Айланма маблаглар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг таҳлили
Корхонадаги иқтисодий жараёнларнинг содир бўлишида айланма маблағларнинг (капитал)нинг роли катта. Айланма маблағлар қанчалик тез суръатлар билан айланса, улардан қанча самарали фойдаланилса корхонанинг молиявий барқарорлиги шунча яхши таъминланади, тўлов қобилияти яхшиланади, рентабеллиги ошади. Шу туфайли таҳиил қилганда айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларни аниқлаш, баҳолаш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Корхона молиявий барқарорлигини ифодаловчи айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Айм.нинг ҳаракатдаги айланма маблағлар билан таъминланиш коэффициенти.
Ушбу кўрсаткичлар 1 сўм айланма маблағлар суммасига қанча оборотдаги ўз маблағлари (хусусий капитал) суммаси тўғри келишини ифодалайди. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу кўрсаткич ўзи алоҳида бирор молиявий барқарорлик тўғрисида тўлиқ хулоса бериши қийин. Аммо у кўрсаткичлар тизимида бўлиши шарт, чунки айланма маблағларнинг ҳаракатдаги (оборотдаги ўз маблағлари) айланма маблағлар билан таъминланиш даражасини аниқлаганда ушбу кўрсаткичлар бирбирини тўлдиради.
Молиявий барқарорликни ифодаловчи айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлардан бири айланма маблағларнинг (Айм) бутун мулкдаги (Б) ҳиссасидир (Камх). Ушбу кўрсаткич барча мулкда айланма маблағларнинг хиссаси қанча эканлигидан далолат беради. Бу кўрсаткичнинг корхонадаги миқдори кўпайса яхши. Аммо шуни инобатга олиш лозимки, агар корхона илғор технология билан ишлаётган бўлса, унда асосий воситалар ҳиссаси ошиб боради, агар у технология жараёни билан тўлиқ таъминланган барқарор корхона бўлса, унда ушбу кўрсаткич ҳажми ошади. Шу туфайли тахил қилинаётган пайтда қайси объект ўрганилаётганлигига алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Ушбу кўрсаткич ҳажмини аниқлаш учун қуйидаги формула тавсия қилинади:
Тахлил жараёнида кўрсаткичлар тизимини қўллашнинг қулайлиги шундаки, ўрганилаётган объектни ҳар жиҳатдан атрофлича қамраб олади. Шу
боисдан баъзи кўрсаткичлар ўзи алоҳида унчалик катта аҳамиятга эга бўлмасада, кўрсаткичлар тизимига киритилганки, улар шу объектни ўрганишдан қайсидир жиҳатини тўлиқ баҳолаш учун зарур бўлади. Ушбу фикрни молиявий барқарорликни ифодаловчи барча кўрсаткичлар учун ҳам айтиш мумкин.
Молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткичдан бири айланма маблағнинг четдан жалб қилинган маблағларга (капиталга) қарамлик коэффициентидир (Камқ). Бу кўрсаткични аниқлаш учун четдан жалб қилинган барча маблағлар (капитал) суммасини (Чжк) айланма маблағларнинг умумий суммасига (Айм) бўлиш лозим:
Ушбу кўрсаткич айланма маблағларда четдан жалб қилинган маблакларнинг ҳиссаси қанча эканлигидан далолат беради. Бу кўрсаткичнинг ҳажми қанча камайса, корхона учун шунча яхши, чунки унинг бегоналарнинг маблағига қарамлиги камаяди.
Молиявий барқарорликни ифодаловчи айланма маблағлар билан боғлиқ бўлган муҳим кўрсаткичлардан бири айланма маблағларнинг қисқа муддатли банк кредитига қарамлик коэффициентидир. Ушбу кўрсаткич қисқа муддатли банк кредитининг умумий айланма маблағлардаги ҳиссасини ифодалайди. Четдан жалб қилинган маблағлар ичида банк кредити муҳим эътиборни талаб қиладиган кўрсаткичдир, чунки четдан жалб қилинган маблағларнинг кўпига банк кредити каби юқори фоизда ҳақ тўланмаслиги мумкин. Шу туфайли ушбу кўрсаткични ўрганиш, баҳолаш ва тахлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Айланма маблағларнинг қисқа муддатли банк кредитига қарамлик коэффициентини (Кбк) аниқлаш учун қисқа муддатли банк кредити суммасини (Кмбк) айланма маблағларнинг умумий суммасига (Мм) бўлиш мумкин:
Молиявий барқарорликни ифодаловчи яна бир муҳим кўрсаткичлардан бири айланма маблағларнинг оборотдаги ўз маблағлари (умумий ҳаракатдаги маблағлар) билан таъминланиш коэффициентидир (Кхмт). Буни аниқлаш учун оборотдаги ўз маблағлари (ҳаракатдаги маблағлар) суммасини (Хам) айланма маблағлар ҳажмига (Айм) бўлинади:
Ушбу кўрсаткич оборотдаги ўз маблағларининг умумий Аймлар таркибида қанча ҳиссага эга эканлигани кўрсатади.
Таъкидлаганимиздек, ҳозирги ўтиш даврида оборотдаги (ҳаракатдаги) айланма маблағлар қанча кўп бўлса, корхона учун шунча яхши. Тахлил жараёнида ҳар бир корхонада молиявий барқарорликни ифодаловчи кўрсаткични амалий маълумотларни қўллаб аниқлаш ва ўрганиш лозим. Бу учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (3 жадвал).
3 жадвал