Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

StAR Ташаббуси
нинг яратилишига олиб келди. У тўртта 
асосий принципга асосланади:
1.
Имкониятлар:
StAR 
Ташаббуси
Давлатларга коррупция даромадларини қай-
тариш учун зарур бўлган ҳуқуқий ва меъёрий 
базани, институтлар ва амалиётни яратишда 
ёрдам беради. Маълумот алмашиш, материаллари 
ва амалий машғулотлар орқали давлатларга 
активларни кузатиш ва халқаро ҳамкорлик 
усуллари каби аниқ кўникмаларни эгаллашга 
ёрдам беради. Шунингдек, сўралаётган ва 
сўралган давлатлар ўртасида алоқалар ўрнатиш 
орқали давлатларни қўллаб-қувватлайди
2.
Ҳамкорлик:
StAR 
Ташаббуси
Ҳукуматлар, бошқарув органлари, донор 
ташкилотлар, молиявий институтларни бирлаш-
тириш йўналиши бўйича ишлайди
3.
Инновация:
StAR 
Ташаббуси
Коррупциядан тушган маблағларни қайтариш 
соҳасида илғор халқаро тажрибани аниқлаш 
ва оммалаштиришга йўналтирилган ахборот ва 
техник материалларни ишлаб чиқади
4.
Халқаро 
стандартлар
StAR Ташаббуси
коррупциядан тушган маб-
лағларни аниқлаш, музлатиш ва қайтариш учун 
БМТ Конвенциясининг 5-бобини ва бошқа 
халқаро стандартларни кучайтириш ва самарали 
амалга ошириш тарафдорлари.
StAR Ташаббуси
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо 
давлатлар конференцияси ва унинг активларини қайтариб бериш бўйича 
ишчи гуруҳи ва бошқа халқаро институтлар билан биргаликда глобал 
жамоавий ҳаракатни қўллаб-қувватлайди ва давлатларни келишилган 
стандартларни бажаришга чорлайди.
StAR Ташаббуси
кўплаб воситаларни, шу жумладан, корруп
-
ция ҳолатлари бўйича қидириб топиладиган маълумотлар базасини, 


229
амалиётни тиклаш бўйича қўлланма ва амалиётчилар учун бошқа наш
-
рларни яратди. 
МДҲ доирасида имзоланган Минск Конвенцияси (1993 йил 22 ян
-
варь) иштирокчи давлатлар ўртасидаги фуқаролик, оилавий ва жино
-
ий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга 
солади.
Мазкур Конвенция талабларига мувофиқ фуқаролик, оилавий ва 
жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Томонларнинг Адлия 
вазирлиги бевосита Марказий орган сифатида белгиланган.
Ўзаро халқаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги сўровларни амалга 
оширишда ишнинг дастлабки терговидан бошлаб, суд қарори ижро
-
си таъминлангунга қадар бўлган босқичда ҳар бир шартномада бел
-
гиланган тартибга мувофиқ давлатлар ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам 
тўғрисидаги сўров ҳамда топшириқларнинг ва ҳужжатлар айланма
-
сининг Марказий орган, яъни Бош прокуратура ёки Адлия вазирлиги 
орқали кўрсатилганлиги зарур ва иш учун аҳамиятли маълумотларни 
олишда ортиқча вақт сарфланишига, мол-мулклар бегоналаштирилиши 
ёки унга зарар етказилишига сабаб бўлади.
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва 
ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Кишинев Конвенцияси ҳам (2002 
йил 7 октябрь) Минск Конвенциясининг мантиқий давоми ҳисобланиб, 
унда ҳам фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам 
кўрсатишда бевосита Марказий орган сифатида Адлия вазирлиги бел
-
гиланган. 
Кишинев Конвенциясининг учинчи бўлими суд қарорларини тан 
олиш ва ижрога қаратишга бағишланган бўлиб, 54-моддасида, Минск 
Конвенциясидан фарқли равишда, ҳар бир Аҳдлашувчи томонлар ушбу 
Конвенция талаблари асосида ўз ҳудудида қуйидаги суд қарорларини: 
- жиноят ишлари бўйича судларнинг зарарни қоплаш, жаримани 
ундириш ва мусодара ҳақидаги ҳукмларини (қарорларини); 
- даъвони таъминлаш мақсадида судларнинг мол-мулкни хатлаш, 
шунингдек, банк ҳисоб рақамлардаги пул маблағларига банд солиш 
ҳақидаги қарорларини ижро этиш учун тан олади ва ижрога қаратади. 
Суд қарорларини тан олиш ва ижрога қаратиш сўралаётган Аҳдлашувчи 
томоннинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек, 
Конвенцияда судларнинг жарима ундириш, мол-мулкни ва жино
-
ий фаолиятдан олинган даромадларни мусодара қилиш тартиби ҳам 
алоҳида белгиланган бўлиб, унга мувофиқ сўралаётган Аҳдлашувчи 


230
томоннинг жарима ундириш, мол-мулкни мусодара қилиш, ноқонуний 
йўл билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни, ашёларни ва 
мол-мулкларни давлат даромадига ўтказиш ҳақидаги суд қарорлари 
Конвенция талаблари асосида тан олиниши ва ижрога қаратилиши
белгиланган.
Бунда ундирилган жиноий жарималар сўралаётган Аҳдлашувчи 
томонга берилиши, бироқ фақат сўралаётган Аҳдлашувчи томон мусо
-
дара (конфискация) ҳақидаги қарорларни қайта кўриб чиқишга ҳақли 
эканлиги, мусодара процедураси сўралаётган Аҳдлашувчи томоннинг 
қонунчилиги асосида амалга оширилиши, мусодара қилинган мулк ёки 
унга эквивалент бўлган бошқа мулк сўралаётган Томонга тўлиқ ёки 
қисман қайтарилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Шунингдек, ҳар қандай ҳолатда ҳам қарорни тан олиш ва ижро этиш 
жараёнида ушбу Конвенцияга мувофиқ, Аҳдлашувчи томонлар ўзаро 
мол-мулкни бўлиб олиш тўғрисида келишиб олишлари тўғрисидаги 
қоида мустаҳкамланган.
Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Абу Даби 
шартномаси (2014 йил 11 ноябрь) 3-моддаси ҳуқуқий ёрдам кўламини 
белгилайди, унга мувофиқ томонлар ушбу Шартнома қоидаларига кўра, 
жиноят ишлари юзасидан тергов қилиш, жиноий таъқиб қилиш ва ишни 
судда кўришда бир-бирларига ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳуқуқий ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олади:
a) сўралаётган Томон қонунчилигига мувофиқ шахслардан кўрсатув 
ёки аризалар олиш, шу жумладан, видеоконференция ёки телевизион 
алоқалар орқали;
b) ҳужжатлар, ёзувлар ва далилларни тақдим этиш;
c) ҳужжатларни топшириш;
d) қамоқда сақланаётган шахсни кўрсатув бериш учун вақтинча 
ўтказиш;
е) тинтув ўтказиш ва хатлаш тўғрисидаги сўровларни бажариш;
f) жиноий фаолиятдан олинган даромадлар, жиноят предмети ва 
қуролларини мусодара қилиш;
g) мазкур Шартнома доирасида сўралаётган томоннинг қонунчилигига 
зид бўлмаган ҳамкорликнинг бошқа шаклларини ҳам ўз ичига олади.
Агар томонлардан бирига бошқа томон ҳудудида жойлашган ва му
-
содара қилиниши мумкин бўлган ёки мазкур томоннинг қонунчилигига 
мувофиқ бошқача тарзда хатланиши мумкин бўлган жиноий даромад
-
лар, жиноят предметлари ва қуроллари маълум бўлса, у бу ҳақда бошқа 


231
томонни хабардор қилиши мумкин. Агар мазкур бошқа томон бунга 
нисбатан юрисдикцияга эга бўлса, у олинган маълумотни қарор қабул 
қилиш учун ўзининг ваколатли органларига тақдим этиши мумкин ва бу 
органлар қонунчиликка асосан қарор қабул қилиб, кўрилган чоралар 
тўғрисида бошқа томонни хабардор қилиши лозим.
Ҳар бир томон бошқа томонга жиноий даромадлар, жиноят пред
-
метлари ва қуролларини мусодара қилиш, жабрланувчиларга жи
-
ноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш ва товон ундиришда ўз 
қонунчилиги йўл қўядиган даражада ёрдам беради.
Жиноий даромадлар, жиноят предметлари ва қуролларини сақ-
лаётган томон ўз қонунчилигига мувофиқ уларни тасарруф этади. Томон
-
лардан ҳар бири мазкур мулкнинг ҳаммасини ёки бир қисмини ёхуд уни 
сотишдан олинган фойдани бошқа томонга ўз қонунчилиги рухсат бер
-
ган даражада ва мазкур томон лозим деб топган шартларда топшириши 
мумкин.
Агар сўралаётган томон сўраётган томондан талон-торож қилинган 
давлат мулки бўлган активларни хатласа ёки мусодара қилса, сўралаётган 
томон хатланган ёки мусодара қилинган активларни уларнинг легал-
лаштирилгани ёки легаллаштирилмаганидан қатъи назар, асосли хара
-
жатларни чиқариб ташлаган ҳолда сўраётган томонга қайтариб беради.
Қайтариб бериш сўраётган томонда якуний қарор чиқарилгандан 
сўнг амалга оширилади.
Агар бир томон ихтиёрида давлат активи ҳисобланмаган, мусодара 
қилинган мулк бўлса ва мазкур томон (сақловчи томон) бошқа томон
-
ни (ҳамкорлик қилувчи томон) бунга ҳамкорлик қилган деб ҳисобласа, 
сақловчи томон ўз ихтиёрига кўра ва ўз қонунчилигига мувофиқ ушбу 
активлар ёки уларга тенглаштирилган маблағларни ҳамкорлик қилувчи 
томон билан тақсимлаб олиши мумкин.
Агар алоҳида ҳолатларда, томонлар бошқача тарзда келишиб олма
-
ган бўлса, активларни тақсимлаш тўғрисидаги сўров, мусодара қилиш 
бўйича якуний қарор кучга киргандан сўнг, бир йил ичида юборилиши 
лозим.
Кишинев Конвенцияси, Абу-Даби шартномаси ва БМТнинг Корруп
-
цияга қарши Конвенциясида жиноий даромадлар, жиноят предметлари 
ва қуролларини сақлаётган томон ўз қонунчилигига мувофиқ уларни 
тасарруф этади. 
Томонлардан ҳар бири мазкур мулкнинг ҳаммасини ёки бир қисмини 
ёхуд уни сотишдан олинган фойдани бошқа томонга ўз қонунчилиги 


232
рухсат берган даражада ва мазкур томон лозим деб топган шартларда 
топшириши мумкинлиги ҳақидаги қоида, қўшимча равишда, томонлар
-
нинг ўзаро келишувини талаб қилиб, унда сотилган, яъни реализация 
қилинган мол-мулк қийматини ўзаро бўлиб олишлари тартибини назар
-
да тутади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish