Коррозия жараёнининг мохияти ва тезлиги


Газ ва нефть газлари мухитдаги коррозияланиш



Download 0,65 Mb.
bet34/50
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#164481
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
маъруза коррозия

Газ ва нефть газлари мухитдаги коррозияланиш.
Маълумки табиий ва нефть газлари таркибида енгил фракция - метан, этан, пропан, бутан, огиррок фракциялар - пентан, гексан (буг ), гептан (буг) лар ва улардан ташкари СО2, H2S, H2O, N2 лар хам булади. Айрим холларда бу газлар аралашиамасига хаводан О2 хам аралашиб колиши мумкин.
Бу моддалар аралашмаси металларга нисбатан анча юкори агрессивлик намоён килиб, бу сув буглари, H2S, CO2 газлари туфайли юзага келади. Агрессивлик ташкаридан кирадиган хаво (H2O+ O2 ) таъсирида янада ортади.
Газларнинг сепарацияси туфайли газлар аралашмаси таркибий кисмларга ажратилиб, хавонинг аралашишига йул куйилмайди (герметик холда сакланади). Газнинг агрессивлиги камаяди.
Агар газ таркибида H2S булмаса, бу газ коррозион жихатдан анча хавфсиз хисобланади. Нефть газлари (йулдош газлар ) улар билан биргаликда булган нефтнинг таркибига боглик холда хам турли агрессивлик наиоён этадилар. Агар нефть таркибида H2S булса, уз - узидан нефть билан йулдош газлар жуда агрессив аралашма хисобланади.
Йулдош газларни йигиш ва транспортировка килишда уч турдаги ;
--- Йигиш коллекторлари 100 мм:
--- босимли газ кувури 180 - 300мм:
--- босимли магистрал газ кувур 300 - 700 мм ларидан
дан фойдаланилади.
Бу газ кувурларидан фойдаланишда уларнинг ички юзаси унга коррозияланиб таъсир этувчи асосий факторлар куйидагилардан иборат:
--- газ таркибидаги H2S концентрацияси;
--- CO2 ва O2 нинг микдори ;
--- газларнинг сув буглари билан туйинганлиги;
--- газ окимининг ва ташки мухитнинг температураси ;
--- газнинг умумий босими;
--- газнинг кувур ичидаги тезлиги
--- газ кувурининг кандай ва каерда ёткизилганлиги .
.Бу факторларнинг биргаликдаги таъсири остида кувурларнинг умумий коррозияси руй беради. Лекин, унинг узига хослиги шундаки, H2S -нинг таркибидаги водород ионларинг деполяризацияси туфайли ажралиб чикувчи Н- атомлари Н2 - ни хосил килмасдан, атомлар холда металлга сингийди, натижада водородга туйиниш ходисаси туфайли металлнинг “водородли муртлашуви “ юз беради.Бу холатнинг салбий натажалари айникса юкори босимли ( 50 - 60 кгс/ см2 ) кувурларда куп кузатилади.
Агар газ таркибида нам билан биргаликда 0,005 г/ м3 ва ундан кам Н2S булса, водород сульфидли коррозияланиш сезиларли булмайди. Аммо мухитнинг агрессивлиги Н2S нинг парциал босимига кучли боглик. М: таркибида 0,1 г/м3 Н2S саклаган, 65 кгс/м3 босимли газнинг коррозион активлиги нормаль босимли 6,5 г/м3Н2S саклаган газнинг коррозион кучи билан баробардир.
Кувурдаги босимнинг ортиши СО2, Н2S, О2 ва Н2О буглари таъсирида коррозия тезлигини оширади, чунки босимнинг ортиши билан хажм бирлигига тугри келувчи агрессив моддаларнинг микдори ва кувурнинг юза бирлигига тугри келувчи агрессив модда массаси ортиб, емирилиш микёси купаяди.
Кувурлардаги Н2S - ли коррозияга температура ва намликнинг таъсири узига хосдир. Бунда куйидагиларни эътиборга олиш керак:
--- Таркибида нам булмаган Н2S - ли газ коррозия содир килмайди;
--- Нисбий намлиги 60 - 80 % ва Н2S нинг концентрацияси ( 10 % - дан юкори ) булган газлар аралашмаси амалда коррозияга олиб келсада, коррозия тезлиги катта булмайди, чунки металл сиртида Ме - таркибли химоя (сульфид ) пардаси хосил булади, ва у коррозияга тускинлик килади ;
:--- Намликнинг юкорилиги (l > 80 % ) мухитнинг агрессивлигини оширади, чунки сульфид парда калинлашиб бориши билан унинг говаклиги, гидрофил хоссаси туфайли эса намни ютувчанлиги ортиб, металл сиртига Н+ ларнинг етишиб келиши осонлашади, окибатда коррозия тезлашади;
---температуранинг ортиши электрохимиявий жараёнларнинг кинетик конуни- ятларига асосан коррозия тезлигини оширади, аммо, бунда намликнинг металл сиртига конденсацияланишини камайишини хисобга олсак, маълум кийматдан кейин юкори температура коррозия интенсивлигини камайтиради;
Газ кувурларида конденсация туфайли содир буладиган коррозия билан биргаликда, унинг чукурликда жойлашган кисмларида нам ва Н2S ларнинг конденсацияси туфайли пайдо булган суюкликнинг йигилиши окибатида элекиролит эритмаси таъсиридаги коррозия хам содир булади. Бу коррозияга асосан кувурларнинг пастки (чукурликда жойлашган) кисми учрайди. Шу сабабли кувурларининг ишлаш муддати 6 - 10 йилдан, 2 - 4 йилгача камаяди ва айрим холларда бу муддат 3 - 6 ойни ташкил этади.
Шуниси ахамиятлики, коррозия махсулотларнинг хосил булиши нафакат кувурларни емиради, улар кувурлар деворида йигилиб унинг кундаланг кесими юзасини камайтириб, кувурнинг битиб колиш холатигача олиб боради.
Маълум муддат ишлагандан сунг. Кувурларда газ конденсатлари йигилиб колади. Уларнинг таркиби асосан “ сувли “ ва “ углеводородли “ фазалардан иборат. Сувли фаза таркибида 1300 мг/ л гача Н2S , эриган тузларнинг ионлари Ге +2 ( Са+2, Мд+2, SО4-2 ) , мавжудлиги сабабли мухитнинг рН< 4 булади. Бу мухитда Ге +2 ва 4-2 ионлари:

FeS 2 + 3,5О2 + Н2О = Fе+2 + 2SО4-2 + 2Н+


реакция туфайли пайдо булади, ва мухитнинг рН=2 ч 3 гача камаяди. Куриниб турибдики “ сув - углеводород “ таркибли газ конденсати Н2S эриганлиги сабабли коррозион жихатдан юкори активликка эга булган аралашмадир.


Умуман, бундай аралашмалардаги Н2S нинг коррозион хусусияти ва коррозия кинетикаси, меха- низми А.Н.Фрумкин назарияси ердамида тушунтирилади. Электролит мухитидаги
Н2S,Н+ + НS-
реакция буйича хосил булган НS- ионлари металл сиртига адсорбцияланиб Fе ( НS ) адс таркибли катализаторни хосил килади. НS- нинг адсорбцияси металнинг адсорбцион потенциялини манфий томонга суриб, водород чикиши ута кучланишини камайтиради, яъни водородни кайтарилишини осонлаштириб катод жараени тезлигини оширади. . Анод жараени тезлигининг ортиши эса адсорбцияланган НS--ионлари таъсири туфайли руй беради.
Эритмадаги S-2-ионларининг эритмадаги Fе+2 ионлари билан
+2+S-2FеS
хосил килиши анод эришини янада тезлаштириб юборади. Темир электроднинг кутбланиши ортиб, бу анод ва катод жараёнлари боришини осонлаштиради.
Коррозия махсулоти - FеS нинг хам коррозия механизмида катта таъсир бор. FеS билан копланган металл тез коррозияланади. Чунки, FеS соф темир ва пулатга нисбатан катод ролини уйнаб, микрогальваник элемент , яъни э.ю.к-и. =0,2 - 0,36в га тенг, прессланган FеS билан юкори минераллашган мухитдаги темир электроди + 0,2 (--0,4 ) в оралигида ишлайдиган электрохимиявий тизим хосил килади.
Темир сульфидлари ярим утказгичлик хоссасига эга булиб, электронларни узларида саклаб (ютиб) колиб, кристалл панжараси оркали, Н + ва Fе+2 ионларнинг диффузиясига йул куймайди. Темир сульфидларининг металл сиртида водородли ута кучланишини камайтириши шу хусусияти билан тушунтирилади.
Металл сиртида хосил буладиган сульфид пардаларининг таркиби ва тузилиши айни мухитдаги Н2S нинг парциал микдорига богликдир. Унга кура :
а) паст концентрацияли шароитда хосил булувчи сульфид пардаси асосан FеS2 ( маркази еки пирит) “тролит “ еки кисман “ кансит ” Fе9S 8 дан иборат булади.
Тролит ва FеS2 ларнинг кристалл панжараси унчалик куп булмаган “ деффект “ лардан иборат булиб, Fе+2 ионларнинг бу парда оркали диффузияси минималь тезлик билан боради ;
b ) Н2S нинг парциал микдори ортиши билан парда таркибида канситнинг улуши ортади. Кансит мукаммал кристалл панжарага эга булмагани учун Fе+2 ионлари диффузиясига тускинлик кила олмайди, унинг хосил булиши билан Fe+2 ионларининг диффузияси енгиллашиб, металл коррозияси кучаяди.
в) Н2S нинг юкори концентрациясида бир вактда уччала FеS2 пирит, тролит - FеS ва кансит - Fе9 S8 лар хосил булади. Бунинг окибатида доимий юкори тезликда коррозия жараени боради.
Демак, водородсульфидли коррозияланиш махсулотлари металл сиртини “ пардалаш “ хоссасига эга булиб, бу парда электрод жараени кинетикасига таъсир этади. Маълум шароитларда металл сиртида юкори “ тусиш “ хоссасига эга парда хосил булади ва металлнинг емирилиш тезлигини кескин камайтириб юборади. Бу холат металлнинг пассивланишига тугри келади.
[HS-]=10-2  10-1 моль ва U=0,10-0,17 в да
анод поляризация эгри чизигида жуда кичик колдик ток ( г) кийматига эга булган холат юзага келади.
Хулоса шундайки ,номукаммал (говак) тузилишли сульфид пардалар турли даражада “ тускинлик” килиш (эранлаш ) хоссасига эга булиб, бу жараёнда тезликни белгиловчи асосий фактор заряднинг кучишигина булмай, балки Н2S нинг диссоцияланишида хосил булган ионлар билан таъсирлашувчи Fe+2 ионларининг эритма ичидан металл юзасига диффузияси, яъни масса алмашинуви хам хисобланади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish