Корхона баланси ва унинг аналитик таҳлили


Бухгалтерия баланси ва унинг аналитик таҳлили



Download 0,52 Mb.
bet6/13
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#151393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5265004196880452062

Бухгалтерия баланси ва унинг аналитик таҳлили

    1. Четдан жалб дилинган маблаглар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили


Ушбу гуруҳ кўрсаткичлари тизимига четдан жалб қилинган капиталнинг тўпланиши (кондентрадиясини) ифодаловчи коэффициент, четдан жалб қилинган маблағларнинг (капиталнинг) таркибий коэффициенти, хусусий капиталнинг умумий қарамлик коэффициенти, ўз маблағларининг (хусусий капиталнинг) узоқ муддатли пассивларга қарамлик коэффициенти кабилар киради (1-расм).
1-расм Корхона молиявий барқарорлигининг четдан жалб қилинган маблағлар
(капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар тизими


Четдан жалб қилинган маблағларнинг (капиталнинг) тўпланиши (кондентрадияси)ни ифодаловчи кўрсаткич уларнинг умумий маблағлардаги ҳиссасини (Кчжк) аниқлаш учун қўлланилади. Ушбу кўрсаткични топиш учун четдан жалб қилинган маблағлар суммасини (Чжм) умумий маблағлар суммасига (Б) бўлиш мумкин:
Ушбу кўрсаткични бегоналик коэффициенти ҳам деб атайдилар. Унинг ҳажми қанча кам бўлса, корхона учун шунча яхши, чунки бу корхона ўз фаолиятини маблағни четдан жалб қилмасдан амалга ошираётганлигидан далолат беради. Бу ҳозирги бозор муносабатлари шаклланаётган даврда жуда муҳимдир,
чунки четдан, айниқса, банклардан қарзга маблағ олиб ишлатиш юқори фоиз ҳисобига корхона учун жуда қимматга тушиб кетмоқда.
Четдан жалб қилинган маблағлар ичида узоқ муддатли қарзлар ҳиссанинг коэффиденти ҳам молиявий барқарорликни ифодалаш учун муҳимдир. Четдан жалб қилинган маблағларнинг (капиталнинг) таркибий коэффициенти (Кужктк) ни аниқлаш учун узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларни (капитални) (Умчжкт) корхонанинг умумий четдан жалб қилинган маблағига (капиталига) (Чжк) бўлиш йўли билан аниқланади:

Ушбу кўрсаткич корхонанинг узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағининг умумий четдан жалб қилинган маблағдаги хиссасини кўрсатади. Ўз маблағи етарли бўлмай турган пайтда узоқ муддатли қўйилмалардан фойдаланиш корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун асосий омил бўлиб хдсобланади. Шу туфайли ушбу кўрсаткич ҳажмининг кўпайиши корхона учун ижобий ҳолатдир.


Четдан жалб қилинган капиталнинг хусусий капиталга нисбати хусусий капиталнинг умумий қарамлик коэффициентини (Кумқ) ифодалайди. Уни аниқлаш учун четдан жалб қилинган барча маблағлар суммасини (Чжм) корхонанинг ўз маблағларига (Ўм) бўлиш лозим:

Ушбу кўрсаткич ҳажми 1 дан кичик бўлса (Кумқ<1), корхонанинг ярмидан кўп маблағи хусусий капиталдан иборат эканлигидан, агар 1 дан катта бўлса (Кхкк>1), ушбу корхонада четдан жалб қилинган маблағлар ҳиссаси кўплигидан далолат беради. Бозор иқгисодиёти шаклланаётган шароитда Кумқ< 1 бўлгани яхши. Бу ҳодда жорий фаолият четдан жалб қилинган маблағ эвазига амалга ошади. Моддий техника базасини такомиллаштириш эса ўз маблағлари эвазига амалга ошириш имкони туғилади.


Молиявий барқарорликни тахлил қилишда хусусий капиталнинг узоқ муддатли пассивларга қарамлик коэффициентини (Кхкумк) аниқлаш ва ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун узоқ муддатли четдан жалб қилинган пассивларни (Умп) ўз маблағлари (хусусий капиталнинг) умумий суммасига (Ўм) бўлиш йўли билан аникдаш мумкин:
Ушбу кўрсаткич корхонанинг ўз маблағларида (хусусий капиталида) четдан жалб қилинган узоқ муддатли қўйилмаларнинг (пассивларнинг) ҳиссаси қанчани ташкил қилишини кўрсатади. Бу кўрсаткич ҳажмининг яхши ёки ёмонлиги тўғрисида корхона фаолиятининг ҳолатига қараб хулоса қилиш мумкин.
Ушбу кўрсаткичларни тахлил қилиш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (1-жадвал).
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, молиявий барқарорликнинг четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлари йил давомида кўпайган. Бу эса корхонанинг молиявий барқарорлигининг сусайганлигидан далолат беради. Хусусан, четдан жалб қилинган маблағлар тўпланишини (кондентрадиясини) ифодаловчи коэффициент ҳисобот йилининг охирида 0, 743ни ташкил қилади. Бу дегани корхонанинг умумий молиявий потендиалининг 74, 3% четдан жалб қилинган маблағлардир.

1-жадвал


Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish