18
18
Коррупция
Хусусан, хусусий сектор билан таққослаганда давлат секторида иш
ҳақининг оширилиши коррупциянинг зудлик билн пасайишига олиб
келмйди. Бошқа
томондан, бу бюрократиянинг малакавий даражасини аста-
секинлик билан оширишга олиб келади ва узоқ муддатли истиқболда ижобий
самарага эга бўлади. Коррупция даражаси энг паст бўлган мамлакатларда
амалдорлар иш ҳақи ишлаб чиқариш секторидаги иш ҳақидан 3-7
баравар
ортиқдир.
Бозорнинг давлат томонидан тартибга солиниши ва давлатнинг
монополиячи сифатидаги роли энг тортишувли масалалардан бири саналади.
Эркин бозор тарафдорларининг кўрсатишича, давлатнинг роли пасайиши ва
рақобатнинг ўсиши коррупциянинг пасайишига хизмат қилади, чунки шу
тариқа зарур дискрецион ҳокимлик ваколатлари ҳажми псаяди ва протекцион
тартибга солиш воситасида бозорда устунлик ҳолатига
эришиш
имкониятлари, демак, рента излаб топиш учун имкониятлар қисқаради.
Дарҳақиқат, коррупция даражаси паст бўлган барча мамлакатлар учун
нисбатане эркин иқтисодиёт хосдир. Аксинча, амалдорлар монопол
ҳокимлиги ва нархларни бозор даражасидан
паст ушлаб туриш билан
тавсифланадиган режали иқтисодиёт тақчил ва камёб товарлар ва хизматлар
олиш воситаси сифатида порахўрлик учун стимуллар юзага келтиради.
38
Шунингдек, мазкур далилга қарши бир қатор эътирозлар ҳам бор.
Биринчидан, хусусий сектор доим ҳамма муаммони қониқарли ҳал қилиш
йўлини таклиф этишга қодир бўлмайди ва бундай ҳолатларда кўпчилик
одамлар давлатнинг аралашувини ўринли деб ҳисоблайди. Бу, ўз навбатида,
виждонсиз назорат қилиш ва давлат рентаси тўплаш учун шарт-шароитлар
яратади. Шундай қилиб, коррупциядан тўлиқ халос бўлишнинг ҳаттоки очиқ
иқтисодиётда
ҳам
имкони
бўлмайди.
Иккинчидан,
иқтисодий
эркинлаштириш жараёни ҳукумат томонидан амалга оширилади ва шу
сабабли моҳиятан иқтисодиётга фаол аралашув ҳисобланади (у қўшимча
равишда хусусийлаштиришда коррупция ёрдамида
бойиб кетиш манбалари
яратиш
билан
биргаликда
кузатилади).
Шу
сабабли
амалиётда
эркинлаштиришнинг бошланғич даври кўпинча қарама-қарши самара –
коррупциянинг авж олиши билан тавсифланади.
39
Учинчидан, тадқиқотлар
либерал-демократик сиёсий тизимда коррупция даражасининг мамлакат
раҳбарияти неолиберал ёки ижтимоий-демократик мафкурага амл қилишига
боғлиқ эмаслигини кўрсатади.
40
Боз устига, коррупция даражаси паст бўлган
кўплаб мамлакатларда (Канада, Нидерландия, Скандинавия) солиқлар ва
давлат харажатлари нисбатан каттадир.
Do'stlaringiz bilan baham: