуллари ва уларни хусусиятларини ҳисобга олиш зарур бўлади. Атласни географик асоси – бу атласни барча карталарида кўрсатиладиган жойни кўринадиган элементлари тўпламидир. Ҳар бир картани географик асоси уни таянчи (ўзаги) бўлиб, у тасвирда тўлиқ мўлжал олишга ва уни мавзуий мазмунини тўғри жойлаштиришга имкон беради. Атлас карталари мазмунини адреслилигини таъминлаш учун қуйидаги қоидалар мавжуд: бутун атлас учун атласни барча карталарида сақланадиган жой элементларини оптимал тўплами танлаб олинади; 1 8 атлас карталари географик асослари мазмунига албатта дарѐлар тўри ва аҳоли пунктлари; қўшимча – рельеф, йўллар ва жойни характерли хусусиятлари киритилади (масалан, суғориладиган ерлар, ботқоқланганликлар, чўллар ва ҳ.к.) атлас карталарини масштаблар қаторига мувофиқ дарѐ тўрлари учун саралаш чизиқлари белгиланади. Шу билан бирга гидрографик тўрни тузилиш кетма-кетлиги ҳисобга олинади (масалан, дунѐ карталарида – асосий дарѐлар ва биринчи тартибдаги ирмоқлар, асосий кўллар; материк карталари учун – учинчи – тўртинчи тартибдаги ирмоқларгача батафсил ва асосий кўллар; регионлар карталари учун – бешинчи – олтинчи тартибдаги ирмоқларгача ва ҳ.к.); кўпчилик гидрографик объектлар ѐзиб қўйилади; масштаб қатори карталар учун дарѐ ва кўлларни мувофиқланган ҳолда саралаб олишга амал қилинади; майда масштабли картага туширилган объектлар, йирик масштабли карталарда албатта сақлаб қолинади; аҳоли пунктларини саралаб олиш, атласни мақсади ва мазмуни билан белгиланган батафсилликда ўтказилади; аҳоли пунктларини ягона шкаласини ишлаб чиқиш – мажбурий шартдир; муайян карталар учун деталлаштириш ушбу шкалани поғоналарини сақлаш билан амалга оширилади; барча тасвирланган аҳоли пунктларини номи ѐзилади; йўллар (темир йўл, автомобил йўллари) асосий аҳоли яшаш манзиллар ва уларни ўзаро боғланганлигини ҳисобга олиб танланади; агар рельеф географик асос элементи сифатида танлаб олинса, унда уни тасвирлаш усули ҳақида савол туғилади; горизонталлардан фойдаланилганда кесим баландлиги шкаласи аниқланади; шкалаларни танлашда ҳудуд учун рельеф хусусиятларини ҳисобга олиш зарур; географик асосга жойни ландшафт тавсифларини қўшишда ифодаланганлик, қумлар ва бошқа атлас карталарида ифодаланаѐтган объект барча худудда ва уни алоҳида қисмларида ходисаларни ифодаланганлик даражаси сақланиши лозим. 1 9 Умумгеографик мазмундаги атласларда географик асос масалаларини ечиш, атлас карталарини мазмунини ишлаб чиқиш масалалари билан устма–уст тушади.
3.Турли атласларда берилган бир хил мавзудаги карталар тўпламини ўрганиш: карта таркиби, уларни мавзулари, ҳар бир ҳодисани тасвирлашнинг картографик усули, ўқилиш имкониятини йўқотмаган ҳолда картада турли усулларни бир-бирга мос келиши.
Мавзули ва комплекс атласларда муфассал географик асос, бир томондан, карта мазмунини ўқиш самарадорлигини оширади, бошқа томондан эса – карталарни мавзуий мазмунини ўқишни қийинлаштиради. Қарама – қаршилик расмийлаштириш усулларини мақсадга мувофиқ фойдаланиш билан ечилади: яъни уни ўқувчанлигига путур етказмасдан географик асосни иккинчи планга ўтказиш орқали бажарилади. Картографик асар сифатида атласни таркиби (структураси) етарли даражада пишиқ-пухта аниқланган бўлади; атлас китоб кўринишида (дафтарлар тўплами, папкага йиғилади) тикилади; атласни китоб шаклида чоп этиш хусусияти – карталарни атласни икки бетида жойлаштириш (разворот) ѐки битта бетда акс эттириш; дафтар – материални дафтар варағида букмасдан – баъзан клапон билан жойлаштириш; атлас қаттиқ муқовали бўлади. Муқовани устига уни номи жойлаштирилади; атласни номи уни титул варағида такрорланади. Шу ерни ўзида атласни яратган асосий ташкилотлар, нашр йили ва жойи кўрсатилади; дастлабки бир неча варақ асарни умумий тавсифи учун ажратилади: муқаддима (атлас мазмунини умумий тавсифи, таҳрир ҳайъати таркиби, тузувчилар ва ҳ.к.); атлас карталари учун умумий бўлган шартли белгилар; атласни бошида (ѐки охирида) атлас карталарини бўлимларга ажратилган мундарижаси, карталарни масштаби ва бетлари кўрсатилади; атласни бўлимларга бўлиш худудий (умумгеографик атласлар) ѐки мавзуий (мавзули атласлар) принципида амалга оширилади. Одатда бўлимлар титул варақлар билан очилади. Истаган атлас учун асосий таркибий масалалар карталар бўлимини мантиқий кетма-кетликда жойлаштириш ва ҳар бир бўлимда карталарни жойлашдан иборат бўлади; асосий карталарни анча йирик масштабларда, 2 0 қўшимча карталарни, кесма карталарни жойлаштирилиши умумий компоновкасини ишлаб чиқиш; Атласлар бир жилдли ѐки икки жилдли (камдан кам холда кўп жилдли) бўлиши мумкин. Жилдлар ягона бутунни ташкил этади. Лекин уларни таркиби ҳар хил бўлиши мумкин, масалан, иккинчи жилд биринчи жилдни мазмунини давом эттиради (собиқ Иттифоқ иқлим атласи, Олтой ўлкаси атласи ва б.); иккинчи жилд – китоб (дунѐни катта атласидаги географик номлар кўрсаткичи); иккинчи жилд биринчи жилд карталари тўпламига илова бўлиб хизмат қилади, у географик баѐн географик объектлар ҳақидаги маълумотларни олади. (Офицер атласи); иккинчи жилд биринчи жилдга матнли қўшимча бўлиб хисобланади. (Антарктика атласи). Матнли ва иллюстрация материалларини жойлаштириш ҳар хил бўлиши мумкин: алоҳида карталарга (Иркутск вилояти атласи, 1962); карталар бўлими бўйича (Тюмен вилояти атласи), атласни охирида (Дунѐни табиий географик атласи). Айрим пайтда, матн ва иллюстрациялар белгиланган мавзуларга мувофиқ жойлаштирилади. (Ерни табиати ва ресурслари). Атласни қўришни мантиқий тартиби (умумийдан хусусийга; ўзаро алоқаларни ҳисобга олиб; асосийдан иккинчи даражалига) ҳар бир муайян ҳолатда анча мураккаблашади. Амалда географийликни (яъни ходисаларни типлаштириш) ва муайянликни (яъни ҳар бир объектни ва ходисани кўрсатиш) оптимал уйғунлигини аниқлаб тасвирлаш осон эмас. Атласда материални яхши ўйлаб, аниқ ва асосланган ҳолда жойлаштириш, ўқувчига жойни мақсадга мувофиқ ѐки атлас карталари бўйича ўрганиш тартибини айтиб туради.
4.Берилган мавзули карталар тўпламидан ҳодисаларни тасвирлашнинг бошқа картографик усулларидан фойдаланиш имкониятини излаш. Қуйида берилган жадвалда картографияда оммалашган усуллар берилган:



Download 21,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish