Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


XI БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

XI БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДА 
ИЧКИ НАЗОРАТ 
(
“КОМПЛАЕНС-НАЗОРАТ”) ТИЗИМИ
11.1. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ички назорат 
(“комплаенс-назорат”) тизимининг умумий тавсифи
Давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий 
бўлинмаларида ҳалоллик сиёсатини таъминлаш, яъни ходимлар фао
-
лияти ва умуман, жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданиятини 
оширишда коррупцияга карши комплаенс назорат масалалари муҳим 
ўрин эгаллайди. Миллий ва халқаро миқёсда амалга оширилаётган 
ислоҳотлар натижасида, “комплаенс-назорат” механизмлари давлат ва 
хусусий сектор фаолиятига кенг кириб бормоқда.
Халқаро
 
иқтисодиётга коррупцияга оид жиноятларнинг содир эти
-
лиши оқибатида етказилаётган зарарнинг тобора ортиб бораётгани 
натижасида коррупцияга қарши курашиш соҳасини янада кенг тадқиқ 
этилиши, айниқса, долзарб аҳамият касб этмоқда.
БМТ Бош котиби А.Гуттериш томонидан келтирилган маълумотларга 
асосан, жаҳон ҳамжамиятида ҳар йили 1 триллион АҚШ доллари ҳажмида 
пора бериш ва олиш ҳолатлари содир этилади. Дунё иқтисодиёти ҳар 
йили коррупция туфайли 2,6 триллион АҚШ долларидан ортиқ маблағдан 
айрилади, бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини ташкил этади
79
.
Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиёти 
қонунларига асосланган барча мамлакатларда коррупцияга қарши ку
-
рашиш соҳасидаги замонавий бошқарув усулларига мувофиқ, самарали 
фаолият юритишни таъминловчи энг муҳим профилактик воситалардан 
бири ўз таркибида коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини 
жорий этиш ҳисобланади.
“Комплаенс”, “комплаенс-назорат” (compliance сontrol) тушунчала
-
ри – розилик, мувофиқлик ва аниқ белгиланган қоида, стандарт ҳамда 
кўрсатмаларга мувофиқ фаолият юритиш деган маъноларни англатади
80
.
79
Corruption is costing the global economy $3.6 trillion dollars every year” 
2018. [Электрон манба]. URL: https://www.weforum.org/agenda/2018/12/the-
global-economy-loses-3-6-trillion-to-corruption-each-year.
80 
Ivanov E. Anti-corruption compliance in BRICS countries// Антикоррупцион
-
ный комплаенс-контроль в странах БРИКС//Монография. -М.: Юриспруденция, 
2015. – c.9. [Электрон манба]. URL: http://files.sudrf.ru/774.


195
Умуман айтганда, мазкур тушунча ўзбек тилида илмий тушунчаларга 
эга бўлмаганлиги сабабли, мавжуд тадқиқот асосида қуйидагича таъриф
-
ни бериш мақсадга мувофиқ.
Халқаро тажрибада “комплаенс-назорат” тизими тиббиёт, давлат 
фуқаролик хизмати, банк, божхона соҳаларида, жиноий даромадлар
-
ни легаллаштириш, монополияга, коррупцияга қарши курашиш каби 
йўналишларда жорий этиладиган “комплаенс-назорат” ҳисобланади.
Коррупцияга қарши курашишда муҳим профилактик чора ҳисоб-
ланган “комплаенс-назорат” тизими вужудга келишининг дастлабки 
асослари 1884 йилда Германияда “Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш 
ва суғурталаш ассоциацияси”нинг (Accident Prevention & Insurance 
Association) ташкил этилиши билан боғлиқ.
Бироқ ушбу тизим, дастлаб, 1906 йилда АҚШда озиқ-овқат 
маҳсулотлари ва дори воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялар фао-
лиятини назорат қилиш федерал хизматининг (FDA, Food and Drug 
Administration) ташкил этилиши ва фаолияти жамоат хавфсизлигига 
қаратилган компания ва ташкилотларига асос солиниши зарурияти би
-
лан юзага кела бошлаган
81
.
Ушбу тизимнинг чинакам ривож топиши ХХ асрнинг 70 йиллари
-
га
 
тўғри келади, яъни бу даврга келиб АҚШнинг иқтисодий жиҳатдан 
ривожланиши ва халқаро алоқаларда интеграциялашуви мамлакат 
иқтисодиётида иқтисодий хавфсизликни таъминлашга қаратилган 
компания ва корпорацияларнинг ташкил этилиши улар фаолиятида 
81
Martin Kling “History of Compliance–Part one, from Adam to Sarbanes Oxl 
History of Compliance–Part one, from Adam to Sarbanes Oxley ey”, 2017 – P. 54. // 
[Электрон манба]. URL: https://www.ariscommunity.com.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish