Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Нодавлат нотижорат ташкилоти



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Нодавлат нотижорат ташкилоти
— жисмоний ва (ёки) юридик 
шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад 
(фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда 
олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида 
тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.


127
6. Ижодий зиёлилар ташкилотлари. (Ёзувчилар уюшмаси, Журналист
-
лар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси ва бошқалар).
7. Ўзбекистонда яшовчи камсонли миллатлар вакилларини бир
-
лаштирувчи миллий-маданий марказлар. Хорижий мамлакатлар билан 
тузилган дўстлик марказлари.
8. Жойлардаги ижтимоий аҳамияти ва ижтимоий қизиқишларга 
қараб ташкил қилинган бирлашмалар. “Жангчи фахрийлар” уюшмаси, 
Ихтирочи ва рационализаторлар жамияти, Авто-мото ҳаваскорларнинг 
кўнгилли жамияти ва бошқалар.
7.2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Фуқаролик жамияти институтлари тизимида фуқароларнинг ўзини 
ўзи бошқариш органлари фаолиятини ўрганишни икки тушунчани 
аниқлаштиришдан бошлаш зарур.
Биринчи – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаруви, иккинчи – фуқа-
роларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари. 
Биринчиси, яъни бошқарув бу фаолият. Юқорида қайд қилинганидек 
бу фаолият орқали фуқаролар жамият ва давлат ишларида иштирок 
этади, маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни ҳал қилади. Бу фаолият 
орқали фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари рўёбга чиқади. Фуқаролар бу 
фаолиятда тенг ҳуқуқда иштирок этади, уларнинг ўзини ўзи бошқаришга 
оид ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади.
Фуқароларнинг “ўзини ўзи бошқаруви”, “ўзини ўзи бошқариш орган
-
лари” тушунчасидан кенгроқ. Ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи Конституция
-
да белгиланган фуқаролар йиғинидан ташқари, бошқа тузилмаларга ҳам 
тегишли. Жумладан, мактаб, ўқув юртларидаги ота-оналар қўмиталари ва 
бошқа ННТлар.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзини ўзи бошқа-
рувни амалга оширади, яъни таъминлайди.
63
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш демократияни рўёбга чиқа-
ришнинг энг самарали воситаларидан ҳисобланади. Ўзини ўзи бошқариш, 
фуқаролар маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни ўз манфаатларидан, 
тарихий хусусият ва қадриятларидан, урф-одатлардан келиб чиқиб ҳал 
қилишга қаратилган фаолиятдир. Ўзини ўзи бошқарувни маҳаллаларда 
ташкил қилинадиган фуқаролар йиғини томонидан амалга ошири
-
63 
Қаранг. Мустафоев Б. ва бошқалар. Конституциявий ҳуқуқ (энциклопедик 
луғат). – Т., 2006 й. – 530 б.


128
лишнинг белгиланиши миллий бошқарув тажрибамизнинг яққол 
кўринишидир. Ўзини ўзи бошқарув ижтимоий ҳокимиятнинг самарали 
, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни 
ҳал қилишда мустақиллик, ижтимоий шериклик, ўзаро ёрдам, маҳаллий 
урф-одатлар, анъаналарга таяниш ҳисобланади. Ўзини ўзи бошқариш 
органлари маҳаллаларда ташкил қилинган. Улар давлат органларидан 
холи, лекин давлат томонидан қўллаб-қувватланади. 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллаларда 
ташкил қилиниши, ўз навбатида, маҳаллалар томонидан анъаналаримиз
-
ни асраб-авайлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини 
моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича хайрли ишларнинг бажари
-
лишига имконият яратилмоқда. Бу эса ижтимоий адолат тамойилларига 
ҳамоҳангдир.
64
Биз ўрганаётган коррупция масаласи, аввало, ижтимоий адо
-
лат принципининг душмани. Шунинг учун ижтимоий адолатни рўёбга 
чиқаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳалла 
катта, шарафли, шу билан бирга, оғир вазифа – коррупцияга қарши 
курашда энг олдинги сафда бўлиши табиийдир.
Яна бир масала – коррупцияни маҳалла миқёсида тугатиш бутун 
мамлакат миқёсида шу иллатни тугатиш, камайтиришнинг асоси бўлиши 
мумкин. Улар коррупцияга қарши курашда катта имкониятларга эга. Би
-
ринчидан, маҳаллада яшовчи ҳар бир фуқаро қандай яшаётганлигини, 
даромади манбаини маҳалла яхши билади. Иккинчидан, улар маҳаллий 
аҳамиятга эга масалаларни, жумладан коррупцияни келтириб чиқарувчи 
сабабларга барҳам қилиш ваколатига эга. Учинчидан, уларда маъмурий 
органлардан фарқ қилиб, бошқа яна миллий маънавий қадриятлардан, 
маҳаллий урф-одатлардан, анъаналардан фойдаланиш имкония
-
ти мавжуд. Бундан ташқари, уларда шаҳар, туман ижроия ҳокимияти 
раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш (фуқаролар йиғини фаолиятига 
кирувчи масалалар юзасидан) ваколати мавжуд бўлиб, бу коррупцияга 
қарши курашнинг энг самарали усулларидан.
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг коррупцияга қарши 
курашини кучайтиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни 
соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш 
64
Қаранг. Матибоев Т. Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик 
жамияти: коррупция ижтимоий хавф. Т.: Билим ва интеллектуал салоҳият, 2019 
й. – 112 б.


129
ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даража
-
га олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим роль 
ўйнайди. Ушбу Фармон, аввало, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни 
соғломлаштиришга қаратилган. Бу эса, коррупцияга қарши курашишни 
ҳам назарда тутади. Чунки коррупция мавжуд бўлиб турган жамиятда, 
ҳеч қачон ижтимоий маънавий муҳит соғлом бўлмайди.
Мазкур Фармоннинг айрим ҳолатлари тўғридан-тўғри коррупцияга 
қарши курашишни кучайтиришга қаратилган. Жумладан, маҳалла ин
-
ститутини ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат 
ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйишни, 
маҳаллаларда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликнинг 
олдини олиш масалаларида ички ишлар органлари, бошқа идоралар 
ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш каби 
кўрсатмалар ўзини ўзи бошқариш органларининг коррупцияга қарши 
курашишини кучайтиради ва самарасини оширади. 
Фуқаролар йиғини раисларига туман, шаҳар халқ депутатлари 
Кенгашлари сессияларига кўриш учун масала киритиш ҳуқуқини бериш
-
нинг назарда тутилиши эса, уларнинг коррупцияга қарши курашишида 
муҳим восита бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги 
Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Маҳалла” институтини ривожланти
-
ришга алоҳида ўрин ажратилди ҳамда “Маҳалла – жамиятимизнинг ёруғ 
юзи ва виждони кўзгуси деса бўлади”, деб таъкидланди. 
Мурожаатномада бундан буён маҳалладаги ишларнинг аҳволи 
вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар ишини баҳолашда бош мезон 
бўлиши кўрсатилди. Таъкидланишича маҳалла раислари ва уларнинг 
ўринбосарлари ваколатларини кенгайтириб, муаммоларни бевосита ҳал 
қилиш имконияти яратилади. Маҳалла раисига маҳаллий Кенгаш маж
-
лисида кўрилиши мажбурий бўлган масалаларни киритиш ҳуқуқини 
бериш йўлга қўйилади. Бу чоралар коррупцияга қарши кураш кўламини 
кенгайтиради, давлат органлари, идоралари, мансабдор шахслар масъу
-
лиятини кучайтиради. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан 
давлат органлари ҳамкорлиги эса, коррупцияга қарши курашда самара 
беради
65
.
Маҳаллада ишлаётган малакали ва ташаббускор кадрларни давлат 
идоралари раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимининг йўлга 
65 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж
-
лисга Мурожаатномаси. – Т: “Ўзбекистон”, 2021 й. – 48-49 б. 


130
қўйилиши эса, албатта коррупцияга тўсқинлик қилувчи ҳолатдир. Чун
-
ки коррупция баъзи холларда тегишли лавозимларга шахслар танлаш ва 
тайинлашда намоён бўлади. Маҳаллада фаолият кўрсатиб, аҳоли ишон
-
чини қозонган шахсларни раҳбарликка тайинланиши бу борада ижобий 
натижа бериши мумкин. 

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish