Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги
Бухоро Давлат Унверситети
«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси
МАВЗУ:
Бажарди: 49-12 гурух талабаси Сотволдиева М.
Қабул қилди: катта ўқитувчи Эрматов А.
РЕЖА:
Бозор иқтисодиёти шароитига ўтиш жараёнида ҳисобнинг роли ва унда бухгалтерия ҳисобининг аҳамияти 3
Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобот шакллари ва уларнинг турлари 6
Бухгалтерия баланси ва унинг аналитик таҳлили 13
Четдан жалб дилинган маблаглар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар таҳлили 13
Корхонанинг ҳаракатдаги маблағлари билан боглиқ кўрсаткичлар таҳлили 17
Айланма маблаглар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг таҳлили 23
Хулоса 28
Бозор иқтисодиёти шароитига ўтиш жараёнида ҳисобнинг роли ва унда бухгалтерия ҳисобининг аҳамияти
Корхона ҳўжалик фаолиятига рахбарлик қилиш ва унинг устидан назорат ишларини олиб бориш учун рахбарлик керакли маълумотлар билан таъминланиши зарур. Бунинг учун корхонанинг ҳўжалик фаолияти узлуксиз кузатиб борилади. Кузатиш йўли билан олинган маълумотлар маълум миқдор кўрсаткичларида ифодаланиб, исталган вактида фойдалана олиш учун улар ўзига хос тартибда руйхат қилиб борилади. корхона ҳўжалик фаолиятида юз берадиган айрим ходисаларни кузатиш, ўлчаш ва руйхат қилиш унинг фаолиятини миқдорларда акс эттиришдан иборатдир. Бу нарса ҳўжалик ҳисобининг асосий мазмунини ташқил қилади. Лекин ҳўжалик ҳисобининг мазмуни ва мақсади хамма ижтимоий-иктисодий босқичларда хам бир хил бўлган эмас, улар хар бир янги ижтимоий тузум талабларига бўйсундирилиши натижасида доимо ўзгариб келган.
Маълумки, ишлаб чикариш усулининг ўзгариши жамият тузумининг ўзгаришига сабаб бўлган. Бу эса ўз навбатида ҳўжаликка рахбарли ва назорат қилиш усулини ўзгартиришга, шунингдек, ҳўжалик ҳисобининг ўзгаришига хам олиб келган. Хар бир ижтимоий тузумда ҳўжалик ҳисоби ўзининг мақсади, вазифалари ва ташқил қилиш шаклларига эга. Шундай қилиб, кишилик жамиятининг ривожланиши ҳўжалик ҳисобининг ўзгариши ва мазмунини белгилайди. Унинг мазмуни қандай ижтимоий тузумда қўлланилаётган бўлса, уша тузум хусусиятларидан келиб чикади.
Айтилганлардан шундай хулосага келиш мумкинки, ҳўжалик ҳисоби ёрдамида ҳўжаликда юз берадиган айрим ходисалар факат миқдор жихатидан эмас, балки сифат жихатидан хам ифодаланади. Демак, ҳўжалик ҳисоби корхона, муассаса, ташқилот ҳўжалик фаолиятига рахбарлик, бу фаолият устидан назорат қилиш мақсадида ҳўжаликда юз берадиган ўзгаришларни миқдорларда акс эттириш ва сифат жихатидан тавсифлашдан иборатдир.
Кишилик жамиятининг ривожлана бориш жараёнида ҳўжалик ҳисоби янги ижтимоий-иктисодий тузум талабларига мувофик такомиллашади. Биз хозирда иттифоқ тугатилиб, катор мустақил давлатлар вужудга келган бир пайтда яшаяпмиз. Бундай шароитда мустақил давлатлар парламенти ишлаб чикқан ва тасдиклаган иктисодий конунлар амал қила бошлайди. Республикамиз 1991 йил 31 августда мустақилликни қўлга киритди ва хар йили 1 сентябрь Мустақиллик куни сифатида нишонланиши маълум қилинди. МДХда халк ҳўжалигини баркарорлаштириш ва иктисодий таназзулдан чикишнинг бирдан-бир йўли – бозор иктисодиётига ўтиш деб ҳисобланилди.
Бозор иктисодиёти бу товар пул муносабатларига асосланган ва уларга хос иктисодий конунлар асосида бошқариладиган иктисод бўлиб, мустақилликка эришган Республикамизда у инсон манфаатларидан келиб чикади. Бозор иктисодиётига утишдан максад, ишлаб чикаришни замонавий техника билан қуроллантириш асосида ривожлантириб кишилар яшаш шароитини яхшилаш,
тақчиллик, қимматчиликни тугатиш, ишлаб чикариш ва ноишлаб чикариш сохасида кишилар иктисодий эркинлигини таъминлаш, бошкаришнинг маъмурий- бўйрук бозлик усулига бархам бериш, иш юритишдаги ишбилармонлик ва уддабуронлик имкониятларининг кенг қўламдаги фаолиятини таъминлашдир.
Ҳўжалик ҳисоби корхоналарга бириктирилган моддий ва молиявий ресурсларнинг харакати ва холатини акс эттириш билан бирга улардан оқилона, самарали фойдаланиш устидан назорат олиб боради, шунингдек, республиканинг миллий бойлигини сақлаш ҳамда кўпайтиришга хисса қўшади.
Do'stlaringiz bilan baham: |