Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Назорат саволлари
1. Коррупцияга қарши халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини 
тавсифланг.
2. БМТнинг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти нималарда 
намоён бўлади?
3. Европа Иттифоқида коррупцияга қарши ҳамкорликнинг ҳуқуқий 
асосларини ташкил этувчи ҳужжатларни тавсифланг.
4. МДҲ доирасида коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий меха
-
низмлари нималардан иборат? 
5. БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини ишлаб чиқиш зару
-
рияти нималардан иборат?
6. Коррупцияга қарши конвенциянинг ишлаб чиқилишига асос бўлган 
халқаро ҳужжатларни санаб беринг.
7. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши конвенцияга қандай 
изоҳлар билан қўшилган?
8. Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши конвенцияга 
аъзолигидан келиб чиқадиган мажбуриятларга қайси давлат ташкилоти 
масъул ҳисобланади?
9. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида олинган актив
-
ларни қайтариш тартиби қандай?
10. Коррупцияга қарши халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
-
да давлатлар ҳамкорлигининг қайси йўналишларига кўпроқ эътибор 
қаратиш лозим деб ўйлайсиз? 


233
XIII БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХАЛҚАРО 
РЕЙТИНГЛАР
13.1. “Халқаро рейтинглар” тушунчаси 
ва аҳамияти
Инсоният тараққиёти, барча соҳаларда кечаётган глобаллашув 
жараёнлари, сифат ва таркибий ўзгаришлар халқаро ҳамкорлик ва 
алоқаларни янги босқичга кўтариш баробарида, ҳар бир мустақил мам
-
лакатнинг ушбу ҳолатларга янгича қарашга, улар билан бир қаторда 
бўлиш вазифасини кўндаланг қўймоқда. Бу эса, энг аввало, ўша мамла
-
катнинг жаҳон миқёсидаги ўрни, халқаро рейтинг ва кўрсаткичларда 
тутган мавқеи билан белгиланади. Маълум бир тушунчанинг асл мазмун-
моҳиятини билиш учун унинг келиб чиқиш тарихи, яъни этимологиясини 
ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Худди шу маънода, “рейтинг” атамаси 
(инглизча “rating” – баҳолаш, тартиб, таснифлаш) ҳодисани баҳолаш учун 
ишлатиладиган сўз ҳисобланади
96

Биринчи маротаба рейтинг атамаси, биз ҳозирда амалда қўллайдиган 
маънода, иқтисодчи олим Арчибалд Кроссли (1896-1985) томонидан
ХХ асрнинг 30-йиллари бошларида сиёсий масалалар бўйича жамоатчи
-
лик фикрини аниқлаш учун кўплаб бозор тадқиқот усулларидан фойда
-
ланилиши натижасида вужудга келади.
1944 йилда Кроссли ҳамкасблари Роупер ва Гэллап билан биргалик
-
да, сўров ўтказишнинг академик ва тижорий томонларини бирлаштирди. 
Бу охир-оқибат Америка Жамоатчилик фикрини ўрганиш ассоциацияси 
(AAPOR)нинг ташкил этилишига олиб келди
97
.
Рейтингни амалда миқдорий кўрсаткичлар билан ифодалаб 
бўлмайди. Бу берилган шкала бўйича субъектив баҳоларни ифодаловчи 
воситадир. Унинг амалий қўлланилишида математик мантиққа асослан
-
ган ёндашувлар ёрдам беради, у ҳар қандай тузилмани мураккаб турда
-
ги муносабатлар сифатида тавсифлайди, тушуниш учун eчимнинг қайси 
техник усулларидан фойдаланиш йўлларини кўрсатиб беради. 
Рейтинг ва индекс ўртасидаги фарқ уларнинг функцияларини
таққослаганда билинади. Қоидага кўра, индекслар рейтинглар учун 
маълумотлар базаси бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб, индекс ин
-
96
Манба. URL:https://www.merriam-webster.com/
97 
Манба.URL:https://www.etymonline.com, https://www.aapor.org


234
формацион функцияни бажаради. Бу каби индекслардан олинган на
-
тижалар бирлаштирилиб комплекс таҳлил қилинади ва ўрганиш объ
-
ектининг рейтингдаги ўрни аниқланади. Ҳолбуки, якуний истеъмолчи
-
га йўналтирилган рейтинг унинг афзалликларини шакллантиради ва 
шунинг учун баҳолаш объектларини сиёсий соҳада рақобатлашишга
мажбурлаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Халқаро амалиётда дав-
латларнинг рейтинглардаги ўрни мамлакатда амалга оширилаётган 
ишларнинг натижаси сифатида намоён бўлади. 
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, халқаро рейтинг ва индек
-
слар ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш жараёнини ўзида намоён 
этиб, давлат бошқаруви сифати, аҳолининг турмуш даражаси, инсон 
ҳуқуқлари муҳофазаси, тадбиркорлик фаолияти ва хорижий инвестор
-
лар учун қулай муҳит, барқарор иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошлик 
каби муҳим жиҳатларнинг кўзгусидир. Бу жиҳатлар мамлакатимиздаги 
ислоҳотлар моҳиятида ҳам мужассам. Буларнинг барчаси инсон қадрини 
улуғлашга, одамларнинг ҳаётдан рози ва мамнун бўлиб яшашини таъ
-
минлашга хизмат қилиши билан янада теран мазмун касб этади.
Халқаро рейтинг агентликлари индексларни ҳисоблаб чиқишда 
ёки рейтингларни тузишда, асосан, мамлакатнинг турли статистик 
кўрсаткичларига таянади. Тан олиш лозим, пандемия сабабли статистик 
кўрсаткичларнинг яхши томонга ўзгаришига кўра, уларнинг ёмонлашиш 
эҳтимоли юқори. Аммо шундай ҳолатлар кузатилишига қарамай, мамла
-
катимизнинг қатор соҳаларида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. 
Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг кўпгина устувор рейтингларда 
юқорилаб бораётганини юртимизда аҳоли турмуш фаровонлигини оши
-
риш, жамиятимизда очиқлик, ошкораликни таъминлаш борасида муҳим 
натижа бераётганини қуйида келтирилган натижалардан ҳам кўришимиз 
мумкин.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish