Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


I. БОБ. ЖАМИЯТДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

I. БОБ. ЖАМИЯТДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ 
МУРОСАСИЗЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
1.1. Жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик 
маданияти тушунчаси
Ҳалоллик, ўз маъносига кўра, тўғрилик, адолат, софдиллик, самимий
-
лик, иймон сўзлари билан уйғундир. Тўғрилик, ҳалолликни сингдириш 
инсоният тарихида энг қийин ишлардан бўлган. Буни юксалишга эриш
-
ган давлатлар тарихини ўрганиш давомида ҳам кўриш мумкин.
Буюк бобокалонимиз Амир Темур ҳазратлари ҳам ҳалоллик, ростлик
-
ни ички ва ташқи сиёсатни юргизишда, оила тарбиясида, дину диёнатга 
риоя этишда бош қадрият деб билганлар. У кишининг тузукларида “Рости 
русти”, деган ёзув ҳам “Куч тўғриликдадир”, деган маънони ифода этган. 
Адолат сўзи ҳам араб тилида “ҳалол, тўғри, рост, ҳаққоний” деган маъно
-
ларни ифода этиб, дунёдаги барча катта ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий 
ислоҳот ҳамда ўзгаришлар айнан адолат, ҳалолликни ўрнатишга даъват
-
дан бошланган. Ҳалоллик ва адолатнинг рўёбга чиқиши ҳукмдорнинг 


11
иродаси билан бирга, жамият ҳамда шахсларнинг маънавиятига ҳам 
бевосита боғлиқ бўлиб, тўғриликни ҳаётнинг бош тамойили деб бил
-
ган бошқарув тизимларида юксалиш ва қонун устунлиги барқарор 
ўрнатилган. Хусусан, уч минг йиллик тарихимизга олтин ҳарфлар билан 
битилгувчи: Тўмарис, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад 
Бобур ҳукмронлигидаги давлатларда илм-фан, санъат, ҳунармандчи лик, 
бунёдкорлик ривожига айнан ҳалоллик ва адолат омиллари кенг йўл 
очган. 
Зеро, ростлик, тўғрилик – ҳар бир ишда мантиқли ёндаша олиш, 
ҳақиқатни ўз фаолиятининг асосий кўрсаткичи ва мезони деб билиш, 
ҳамма нарсани ўз номи билан аташга ўтиш механизмини ифода этади. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз фазилатларидаги ҳалоллик, 
тўғрилик ҳақида сўзлаб, шундай деганлар: “Мен рост гапни яхши кўраман”
2
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 
йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида янги Ўзбекистон 
маънавиятида ҳалоллик, тўғрилик тамойили ҳаётимизнинг бош 
қадриятига айланиши, мамлакатимиздаги мавжуд ижтимоий иллатлар
-
га, хусусан, коррупцияга қарши курашда жамоатчилик ролини оши
-
риш, керак бўлса, тўғрилик, ҳалолликка барча воситалар билан бўлса 
ҳам ўргатиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Жамиятда ҳалоллик, 
ростлик, тўғрилик фазилатига эга бўлишга интилишнинг ялпи ижти-
моий ҳаракатга айланиши ижтимоий заруратдир. “Коррупцияга қарши 
курашишда, – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев – аҳолининг барча 
қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимиз
-
нинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцина”си билан 
эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. 
Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олди
-
ни олишга ўтишимиз керак”
3
.
2
Расуллоҳ алайҳиссалом сийратлари. Нурул яқин. — Т.: Ғ.Ғулом номидаги 
матбаа нашриёт уйи, 2017. — 261 б.
3
Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев-
нинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2020 йил 24 январь. // Манба: www.
president.uz/uz/lists/view/3324

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish