Курс иши мавзу: Асептика ва антисептика


Жароҳатга иккиламчи хирургик ишлов бериш(ИХИ)



Download 5,41 Mb.
bet8/12
Sana01.12.2022
Hajmi5,41 Mb.
#876207
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Ashirov Farruxbek

Жароҳатга иккиламчи хирургик ишлов бериш(ИХИ) – инфекция ривожланиб бўлган жароҳатни асептик жароҳатга айлантиришга қаратилган чора- тадбирлар йиғиндисига айтилиб, қуйидагилар босқичлари мавжуд – некрозланган тўқималарни кесиб олиш, йирингли бўшлиқларни очиш ва санация қилиш, жароҳатни дренажлаш.


Механик антисептика методлари:


) жароҳатни ювиш ва тозалаш;
3) ёт таналарни олиб ташлаш;
4) жароҳатни боғламасини алмаштириш;
5) йирингли бўшлиқларни очиш (абсцеслар, флегмоналар, инфильтратлар, чўнтаклар)
2. Физик антисептика

Жарохат инфекциясини даволаш ва профилактика қилишда физик факторларни қўллаш орқали жароҳатда микробларни йўқотиш, миқдорини камайтириш, уларнинг ўсиши ва ривожланишини тўхтатишга қаратилган чора- тадбирлар йиғиндисига айтилади.




Физик антисептика методлари





  • Боғлов учун гигроскопик материал ишлатиш

  • Гипертоник эритмаларни қўллаш: кўпинча NaCl ни 10% ли эритмаси ишлатилади. (расмий «гипертоник эритма»). Педиатрия амалиётида NaClни 5% ли эритмаси ишлатилади. Тампонларни гипертоник эритмага ботириб жароҳатга қўйилганда осмотик босимни фарқи туфайли жароҳатдан суюқликни оқиши бирмунча активлашади.

Дренажлаш - ушбу метод капиллярлик ва алоқа қилувчи томирлар принципига асосланган. Физик антисептикани муҳим элементи ҳисобланади. Жароҳатларни барча турларини даволашда ишлатилиб, асосан кўкрак қафасидаги ва қорин бўшлиғидаги операцияларда қўлланилади


Дренажлар турлари:.

1) пассив дренажлар – ушбу дренажлар учун резина тасмалар, иккита учида тешиги бор пластмассали найлар ишлатилади. Дренажни бир учи жароҳатни тубида, иккинчи учи жароҳатдан пастда туриши керак. раны (алоқа қилувчи томирлар мезони). Дренаж найни жароҳат тубидаги қисмини ён томонларига қўшимча тешиклар қилинади (учки қисмдаги асосий тешик ёпилиб қолганда ён тешиклар орқали чиқиши учун). Дренажлар терига чоклар билан фиксация қилинади, ташқи учи ё боғламда, ё антисептик солинган флаконда ёки махсус герметик полиэтилен пакетда қолдирилган бўлади (шунинг учунки, ажраладиган ажралмалар бошқа беморлар учун экзоген инфекция манбаи бўлмаслиги учун).




Дренаж турлари:


2) актив дренажлар – бунда дренаж найни ташқи учи томонида манфий босим ҳосил қилинади. Бунинг учун дренаж найга махсус гармошка, резина баллончик ёки махсус электрик сўрғич уланади. Актив дренаж бўлиши учун жароҳатни герметиклиги таъминланган бўлиши керак, акс ҳолда ҳаво кираётган жойга герметикликни таъминловчи чоклар қўйиш лозим бўлади.



Download 5,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish