Халкаро мехнат ташкилотининг расмий статистикасига караганда, персоналнинг касбий-малака тузилиши классификациясининг асосий шакли иш билан банд кишиларни учта йирик гурухга ажратишдир:
1.“Ок ёкалилар”, яъни асосан жисмоний мехнат билан шугулланмайдиган кишилар.
2. “Кўк ёкалилар”, яъни турли касб ва малака даражаларига эга бўлган ишчилар
3. Хизмат кўрсатиш ходимлари (халкаро статистикада бу гурухга ошпазлар, официантлар, тиббиёт, полиция, ўт ўчириш, уй хўжалиги ходимлари - хизматкорлар, фаррошлар ва шу кабилар
Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот ва корхоналарнинг барча ходимлари қуйидаги малака белгиларига қараб бўлинади: - Ишлаб чикариш жараёнида бажариладиган вазифалар бўйича категориялар бўйича ишчилар (асосий ва ёрдамчи), мухандис-техник ходимлар (МТХ), хизматчилар, кичик хизмат кўрсатувчи персонал (КХП), шогирдлар, сокчилар;
- Ҳакикий фаолият характерига (машгулотлар турига) караб. Бу ўринда ходимни мухандис-техник ходимлар (МТХ) тоифасига киритиш учун асос бўлиб унинг маълумоти эмас, балки эгаллаб турган лавозими хизмат килади. Маълумотларни таснифлашга асос килиб касбий ва тармок белгиларининг бирга кўшилиши олинади;
- Ишчиларнинг технология жараёнида иштирок этиш принципи бўйича. Ишчилар махсулот ишлаб чикариш бўйича асосий ва ёрдамчи ишчиларга бўлинади, МТХ-рахбарларга, мутахассисларга ва техник ижрочиларга бўлинади;
- Иш муддати бўйича : доимий, мавсумий ва муваққат (вактинча) ходимлар.
Бошкарув ходимлари таснифини улар олдидаги мақсадларга караб бир неча принципга бўлиш мумкин.
Маъмурий-хукукий принцип
- ходимларни эгаллаб турган лавозимига қараб фарқлашни назарда тутади: завод директори, цех бошлиғи, бош режачи, бош бухгалтер ва х.к.
Функционал принцип
- бошкарув ходимларини касблар (мутахассисликлар) буйича гурухларга бўлишни назарда тутади.
Бошқарув аппарати ишини такомиллаштириш тажрибаси меҳнатни илмий асосда ва замонавий ташкилий техника асосида ташкил этиш бошқарув ходимларини мехнат характерига қараб ходимлар категориясига бўлишга яна бир ёндашувни ишлаб чиқди: - такрорланиб турадиган, муайян қоидалар ва техник шартлар билан тартибга солиб туриладиган механик ишларни бажарувчи ходимлар. Уларга иш бошқариш персонали ва қисман масъул ижрочилар бажарадиган вазифалар (масалан, хужжатларни рўйхатга олиш, машинкада кўчириш) киради;
- асосан бир-бирига ўхшаш циклга кирадиган, такрорланиб турадиган ишлар мажмуини бажарадиган, ходимлар, масъул ижрочилар бажарадиган фаолиятнинг кўпгина турлари шундай хусусиятга эга бўлади (масалан, ходимларга иш хакини хисоблаш, меҳнат бўйича корхона ва ташкилотнинг ички режаларини ишлаб чиқиш ва х.к.)
- такрорланиб турмайдиган ишларни бажарадиган ёки узоқ муддат ижро этиладиган ишларни бажарадиган ходимлар. Бундай ишларни асосан рахбарлар ва қисман масъул-ижрочилар бажарадилар (масалан, ўз қарамогидаги объектларни ўрганиш).
Do'stlaringiz bilan baham: |