Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Яширин иқтисодиёт ва Ўзбекистоннинг иқтисодий хавфсизлиги



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

10.4. Яширин иқтисодиёт ва Ўзбекистоннинг иқтисодий хавфсизлиги
Кўп жиҳатдан билвосита маълумотларга боғлиқ бўлган яширин 
иқтисодиёт ҳажмининг аниқ миқдорий кўрсаткичи ҳали ишлаб чиқил-
маганига қарамай, яширин иқтисодиёт даражаси давлатнинг расмий 
ялпи ички маҳсулотига нисбатан фоизда ўлчанмоқда. Жаҳон миқёсида 
яширин иқтисодиётнинг улуши ялпи ички маҳсулотнинг 5-10 %ини таш
-
кил этади. Энг ривожланган мамлакатларда эса бу кўрсаткич ЯИМнинг 
камида 7,5 %ини ташкил қилади.
Халқаро ташкилотларнинг 2019 йилдаги тадқиқотларига кўра, 
Ўзбекистон Республикасининг яширин иқтисодиёти ҳажми ЯИМга нис
-
батан 40 %дан 50 %гача ўзгариб туради. 2019 йилда ҳам худди шундай 
натижалар ва “БУЮК КЕЛAЖAК” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти 
– ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизигача, минтақада йиллик йўқотишлар 
16 ва 17 млрд. AҚШ долларини ташкил этади. Бу кўрсаткич Ўзбекистонни 
ХВФ рейтингида дунёдаги 159 та давлат орасида 152-ўринда эканлиги
-
ни кўрсатади.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, соя соҳаси ҳажми давлат органлари
-
нинг самарасиз иқтисодий сиёсати ва ортиқча тартибга солиш даражаси
-
нинг кўрсаткичидир. Мамлакатда яширин фаолиятнинг пайдо бўлиши ва 
ривожланиши эса давлатнинг иқтисодий сиёсати билан ҳаддан ташқари 
бандлигига фуқароларнинг жавобидир.
Шунингдек, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий ривож
-
ланиш, аҳоли хавфсизлиги ҳолати ва ҳоказолар каби қатор масалаларни 
ҳал этишда давлат бошқарувининг алоҳида ўрни борлигини таъкидлаш 
лозим. 
Шубҳасиз, яширин иқтисодиёт ўзининг ҳар қандай кўринишида 
аҳолининг молиявий-иқтисодий муносабатлар тизимини издан чиқа-
радиган, уюшган жиноятчилик ва коррупциянинг ривожланишига олиб 
келадиган ноқонуний ва жиноий фаолиятга жалб этилишининг олдини 
олиш мақсадида давлат томонидан фаол кураш олиб боришни талаб 
қилади. Яшириш иқтисодиёт, ўз навбатида, давлатнинг иқтисодий хавф
-
сизлигига жиддий таҳдиддир.
Яширин иқтисодиётнинг махфийлик каби ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда, илмий манбаларда унинг ноқонуний иқтисодий
фаолиятни тавсифловчи тўртта шаклини ажратиб кўрсатилади:
а) ноқонуний иқтисодиёт қонун билан жиноят сифатида жавобгар
-
ликка тортиладиган хизматлар кўрсатиш ва товарлар ишлаб чиқаришни 


192
ўз ичига олади. Бу қурол, гиёҳванд моддалар ва бошқалар савдоси 
бўлиши мумкин;
б) декларация қилинмаган иқтисодиёт – солиқ мажбуриятларини 
четлаб ўтиш ёки бўйин товлаш мақсадида даромадлари ва мол-мулкини 
нотўғри кўрсатган шахс томонидан қасддан яшириш;
в) рўйхатга олинмаган иқтисодиёт яширин бухгалтерия ҳисоби ва 
молиявий ҳисоботларни юритишни таъминлайди;
г) норасмий иқтисодиёт, бу ер ости ишлаб чиқаришни ташкил этиш 
ва шартномасиз ишлаш учун одамни ёллаш шаклида харажатларни
минималлаштиришга қаратилган.
Яширин иқтисодиётнинг қуйидаги асосий элементларини давлат
-
нинг иқтисодий хавфсизлигига таҳдидлар рўйхатига киритиш мумкин:
1) жисмоний шахслар томонидан, асосан, аҳоли даромадларининг 
пастлиги билан боғлиқ бўлган турли давлат тўловларини тўлашдан 
қочиш;
2) солиқ маъмуриятининг кучсизлиги туфайли юридик шахслар то
-
монидан солиқлар, йиғимлар ва бошқа турдаги бадалларни тўламаслик;
3) бозор иштирокчиларининг амалдаги қонунлардан ташқари, 
молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш истаги;
4) стратегик тармоқларнинг иқтисодиётнинг ижтимоий тармоқлари 
устидан ҳаддан ташқари устунлиги туфайли миллий иқтисодиётда ному
-
таносибликнинг кенг тарқалганлиги.
Юқоридагилар давлатнинг иқтисодий хавфсизлиги салоҳиятига бе
-
восита таъсир қилади, бу эса қуйидаги характердаги салбий оқибатларга 
олиб келади: фискал ва пул тизимининг деформацияси; иқтисодий 
соҳани криминаллаштиришнинг кучайиши; инвестицион ва ишлаб 
чиқариш жараёнларини беқарорлаштириш ва бошқалар.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish