1.2. Вагон оқимлари жадвалини ҳисоблаш ва бўш вагон оқимлари схемасини тузиш
МТУ ва станциялар ўртасидаги вагон оқимлари ташкил этиш ва ишларни бажаришда қулайлик яратиш учун режали вагон оқимлари жадвал кўринишига келтирилади (1.1-жадвал). У қуйидаги 4 қисимдан ташкил топган:
Маҳаллий алоқа – 2–МТУ станцияларидан, 2–МТУ станциялари манзилига юк юклаш;
Бошқа МТУларга жўнатиш – 2–МТУ станцияларидан, бошқа МТУ станциялари манзилига юк юклаш, яъни 2–МТУ чегарасидан ташқарига;
Бошқа МТУлардан қабул қилиш – бошқа МТУ станцияларидан 2–МТУ станциялари манзилига вагонларни қабул қилиш;
Транзит – 2–МТУдан ташқари, бошқа МТУларидан, бошқа МТУлари манзилига вагонларни қабул қилиш. Жумладан бу вагонлар 2–МТУдан транзит сифатида ўтиб кетади.
2 – МТУ даги ташиш ишлари ҳажми 1.1- жадвалда келтирилган.
Вагон оқимлари жадвалини ҳисоблаш бу, жадвални устунлар ва қаторлар бўйича ҳисоблаб, уларни умумий ҳисобини чиқаришдан иборатдир. Ҳар бир қатор йиғиндиси жўнатилган вагонлар сонини (ортиш), устунлар йиғиндиси эса, тушуришга келган вагонлар сонини билдиради. Станцияларда туширилган вагонлар сонини юкланган вагонлар сонига таққослаш орқали ҳар бир станция учун ортиқча ёки етишмаётган бўш вагонлар сони аниқланади. Агар юк туширилган вагонлар сони юк юклаш учун талаб этилаётган вагонлар сонидан кўп бўлса станция учун ортиқча бўш вагонлар сони келиб чиқади. Агар юк туширилган вагонлар сони юк юклаш учун талаб этилаётган вагонлар сонидан кам бўлса станция учун етишмаётган бўш вагонлар сони келиб чиқади. Барча станциялардаги ортиқча бўш вагонлар юк юклаш учун вагонлар етишмаётган станцияларга жунатилади.
Станциялардаги бўш вагонлар масофани инобатга олган ҳолда тарқатилади. Юк ортиш учун вагонлар етишмаётган станцияларга бўш вагонларни тарқатиш 1.1–жадвалнинг “Бўш вагонлар баланси” устунлари бўйича амалга оширилади. Бунда “+” белгиси билан мазкур станциядаги ортиқча вагонлар сони, “-“ белгиси билан мазкур станцияга етишмайдиган вагонлар сони ифодаланади.
Мисол: “Г” станциясида 71 та бўш (ортиқча) вагон мавжуд, уларни юк ортиш учун бўш вагонлар етишмаётган станцияларга тарқатиш тартиби қуйидагича амалга оширилади:
“Г” дан “Д” га 69 та;
“Г” дан “а” га 2 та.
“В” станциясидаги 5 та бўш (ортиқча) вагонларни тарқатиш тартиби қуйидагича амалга оширилади (йўналиш бўйича энг яқин бўлган станциянинг бўш вагонларга бўлган эҳтиёжи биринчи қондирилади):
“в” дан “б” га 4 та;
“в” дан “а” га 1 та.
“Б” станциясидаги 23 та бўш (ортиқча) вагонларни тарқатиш тартиби қуйидагича амалга оширилади:
“Б” дан “А” га 12 та;
“Б” дан “а” га 11 та.
Қолган барча станциялардаги бўш вагонлар “а” станциясига олиб келинади. Бунда бир хил турдаги бўш вагонларни қарама-қарши йўналиш бўйича тарқатиш таъқиқланади.
Бўш вагонларни тарқатиш схемаси 1.2–расмда келтирилган. 1.2-расмда келтирилган бўш вагонлар оқими схемаси орқали топилган маълумотлар вагон оқимлари жадвалида (1.1- жадвал) кўрсатилади.
1.2-расм. Бўш вагонлар оқими схемаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |