КОРХОНАДА КАДРЛАР СИЁСАТИ
Режа:
Кириш
1. Корхонада кадрлар сиёсати тушунчаси
2. Кадрлар сиёсати турлари
3. Кадрлар сиёсатининг тузилиши
4. Кадрлар сиёсати ва корхона стратегиясининг алоқаси
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Ҳар қандай замонавий корхонанинг (ташкилот)нинг бошқарув жараёнидаги асосий вазифаси – юқори малакали ходимларни топиш, барча ходимларни ягона мақсадга чорлаш ва рухлантириш, энг юқори ижтимоий ва иқтисодий натижаларга эришиш учун уларни жипслантириш, ўзгарувчан бозор муносабатлари шароитида гоҳо кескин суръатларда ривожланиш, гоҳо инқироз машаққатлари шароити-дан чиқиб кетиш тадбирларини қўллашни талаб қилади. Миллий иқтисодиётимиздаги рўй бераётган инноватсион жараёнлар аввало, кадрлар сиёсатида ҳам ўзгаришларни талаб қилади. Алоҳида қайд этиш лозимки, ушбу атама амалиётда анчадан бери қўлланилади, аммо ҳар бир корхонада (ташкилотда) унинг ишлаш тартиби қандайлиги, кадрлар сиёсати ўз ичига олган масалалар қай даражада олиб борилаётганлигига боғлиқ.
Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эга. Ҳокимлик, вазирлик ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан бир қаторда банк муассасаларини ҳам ишга янада фаол жалб этиши керак. Аҳоли бандлигини ҳал этишда туризмни ривожлантириш бўйича катта имкониятларни ҳам ишга солишимиз лозим1.
Ушбу ўқув-услубий қўлланманинг тайёрланиш жараёнида меҳнат фаолияти вақтида кадрлар хизматларининг раҳбарлари ва мута-хассисларидан саволнома асосида таҳлил ўтказилган, унинг натижаларига кўра фақат 73 фоиз мутахассислар ўзи ишлаётган корхонанинг (ташкилот) кадрлар сиёсатини аниқ Тушунганлигини кўрсатди.
Инноватсион иқтисодиётга ўтиш шароитида кадрлар сиёсатини ҳар бир корхонанинг раҳбари ва кадрлар хизматига масъул бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқиши лозим. Афсуски, амалиётда корхоналар (ташкилотлар) раҳбарлари кадрлар сиёсатини ишлаб чиқишда шахсан иштирок этишмайди ва кўпинча кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш билан фақат кадрлар бўлими бошлиғи (ёки инспектор) шуғулланган. Кўпинча корхоналарда (ташкилотларда) меҳнатгаҳақ тўлаш масалалари кадрлар сиёсатида энг муҳим ўринни эгаллаганига қарамай, меҳнат ва иш ҳақи бўлими бошлиғи кадрлар сиёсатини ишлаб чиқишга умуман жалб қилинмайди Бу корхоналарда (ташкилотларда) раҳбарлар кадрлар сиёсатининг муҳимлигини тушун-маганликлари ёки ўз мажбуриятларини кадрлар хизмати ходимлари зиммасига юклаган ҳолда унинг шаклланиши ва расмийлаштирлишига маъмурий жиҳатдан умуман эътибор бермаслигидан далолат беради.
Корхонада кадрлар сиёсатининг энг муҳим жиҳати раҳбар тоифасидаги ходимлар захираси билан ишлашдир. Республика корхо-наларида (ташкилотларида) ходимларнинг касбий (профессионал) лавозими ўсиши, ходимнинг касбий-ишчанлиги ҳисобига, унинг меҳнатини баҳолаш натижаларига асосланади.
Амалда эса Ўзбекистоннинг барча корхоналарида ходимлар-нинг касбий фазилатларини махсус баҳолаш тадбирлари расман ўтка-зилмайди, Шунинг учун ходимларнинг профессионал ўсиши ва маъмурий лавозимларга кўтарилиши кўп ҳолларда тасодифан ёки таниш-билишчилик асосида амалга оширилади.
Амалиётнинг кўрсатишича, барча корхоналарда, айниқса хусусий секторда ишлаб чиқариш жараёнида кадрлар сиёсати тушунчаси ва моҳиятини белгилашда ягона илмий асосланган тушунча йўқ. Аммо унинг ишлаб чиқилишига ёндашувлар хилма-хиллиги иқтисодиётимизни янада ривожланиши шароитида уни асослаш, қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштиришни тақозо этади.
Корхонага (ташкилотга) истиқболли ва доимий тарзда самарали иқтисодий, ҳам ижтимоий ва психологик осойишта муҳит яратувчи омил - ишлаб чиқилган кадрлар сиёсати ҳисобланади.
Ҳозирги даврда кадрлар сиёсатини ҳар бир компаниядаги муҳим стратегик ресурслар ҳисобланган мутахассислар нафақат билиши, тушуниши, балки сўзсиз ижро этиши ҳам лозим. Бунинг учун кадрлар сиёсати асосида корхонани қандай моҳирона бошқара олиш керак деган саволга бугун аниқ жавоб бериш мушкул, сабаби миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларида аниқ мақсадли ишлаб чиқилган миллий кадрлар сиёсати энди шаклланиб келмоқда.
Шундай экан, мавжуд мамлакат амалиёти ва хорижий тажриба асосида тайёрланган мазкур ўқув қўлланмада барча соҳа корхоналарида кадрлар сиёсатини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ишчан ёндашувлар ўз ифодасини топган.
Мазкур ўқув қўлланма Тошкент давлат иқтисодиёт уни-верситети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот марказининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-022-рақамли “Иқтисодиётни барқарор ривожланишини таъминловчи ички имкониятларни аниқлаш ва заҳираларни сафарбар қилишнинг илмий-методик асослари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳанинг “Таълим ва фан интегратсияси” доирасида олиб борилган илмий тадқиқотлар натижаларини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |