Курилиш таьмирлаш ва реставратция килиш фанидан амалий машгулотлар амалий машгулот №1



Download 2,48 Mb.
bet35/170
Sana01.06.2022
Hajmi2,48 Mb.
#629617
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   170
Bog'liq
курилиш таьмирлаш амалий машгулот

АМАЛИЙ МАШГУЛОТ №14
МАВЗУ: АРХИТЕКТУРА ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШДА ПОРТЛАНДЦЕМЕНТНИНГ ИШЛАТИЛИШИ.


11.1. Портландцемент
Умумий маълумотлар. Портландцемент муайян микдордаги Оҳактошлар ва гилтупроклар аралашмасини 14500С хароратда куйдириб олинган клинкерга туйиш жараёнида 3-5% гипс ва 15% гидравлик кушимчалар кушиб олинади. Клинкер говак соккачалар булиб, цемент олиш учун ярим хомашёдир. Гипс, фосфогипс ва борогипсларнинг цемент таркибига киритилиши унинг котишини бошкаради. Гидравлик кушимчалар эса портландцементга сувга чидамлиликни беради. Гидравлик кушимчалар сифатида глиеж, опока, диатомит, трепел, электротермофосфор шлаки, тошкумир кули ва шу каби табиий ва сунъий материаллар ишлатилади. Портландцемент расмий равишда 1824 йилда Е.Челиев (Россия) ва Ж.Аспдин (Англия) томонидан яратилганлиги тан олинган. Узбекистон олимларидан С.Тухтахужаев, И.Тошпўлатов, Т.Отакузиев, Б.Нуделман ва бошкаларнинг цемент турларини яратиш ва уларни ишлаб чикариш технологиясини мукаммаллаштиришдаги хиссалари каттадир.
Клинкер. Портландцементнинг сифати ва хоссалари клинкернинг хусусиятларига боглик. Уз навбатида клинкернинг хоссалари хомашёнинг тури, уни куйдириш шароитига боглик булади. Клинкер таркибини куплаб оксидлар эркин ва минералларга бириккан холатда ташкил килади. У асосан кристалл ва кисман шишасимон тузилишга эга.
Клинкернинг кимёвий таркибини куйидаги оксидлар ташкил килади (масса буйича, %): СаО-63-66, SiO2-21-24, Al2O3-4-8, Fe2O3- 2-4; бундан ташкари MgO, SO3, Na2Oва K2Oхамда TiO2, Cr2O3, P2O5лар оз микдорда булади.
Асосий турт оксидларнинг микдори клинкернинг 95-97% ташкил килади.
Клинкерни куйдириш жараёнида оксидлар кайта бирикиб, силикатларнинг, алюминатларнинг, алюмоферитларнинг минерал кристалл структурасини ташкил этади.
Клинкер минерал таркибига алит, белит, уч калцийли силикат, турт калцийли алюмоферрит киради.
Алит 3СаО^Ю2(C3S) клинкернинг асосий минерали булиб, цементнинг котиш тезлигини, мустахкамлигини белгилайди. Клинкер таркибида 45-60% алит булади. Унинг таркибида 2-4% атрофида МgО, Al2O3, P2O3, Cr2O3ва шу кабилар булиб, алит хусусиятларига таъсир курсатади. Алит кристаллари узунчок (3-20 мкм) булиб, цемент активлигини оширади.
Белит 2СаО^Ю2(C2S) клинкернинг иккинчи асосий минерали булиб, цементнинг вакт утиши билан хосил буладиган мустахкамлигини таъминлайди. Белит клинкер таркибида 20-30% ни ташкил этади ва бошлангич даврда секин котади. Унинг таркибида 1-3% атрофида Al2O3, MgO, Fe2O3, Cr2O3ва шу кабилар булади.
Куйдириш хумдонларидан чиккан клинкерни аста-секин совитиш натижасида, харорат 5250С дан пасайганда Р-С^ урнига v-С2S хосил булиши белит структурасининг бузилишига ва клинкернинг кукунга айланишига олиб келади. Бунда клинкернинг хажми 10% ортади, Р-С^ нинг зичлиги 3,28
33
г/см дан нинг зичлиги 2,97 г/см гача камаяди. Хосил булган v-^S
1000С хароратгача сув билан реакцияга киришмайди ва богловчилик хусусиятларига эга булмайди. Шунинг учун клинкер махсус совитиш мосламалари ёрдамида тезлик билан совутилади. Бундан ташкари Al2O3, MgO, Fe2O3, Cr2O3каби оксидлар (1-3% атрофида) Р-Са2Б структурасини баркарорлашишига ва у-Са2Б га айланишига ёрдам беради. Клинкер таркибида алит ва белит 75-80% ни ташкил этгани учун уларнинг гидратация махсулоти портландцементнинг асосий хоссаларини белгилайди.
Клинкер таркибида 4-12% уч калцийли алюминат 3СаОAl2O3(C3A) булиб, 10-15 мкм улчамдаги кристалларни ташкил килади. У сув билан реакцияга киришиб жуда тезлик билан гидраминерал хосил килади, лекин юкори мустахкамликка эга булмайди. Уч калцийли алюминатнинг зичлиги 3,04 г/см3 булиб, сулфатли мухитда кимёвий коррозияга сабаб булади ва шу туфайли С3А микдори клинкер таркибида 5% дан ошмаслиги керак.
Турт калцийли алюмоферрит 4СаО.Аl2O3.Fe2O3(C4AF) клинкер таркибида 10-12 % ни ташкил этади. Унинг зичлиги 3,77 г/см3. С4АБ нинг гидратацияланиш тезлиги уртача булиб, цементнинг гидратацияланиш ва котиш тезлигига катта таъсир курсатмайди. Клинкер шишаси оралик модда сифатида 5-15% ни ташкил этади. Унинг таркибини Al2O3, MgO, Fe2O3, K2O, Na2Oлар ташкил этади.
Магний оксиди алюмоферрит фазаси ва клинкер шишаси таркибига киради ёки эркин холда булиши мумкин. MgOжуда секинлик билан гидратацияланиши (Mg(OH)2), котган цемент тоши таркибида MgOнинг 5% дан куп булиши цемент хажмининг нотекис узгаришига ва ундан тайёрланган материалларнинг бузилишига олиб келади.
Клинкер таркибида СаО эркин холатда булиши мумкин. Унинг микдори 1% дан ортиб кетса, гидратация натижасида (Са(ОН)2) цемент хажмининг нотекис кенгайишига олиб келади. Натрий ва калий ишкорлари клинкернинг алюмоферрит фазаси булиб, цемент таркибида сулфатлар куринишида булади.

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish