Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик маданияти



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик маданияти
 бу киши-
ларнинг коррупцияга нисбатан муросасиз онгли муносабати, билим 
даражаси, тажрибаси, коррупциявий жараёнларга фаол қарши хатти-
ҳаракатларидир.


12
Ҳалоллик ҳар соҳада ўзига хос намоён бўлиб, суд-ҳуқуқ тизимида 
икки йўналишда, яъни, биринчидан, қонун чизиғидан чиқмасликда ва 
инсон тақдири бўйича қарор қабул қилишда, Президентимиз айтга-
нидек, айбдорнинг ўрнига ўзини қўйиб иш тутишда, ўқитувчи тимсоли
-
да эса, талаба ва ўқувчига реал билим ва тарбия беришда, давлат хиз
-
матчиси ҳалоллиги халққа хизмат қилиб, рози қилиш, давлат ва жамият 
манфаатини бош қадрият деб билишда, тиббиёт ходимидаги ҳалоллик 
беморга таъмагирлик билан қарамасликда, уни даволашни касб ва 
виждон амри деб билишида, ота-она ҳалоллиги эса, фарзандни мустақил 
ҳаёт кечиришга тайёр, тўғрисўз, виждонли, чуқур масъулиятли инсон ва 
муайян касб-ҳунар соҳиби қилиб шакллантиришда ўзи намуна бўлишида 
намоён бўлади. Зеро, Президентимиз айтганидек, “Агар фарзандимиз
-
га тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши,
кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, 
муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап 
эмас”.
Таъкидлаш жоизки, ижтимоий ривожланиш ва унинг пироварди
-
да ривожланган, демократик давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиш 
ғояси қуйидаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳамда интеллектуал 
асосларга таянади: 
1. Ўзбек халқининг меҳнаткашлиги, аҳоли турмуш фаровонлигининг 
узлуксиз яхшиланаётгани, одамлардаги шукроналик ҳамда умрдан рози
-
лиги ижтимоий тараққиётимиз-нинг муҳим омилига айланаётгани.
2. Халқимизнинг юқори интеллектуал, маънавий салоҳиятга эгали
-
ги, инсон капиталини ривожлантириш бўйича дунё эътирофига сазовор 
натижаларга эришилганлиги.
3. Мамлакатимизнинг бой ер ости ва ер усти имкониятларга эгалиги, 
Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти учун етарли сув таъминоти, қулай 
иқлим, унумдор тупроққа эгалиги.
4. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг марказида жойлашгани, 
ҳар томонлама қулай коммуникациялар тизими бунёд этилгани, ҳаво,
темир йўл, автомобиль транспортининг ривожланган инфраструктура-
сига эгалиги.
5. Ўзбекистон халқининг бағрикенг миллий менталитетга эгалиги, 
фаолиятда намуна, ибрат бўлиш туйғусининг кучлилиги, яхши ишларда 
етакчи бўлиш фазилати ва халқимизнинг иймон-эътиқоди мустаҳкам-
лиги, ҳамкорлик ва дўстликка садоқати, эртанги кунга бўлган ишончи
-
нинг кучлилиги.


13
6. Халқимиз ўзини буюк аждодлари илмий даҳоси, илмий ҳамда 
маънавий жасоратининг ҳақли вориси сифатида намоён этишга инти
-
лаётгани, дунё интеллектуал-маърифий майдонида юксак иқтидор эгаси, 
барчага мақбул бўладиган оқилона ечимлар тавсия эта олувчи, узоқни 
кўзлаб иш тутувчи, юксак маънавиятли миллат сифатида намоён этаёт
-
гани.
7. Мамлакатимизда амалга оширилаётган Тараққиёт стратегиясини 
халқимиз тўла қўллаб-қувватлаётгани, одамларнинг бу жараёнларнинг 
кузатувчиси эмас, балки онгли иштирокчисига айланганлиги. 
Юқоридаги ижобий асослар аҳамиятига салбий таъсир этувчи жиҳат 
бу жамиятнинг коррупцияга эътиборсизлиги ёки уни нормал қабул 
қилишидир. Шу боис, бугунги кунда давлат ва жамиятимиз олдида тур
-
ган муҳим вазифа – сифатида жамият аъзоларининг онгида коррупцияга 
қарши муросасизлик маданиятини кучайтиришдир. Аввало, ушбу мада
-
ният инсонлар онгида рўй бериши ва ундан кейин уларнинг ҳаракатига 
кўчишини таъкидлаш ўринлидир. Жамиятда коррупцияга қарши муро
-
сасизлик маданияти бу кишиларнинг коррупцияни англашга нисба
-
тан билим даражаси, тажрибаси, коррупциявий муносабатларга муро
-
сасиз онгли муносабати, коррупциявий жараёнларга фаол қаршилик 
кўрсатишида намоён бўлади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish