Корхонада кадрлар сиёсати


Корхонада кадрлар сиёсати тушунчаси



Download 63,11 Kb.
bet2/6
Sana25.02.2022
Hajmi63,11 Kb.
#464480
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1. корхонада кадрлар сиёсати реферат

1.Корхонада кадрлар сиёсати тушунчаси

Амалиётга кўра, корхоналардаги мулкдорлик шаклидан қатъий назар раҳбарлар ўз ходимлари ва корхонанинг мураккаб бозор шароитида рақобатбардошлик устунлигини вужудга келтириш ижтимоий, иқтисодий ва технологик самара олиб келишига қодир ҳал қилувчи ресурсга айланиб қолганлигини аста-секин тушуна бош-ладилар. Корхона меҳнат ресурсларининг асосий қисми кадрлар сиё-сати билан қамраб олинган. Ходимларни бошқариш меҳнат ресурс-ларини самарали ташкил этиш ва унумли бошқариш мақсадларига эришишда ягона имкон берувчи тизимга айланиб бормоқда.


Кадрлар сиёсати – мамлакатимизнинг кадрлар соҳасида азалдан қўлланган тушунча, бу ташкилотнинг ходимларга муносабати ва аниқ мақсадларга эришиш ниятида унга таъсир кўрсатиш усуллари мажмуи деб тушунилади.
“Кадрлар сиёсати” тушунчасининг замонавий маъноси қуйидагилардан иборат.
Биринчидан, корхонанинг замонавий кадрлар сиёсати ишла-ётган ҳар бир ходимнинг вазифалари ва стратегик мақсадларидан мантиқий келиб чиқади ва фаолиятнинг аниқ натижалари ҳамда корхонанинг умумий ривожланиш истиқболларига мослашади. Кадрлар сиёсатининг қулайлигига, эгилувчанлигига юқори талаблар ва унинг ички (бошқариш ва раҳбарлик услуби, ички ташкилий маданият ва ҳоказо) ва ташқи муҳити (меҳнат бозори, иқтисодий инқироз шароитида – молия фаолиятини мақсадли олиб бориш хусусиятлари, қонунчиликнинг ривожланиши, такомиллашиши) кўп омилли ижтимоий-иқтисодий муносабатлар асосида амалга оширилади.
Иккинчидан, кадрлар сиёсатининг ғояларини корхонадаги юқори савиядаги раҳбарлар (таъсисчилар, мулкдорлар, топ-менежерлар) ишлаб чиқадилар. 7
Учинчидан, кадрлар сиёсатини асосан олий ва ўрта даражали бошқарув бўғинида меҳнат фаолиятига эга функсионал раҳбарлар, маълум тажрибага эга бўлган профессионал кадрлар хизматини ҳам англаб ва изчиллик билан мужассамлаштириб борадилар.
Тўртинчидан, кадрлар сиёсатини амалга оширишда юқори профессионал малакага эга кадрлар хизмати муҳим аҳамият касб этади. У маслаҳатчи, услубчи, раҳбар ёрдамчиси, кадрлар сиёсати мониторингини амалга оширувчи координатор вазифасида намоён бўлади, унинг фаолият самараси, зарурат туғилганда эса бевосита янгилаш ташаббускори сифатида ҳам юзага чиқади. Корхонанинг кадрлар хизмати аниқ кадрлар билан боғлиқ стратегиялар лойиҳалари, ссенариялар, вазиятлар ва кадрлар сиёсати талаблари бажарилишига ёрдам берувчи персонал технологиялар механизмини ишлаб чиқаради.
Амалда корхона кадрлар сиёсатининг турли таърифлари мавжуд (персонални бошқариш сиёсати, инсон ресурсларини бошқариш сиёсати, инсон капиталини бошқариш сиёсати).
Улардан баъзиларига ўз таърифимизни беришимиз зарур:

  • Корхонанинг кадрлар сиёсати – корхонанинг ходимлар фаолияти билан билан боғлиқ умумий қоида, тамойил, муносабат ва устуворликлар тизими орқали ушбу корхонада амалга ошириш учун асосий ва мажбурий деб эътироф этилган тизимида қўлланувчи қадрият мўлжаллари, усуллари, шакллари, кўп йиллик анъаналар мажмуаси, баҳолаш усулларидан иборат.

  • Корхонада кадрлар сиёсати – раҳбарият томонидан белгиланувчи ва жамоанинг мавжуд ташқи муҳит шароитда узоқ муддатли ривожланиш мақсадларига энг самарали тарзда эришиш имконини берувчи, ходимларни бошқариш жараёнида қўлланувчи мавжуд субектлар, уларнинг хатти-ҳаракат қоидалари, принсиплар тизими.

  • Корхонада кадрлар сиёсати – ходимлар вазифаларининг умумий йўналиши, корхонанинг стратегик ривожланишини ҳисобга олган ҳолда доимий ўзгариб бораётган бозор талабларига ўз вақтида мослашиш қобилиятига эга масъулиятли, юқори малакали уюшган жамоани тузиш мақсадида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, иқтисодий инқироз хавфи шароитида жамоанинг бир маромда ишлаш талабларини сақлашга йўналтирилган мақсад, ишлаб чиқиш жараёнининг ташкилий механизми, усуллари, шакл ва тамойиллари йиғиндисидир.

  • Корхонада кадрлар сиёсати кенг маънода меҳнатни ташкил қилиш принсиплари, нормалари, қоидалар тизими, унинг асосида ходимларни бошқариш бўйича фаолиятнинг (саралаш, танлаб олиш, ишга ёллаш, ўқитиш, лавозимини кўтарилиш) асосий йўна-лишлари олдиндан режалаштирилади ва жамоанинг умумий мақсад ва вазифаларини белгилаш ҳамда барча ишлаб чиқариш бўғинлари билан мувофиқлаштириш, тор маънода эса – инсон ва корхона ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий муносабат-лардаги ўзига хос қоидалар, мажбуриятлар ва чекловлар маж-муидир.

  • Корхонада кадрлар сиёсати – жамоа олдида турган стратегик мақсадларга эришиш ва унинг миссиясини рўёбга чиқариш учун зарур, етарли миқдорда ва малакага эга бўлган ходимлар билан ишлаш соҳасидаги муайян ички қоида ва тамойиллари тўплами.

Юқорида келтирилган таърифлар “кадрлар сиёсати” тушунчаси-нинг моҳиятини етарли даражада ўзида акс эттиради. Аммо, фикри-мизча, бу борада ягона таъриф бўлиши мумкин эмас, чунки ҳар бир корхона ва ҳар бир жамоа ўз олдига қўйган муайян мақсадларга асосланиб, ўз-ўзидан ходимларни бошқариш муам-моларини ташхислаш ва ҳал қилишга қодир. Кадрлар сиёсатини англашнинг хилма-хиллиги ташкилотларнинг соҳавий, ҳудудий, табиий – иқлим, ёши ва жинси, технологик ривожланиш босқичларининг хилма-хиллиги натижасидир.
Муаллифларнинг фикрига кўра, корхонанинг кадрлар сиёсати жамоада раҳбарият томонидан (оғзаки ёки ёзма) тузилган хо-димларнинг хулқ-атвори қоидалари, қарашлари, принсиплари, устунликлари, меъёрлари, қоидалари, доимий равишда ўзгариб бораётган ички ташкилий шароитлар ва ташқи муҳит талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкилотнинг олдида турган ишлаб чиқариш жараёнидаги стратегик мақсадларга эришиш борасида ходимларни бошқариш жараёнининг барча иштирокчилари учун мажбурий қўлланувчи талаблардир.
Корхонада кадрлар сиёсатининг обекти унинг ходимлари бўлиб, кадрлар сиёсатининг субекти эса – бошқарув жараёнининг барча бўғинларидаги раҳбарлардан ва мавжуд кадрлар хизматидан ташкил топган бошқарув тизими.



Download 63,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish