Корхона баланси ва унинг аналитик таҳлили


Корхонанинг ҳаракатдаги маблағлари билан боглиқ кўрсаткичлар таҳлили



Download 0,52 Mb.
bet8/13
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#151393
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2 5265004196880452062

Корхонанинг ҳаракатдаги маблағлари билан боглиқ кўрсаткичлар таҳлили


Корхонанинг ҳаракатдаги маблағларига унинг айланма маблағларда иштирок этаётган хусусий капитали киради. Аммо айланма маблағлари ҳаракатчанлиги жиҳатвдан ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, корхонанинг ҳисобкитоб счётидаги, кассасидаги нақд пуллари тез ҳаракатга келувчи айланма маблағлари бўлса, товар захиралари накд пулга нисбатан ҳаракатчанлиги жиҳатидан суст айланма маблағга киради. Дебитор қарзларнинг кўп қисми ҳозирги бозор муносабатлари шароитида умидсиз, беқарор маблағларга киради, чунки корхона қарз берган, товар жўнатган, хизмат қилган юридик ёки жисмоний шахс банкротга учраган бўлиб, тўлов қобилиятига эга бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда дебитор қарзларни тез ҳаракатчан маблағлар қаторига киритиш қийин. Ҳозирги шароитда ҳар бир корхона имкониборича дебитор қарзларга йўл қўймаслиги лозим. Бу борада Ўзбекистон Республика Президентининг бир қанча Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бежиз қабул кдшнмади.
1995 йилдан бошлаб корхонанинг дебитор қарзлари давлат назоратида турибди. Корхонадаги дебиторларни тўғри таҳлил қилиш учун уни икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Биринчидан, унинг мавжудлиги муқаррар бўлган дебиторлар. Бундай дебиторларга корхона ўзининг доимий товар олувчиларига шартнома асосида товар жўнатса (хизмат қилса, иш бажарса), аммо тўлов муддати ҳали келмаган бўлса киритиш мумкин. Агар корхона қарзининг тўлов муддати ўтиб кетса, у тўлов қобилиятига эга бўлмаса, молиявий аҳволи беқарор бўлса, бундай дебиторлар иккинчи беқарор, умидсиз гуруҳга киради. Бундай дебиторлар корхонанинг маблағини асоссиз равишда оборотдан ташқарида ушлаб туришга, унинг молиявий хўжалик фаолиятининг эса ёмонлашувига олиб келади. Бу корхонанинг ҳаракатдаги маблағини ҳаракатсиз ҳолатга келтиради. Шу туфайли ҳаракатдаги маблағларни таҳлил қилганда, унинг ҳаракатчанлик даражасини аниқяаганда албатта бу омилларни инобатга олиш лозим.
Корхона маблағларининг ҳаракатчанлик даражасини аниқлаш учун ҳаракатдаги барча маблагларнинг турларини белгилаб олиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу кўрсаткичлар тизими қуйидаги расмда келтирилган (1-расм).
Умумий айланма маблағларнинг таркибига бухгалтерия баланси актив қисмининг П бўлимидаги сумма киради. Ундан ҳаракатдаги маблағларни аниклаш учун унинг умумий миқдоридан четдан жалб қилинган маблағларни айириш кифоя.
Тахил учун энг муҳим кўрсаткичлардан бири оборотда иштирок этаётган ҳаракатдаги ўз маблағлари суммасидир (Хм). Бу кўрсаткич бухгалтерия баланси маълумотларига асосан қуйидагича аниқланади:
Хм = (Ўм + Умчжм) - Авот,

бунда: Ўм - корхонанинг ўз маблағи; Умчжм - узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар суммаси; Авот - асосий воситалар ва оборотдан ташқари активлар.


1-расм


Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish