Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши 
мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, 
таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз ол-
димизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг 
оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз 
керак

1
, деб ҳақли равишда таъкидлайди.
2017 йилда эълон қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг устувор 
йўналишларидан бири этиб, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-
ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши 
курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш белгиланди ва 
мазкур йўналишда тизимли ишлар амалга оширилди. Қайд этиш жоизки, 
коррупцияга қарши курашишни жадаллаштириш мақсадида, сўнгги беш 
йилда уч марта давлат дастурлари қабул қилинди. 
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, коррупция муаммоси сўнгги йил
-
ларда халқаро миқёсда трансмиллий жиноят сифатида халқаро таш
-
килотлар томонидан кенг муҳокама қилинаётган мавзу ҳисобланади. 
Айрим сиёсатчилар томонидан коррупцияга глобал инқирозни келтириб 
чиқарувчи омил сифатида ҳам таъриф берилади. Ривожланган мамла
-
катлар тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг айримлари 
коррупция балосига ўз вақтида муваффақиятли курашиб, ижобий нати
-
жаларни қўлга киритишган.
Жорий йилнинг 28 январида эълон қилинган 2022–2026 йиллар
-
га мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам 
коррупцияга қарши курашиш устувор вазифа этиб белгиланди. Хусу
-
сан, Тараққиёт стратегиясида давлат бошқаруви органлари фаолияти 
1
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев-
нинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2020 йил 24 январь.// Манба: www.
president.uz/uz/lists/view/3324 


9
устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви 
вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчилик
-
ни жалб қилиш (4-мақсад), коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни 
аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самара
-
дорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муноса
-
батни шакллантириш (84-мақсад) назарда тутилди. 
Шунингдек, Тараққиёт стратегиясида давлат хизматида ҳалоллик 
стандартларини жорий этиш белгиланган бўлиб, унга кўра,
 
давлат хиз
-
матчиларининг даромад ва мол-мулкларини декларация қилиш тизими 
босқичма-босқич жорий этилади. Шунингдек, давлат хизматида манфа
-
атлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни 
яратиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятда очиқликни 
таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш (83-мақсад) каби 
чора-тадбирлар амалга оширилади.
Қонунчиликда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупция-
га қарши курашиш йўналишида ходимларининг ҳуқуқий саводхон
-
лигини оширишга алоҳида эътибор қаратаётгани қувонарли ҳол. Бун
-
дан ташқари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўз мансабдор 
шахс лари ва ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги 
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар 
кўриши мажбурий этиб белгиланган. 
Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 
6 июлдаги ПФ-6257-сонли Фармони билан тасдиқланган “Коррупция
-
га қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган Давлат 
дастури”да коррупция давлат ва жамият тараққиёти учун энг жиддий 
хавф-хатарлардан бири эканлигини аҳоли ва давлат хизматчилари 
онгига сингдириш алоҳида вазифа сифатида белгиланган. 
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 
йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали 
ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-
сонли қарорига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия 
вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Бош прокуратура Акаде
-
миясига 2022 йил 1 январдан бошлаб “ҳалоллик вакцинаси” тамойили 
асосида давлат хизматчиларини мунтазам равишда коррупцияга қарши 
курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича 
махсус ўқув курсларида ўқитиш тизимини жорий этиш вазифаси белги
-
ланди. Шунингдек, махсус электрон ўқув платформаси ишга туширилиб, 
у орқали давлат хизматчиларини масофадан туриб ўқитиш ҳамда хусу
-


10
сий сектор вакиллари ва аҳолининг коррупцияга қарши курашиш бо
-
расидаги билимларини ошириш амалиётининг йўлга қўйилиши назарда
тутилди.
Ушбу белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш мақсадида, 
Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга 
қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура академияси, Тошкент дав
-
лат юридик университети мутахассислари ва профессор-ўқитувчилари 
иштирокида мазкур дарслик тайёрланди.
Дарсликда ёритилган мавзулар Давлат бошқаруви академиясида 
ишлаб чиқилган “Коррупцияга қарши курашиш” ўқув курсининг ўқув 
дастурига мос келади. Нашр этилаётган дарсликда айрим камчиликлар 
мавжуд бўлиши мумкин. Шу сабабли, дарсликни мутолаа қилиш жараё
-
нида китобхонлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар муал
-
лифлар томонидан мамнуният билан қабул қилинади ва уни такомил
-
лаштириш чоралари кўрилади.
Ушбу дарслик давлат хизматчилари ва кенг китобхонлар оммасининг 
ҳуқуқий билимларини оширишда ва жамиятда коррупцияга нисбатан 
муросасиз муносабатни шакллантиришда ўз ҳиссасини қўшишига умид 
билдирамиз.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish