Корхонанинг молиявий барқарорлигини ифодаловчи четдан жалб қилинган маблаглар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг ҳисоб китоби
(минг сўм)
Кўрсаткичлар
|
Йил бошида
|
Йил охирида
|
Фарқи
|
суммада фоизда, (+,
) %
|
Ҳажм кўрсаткичлари
|
1. Балансдаги умумий сумма (Б)
|
1847, 5
|
2064, 8
|
+217, 3
|
111, 8
|
2. Четдан жалб қилинган маблағяар
(капитал) жами, (Чжк)
|
1355, 2
|
1533, 7
|
+178, 5
|
113, 2
|
3. Шу жумладан узоқ муддатли четдан
жалб қилинган маблағлар (Умчжм)
|
13, 4
|
20, 1
|
+6, 7
|
150, 0
|
4. Ўз маблағлари (хусусий капитал) (Ўм)
|
492, 3
|
531, 1
|
+38, 8
|
107, 9
|
5. Асосий воситалар (капитал) ва
оборотда бўлмаган активлар (Авот)
|
382, 4
|
427, 1
|
+44, 7
|
111, 7
|
Нисбий кўрсаткичлар
|
|
6. Четдан жалб қилинган капиталнинг тўпланиш (кондентрадияси)
коэффициенти (Кчжм) (2қ:1қ)
|
0, 734
|
0, 743
|
+0, 009
|
101, 2
|
7. Узоқ муддатли четдан жалб қилинган
капитал таркибий коэффициенти (Кчжктк) (Зқ:2қ)
|
0, 0010
|
0, 0013
|
+0, 0003
|
130, 0
|
8. Хусусий капиталнинг умумий
қарамлик коэффициенти (Кхкк) (2қ:4қ)
|
2, 752
|
2, 888
|
+0, 136
|
104, 9
|
9. Узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларга (капиталга) қарамлик
коэффициенти (Кхкумк) (Зқ:4қ)
|
0, 027
|
0, 038
|
+0, 011
|
140, 2
|
Бу кўрсаткичнинг ҳиссаси шу даврга нисбатан 0, 009 пунктга ёки 1, 2%га кўпайган. Демак, тахлил қилинаётган хусусий маблағларнинг умумий маблағлардаги улуши камайиб бормоқда. Бу бозор иқгисодиёти шароитида молиявий барқарорлик жиҳатидан ижобий натижаларга олиб келмаслиги мумкин.
Молиявий барқарорликни таҳяил қилишда узоқ муддатли четдан жалб қилинган капиталнинг ўз маблағларига нисбатини тахлил қилиш лозим, чунки ушбу кўрсаткич ўз моҳияти жиҳатидан корхона учун жуда қулайдир. Узоқ муддатга четдан маблағ олиш, биринчидан, корхона фаолиятида узоқ муддат муқим иштирок этишни таъминласа, иккинчидан, унга тўланадиган фоиз миқдорининг камлиги жиҳатидан корхонага нисбатан кўпроқ фойда келтиради. Тахлил шуни кўрсатадики, узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг ўз маблағларидаги улуши ушбу корхонада йил охирида атиги 3, 8%ни ташкил қилади. Аммо бу кўрсаткич йил бошидагига нисбатан 0, 011 пункт ёки 40, 2% кўп. Бу кўрсаткич қўп бўлса яхши. Аммо унинг улуши четдан жалб қшшнган барча маблағлар таркибида кўпайган бўлиши мумкин. Ушбу кўрсаткич ҳисобот йилининг охирида тахдил қилинаётган объектда 0, 1%дан 1, 13%гача ошган. Бу ҳолни умумий олганда ижобий баҳолаш мумкин.
Тахлил қилинаётган корхонада асосий воситаларнинг узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағлар эвазига қопланиши йил бошидаги 3, 5% (13, 4:382, 4x100) ўрнига йил охирида 4, 7%ни (20, 1:427, 1x100) ташкил қилган. Бу 1,
2 пункт (4, 73, 5) ёки 34, 5% (1004, 7:3, 5x100) кўпайганлигини кўрсатади. Бироқ, шуни эътироф этиш керакки, асосий воситалар асосан хусусий капитал эвазига қопланиши лозим. Лекин кўпгина корхоналарда, айниқса янги ташкил бўлаётган корхоналарда асосий воситаларни қоплаш учун ўз маблағларидан кўра четдан жалб қилинган маблағлари кўпроқ бўлиши мумкин.
Молиявий барқарорликни ифодаловчи четдан жалб қилинган маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар таркибига хусусий капиталнинг умумий қарамлик коэффициентини киритиш мумкин. Ушбу кўрсаткич корхонанинг умумий молиявий қарамлигини ифодалайди. Таҳлил қилинаётган корхонада ҳар бир сўм хусусий капиталга йил бошида 2, 75 сўм тўғри келган бўлса, кўрсаткич йил охирига келиб 2, 89 сўмни ташкил қилди. Бу шу даврда 4, 9% кўп демақдир. Демак, бу хусусий капиталнинг четдан жалб қилинган маблағига қарамлилиги ошганлигидан далолат беради.
Ушбу кўрсаткичлар тахлили ҳам шуни кўрсатдики, корхонанинг молиявий барқарорлиги анча сусайган. Бу биринчи гуруҳдар бўйича таҳлил натижасида қилинган хулосани яна бир бор исботлаб турибди.
Ушбу кўрсаткичлардан 1-жадвал маълумотлари асосида молиявий барқарорликнинг умумлашган кўрсаткичини ҳам аниқлаш мумкин. Бу учун ҳамма кўрсаткичларни бир хил йўналишга келтириб оламиз. Барча кўрсаткичларнинг кўпайиши корхонада молиявий барқарорликнинг ёмонлашувини ифодалайди. Аммо узоқ муддатли четдан жалб қилинган маблағларнинг таркибий коэффициенти қанча юқори бўлса, корхона молиявий барқарорлиги шунча яхши. Шу туфайли унинг миқдорини ҳам бошқа кўрсаткичлар билан бир хил йўналишга келтириб оламиз. Бу учун бирни унинг ўсиш суръатига бўламиз. Бу ҳолда умумлашган кўрсаткич 1, 145 индексни ташкил қилади ёки унинг фоиздаги миқдори 114, 5%га тенг:
Демак, ушбу умумлашган кўрсаткич ҳам ифодалаб турибдики, корхонада молиявий барқарорлик четдан жалб қилинган маблағлар бўйича ҳам анча сусайган, чунки четдан жалб қилинган маблаглар миқдори қанча кўп бўлса,
корхона хўжалик фаолиятининг ҳолати молиявий барқарорлик нуқгаи назаридан шунчалик ёмон бўлади. Бу ҳолат биз таҳлил қилган корхона мисолида ҳам кўриниб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |