Коррупция лот. Corrumpere — бузмоқ



Download 237,06 Kb.
bet1/7
Sana03.07.2022
Hajmi237,06 Kb.
#733994
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
KORRUPSIYA 1.1

 1.1. Коррупцияга оид асосий тушунчалар

Коррупцияга қарши курашиш борасида бир нечта асосий иборалар мавжуд.


КОРРУПЦИЯ (лот. Corrumpere — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади.
Кўп ҳолларда бу атама сиёсий элитадаги бюрократик аппаратга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.
Ислом динида корупция сўзининг араб тилидаги луғавий шакли “فساد”, “رشوة” (идорий касод) бўлади. Бу сўзлар коррупция маъносига қўшимча равишда бузилиш, низом-тартиб бузилиши ва айниш каби маъноларни ҳам англатади. Коррупциянинг истилоҳий маъноси “Ҳақли бўлмаган ҳолда бирор нарса ёки ишни ўз фойдасига ҳал қилишга уриниш” дан иборатдир. Маълумки, ҳар бир атаманинг луғавий ва истилоҳий мазмуни орасида ўзаро боғлиқлик бўлади. Дарҳақиқат, бу сўзларнинг луғавий ва истилоҳий маъноларида ўзаро боғлиқлик мужассам: у шундан иборатки, бу ишга фақат ва фақат фитрати-соғлом инсоний табиати бузилган, табиатида айниш-эврилиш пайдо бўлган кишиларгина қўл урадилар!..
Афсуски, баъзи кимсалар бу разил ишнинг номини “ўзбекчилик” деб атаб, ўзининг бу беписанд таъбири билан бутун Ўзбек миллати номига ўчмас доғ тушираётганини, наҳотки англамаётирлар?!
Бу иллатнинг боиси нафси бадини қондириш учун “самимий таниш-билиш ва ака-укачилик”ка қўл уришдан ўзга нарса эмаслиги ҳаммага маълум… бу нарса ҳар қачон адолат мезони оёғига болта урган, жамиятда тенгсизлик урчишига асосий қўштирноқ ичидаги “омил” бўлгани сир эмас.
Таниқли ҳанафий олими ва фақиҳи Зайн ал-обидин (Зайниддин) Ибн Нужайм ал-Мисрий ал-Ҳанафий (1519-1563) ўзининг "ар-Расоил аз-зайниййа фий фиқҳ ал-ҳанафиййа" номли рисолалар тўпламида “Пора ва унинг турлари” қисмида поранинг икки хил маъноси борлигини айтади.

  1. Унинг луғавий ва истилоҳий маънолари бор. Луғатда поранинг маъноси ширинкома – ҳақ, мукофот.

  • "ал-Қомус"да "ришват" ("пора")нинг мисоли ширинкома экани айтилган. "Рашааҳу" дейилса, унга бирор нарса берилганини айтилади.

  • "Ирташаа" эса ўша нарсани олганни айтилади. "Истаршаа" эса бирор нарса талаб қилганни айтилади.

  • "ал-Мисбоҳ"да "ришват" "ро"нинг касраси билан бирор шахснинг унинг фойдасига ҳукм қилиши ёки унинг истаганини амалга ошириши учун ҳокимга ёки бошқа бировга бирор нарсани берганига айтилади, дейилган.

  1. Ушбу сўзнинг кўплиги "рушаа" ҳам дейилади, "қатала" бобидандир. Унга ришват бергандим, у олди, демоқчи бўлса, "ирташаа" феъли қўлланади. Ришват сўзининг асли "рашаа"дан бўлиб, жўжа онаси оғзига бирор нарса солиши учун бўйнини – бошини чўзганига айтилади.




  • "ал-Муғриб"да "ришват" ва "рушват" деб ҳам айтилиши мумкинлиги, кўплиги "ар-рушаа" келиши зикр қилинган. "Рашааҳу" дейилса, пора берганни айтилади, "ирташаа минҳу" дейилса,

уни олганни айтилади.
Бугунки кунда макроиқтисодий ва сиёсий-иқтисодий тадқиқотлар, коррупция — давлатларнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига улкан тўсиқ эканлигини кўрсатди.
Жаҳон банкининг ҳозирги дунёда давлатнинг ролига бағишланган ҳисоботида ҳам коррупцияга шу каби таъриф берилган: «Коррупция –шахсий манфаат учун давлат ҳокимиятини суиистеъмол қилиш».
БМТнинг Коррупцияга қарши курашга оид Конвенциясида Коррупция тушунчаси берилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ.
Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
КОРРУПЦИЯВИЙ ХАВФ-ХАТАРЛАР – давлат ҳокимияти органлари фаолият олиб бориши, давлат хизматчиларининг фаолияти жараёнида юзага келадиган, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликни содир этиш вазиятини яратадиган ҳамда улар натижасида нохуш оқибатлар келтириб чиқарадиган ҳолатлар, омиллар ва ҳаракатлар.
Коррупция хавф-хатарларини идоравий харитаси – давлат органи, унинг ҳудудий тузилмаларида ва идоравий мансуб ташкилотларда коррупция хавф-хатарларини баҳолаш натижасига кўра тузиладиган ҳамда давлат хизматчиларининг соҳа фаолияти, лавозимлари ва уларнинг коррупция хавф-хатарларига кўпроқ мойил бўлган функция (ваколат)ларининг умумий рўйхати, шунингдек улар бўйича минималлаштириш бўйича чораларини ўз ичига оладиган ҳужжат.
Коррупциявий хавф-хатарларини баҳолаш – давлат органининг амалга ошираётган функциялари (ваколатлари)ни таҳлил қилиш ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этилишига шароит яратиши мумкин бўлган коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ҳамда уларни минималлаштиришга қаратилган самарали ва натижали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича фаолият.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари - аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish