Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


XIV БОБ. ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ВА РИВОЖЛАНИШ ТАШКИЛОТИНИНГ



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

XIV БОБ. ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ВА РИВОЖЛАНИШ ТАШКИЛОТИНИНГ 
ИСТАНБУЛ ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ
14.1. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг 
Истанбул ҳаракатлар режаси мазмуни ҳамда вазифалари.......................256
14.2. Истанбул ҳаракатлар режаси мониторинги йўналишлари 
ва натижалари..........................................................................................258
14.3. Истанбул ҳаракатлар режаси мониторинги 4-раунди натижалари
бўйича белгиланган вазифалар................................................................264
XV БОБ. КОРРУПЦИЯГА МОЙИЛ БЎЛГАН ШАХСНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ
15.1. “Коррупцион хулқ-атвор” тушунчаси ва белгилари...........................270
15.2. Коррупцион хулқ-атворга мойилликнинг психологик омиллари......273
15.3. Коррупцияга карши курашишнинг ижтимоий-психологик 
йўналишлари............................................................................................278
XVI БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
16.1. Дунё амалиётида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
ёндашувлар..............................................................................................281
16.2. Коррупцияга қарши курашиш бўйича АҚШ, Буюк Британия, 
Германия ва Франция тажрибаси.............................................................285
16.3. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Дания, Норвегия, 
Швеция ва Финландия тажрибаси............................................................295
16.4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Жанубий Корея, Япония, 
Хитой, Сингапур ва Қозоғистон тажрибаси...............................................309
АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР ЛУҒАТИ
.......................................................327
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар...............................................................335
2. Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар.................................................................337
3. Раҳбарий адабиётлар............................................................................338
4. Ўқув ва илмий адабиётлар....................................................................338
5. Интернет манбалари .............................................................................343


7
КИРИШ
Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб, мамлакатимизда 
демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг 
умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини 
таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-
ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар изчил 
амалга ошириб келинмоқда.
Тарихан қисқа давр ичида мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-
тартиботни таъминлашнинг институционал ва ҳуқуқий асослари шакл-
лантирилди, коррупцияга қарши курашнинг самарали тизими яра
-
тилди. Мазкур йўналишдаги ислоҳотларни амалга оширишда миллий 
қонунларга халқаро ҳуқуқий умумэътироф этилган нормаларни синг-
дириш масаласига алоҳида эътибор берилди.
Шу билан биргаликда, мамлакатимиздаги юксалишларга жиддий 
тўсиқ бу коррупция балоси эканлигини қайд этиш зарур. Давлат ва 
жамият бошқарувини янада демократлаштириш ҳамда модерниза
-
ция қилиш, давлат бошқаруви соҳаларини либераллаштириш шарои
-
тида давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини 
суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилиши дав
-
лат ҳокимиятининг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, 
ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада, давлат ҳокимияти фаолия
-
ти самарадорлигининг сусайишига сабаб бўлади. Шу боис, ушбу иллатга 
қарши курашиш ва барҳам бериш сиёсати давлат ва жамият фаолия-
тининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Коррупцияга қарши курашиш давлат органлари томонидан аҳоли-
нинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат ва
жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир 
чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик-
ларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, коррупцияга имкон берув
-
чи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни 
содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини 
таъминлаш каби чора-тадбирлар орқали амалга оширилади.
2008 йилда Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2003 
йил 31 октябрда қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш кон
-
венциясини ратификация қилди ҳамда давлат томонидан коррупцияга 
қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга 
оширишга киришилди. 2010 йилда Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик 


8
ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг
Истамбул ҳаракат дастурига қўшилди. 
Айниқса, 2017 йил 3 январдаги Ўзбекистон Республикасининг “Кор
-
рупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингани ушбу 
йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Қонунда коррупция
-
га қарши курашишнинг асосий принциплари ҳамда бу борадаги давлат 
сиёсатининг муҳим йўналишлари мустаҳкамланди.
Коррупцияга қарши курашиш мамлакатимизда олиб борилаётган 
сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб 
қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: 


Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish