Молиявий барқарорликнинг айланма маблағлар билан
боғлиқ кўрсаткичларининг жорий йилдаги ҳисобкитоби
(минг сўм)
Кўрсаткичлар
|
Йил бошида
|
Йил охирида
|
Фарқи
|
суммада|фоизда, (+,
) 1%
|
Ҳажм кўрсаткичлари
|
1. Корхонанинг барча мулки (Б)
|
1847, 5
|
2064, 8
|
+217, 3
|
111, 8
|
2. Айланма маблағлар (Айм)
|
1465, 1
|
1637, 7
|
+ 172, 6
|
111, 8
|
3. Ҳаракатдаги (оборотдаги) ўз
маблағлари (хусусий капитал) (Охк)
|
123, 5
|
124, 5
|
+1, 0
|
100, 8
|
4. Четдан жалб қилинган капитал (Чжк)
|
1355, 2
|
1533, 7
|
+178, 5
|
113, 2
|
5. Умумий банк кредити (Бк)
|
1241, 8
|
1413, 6
|
+171, 8
|
113, 8
|
6. Қисқа муддатли банк кредити (Кмбк)
|
1228, 4
|
1393, 5
|
+165, 1
|
113, 4
|
7. Ўз маблағлари (Ўм)
|
492, 3
|
531, 1
|
+38, 8
|
107, 9
|
Ннсбий кўрсаткичлар
|
|
8. Айланма маблағларнинг хусусий
капитал билан таъминланиш коэффициенти (Камхт) (7қ:2қ)
|
0, 336
|
0, 324
|
0, 012
|
96, 4
|
9. Айм.нинг бутун мулқдаги ҳиссаси
(Камх) (2қ:1қ)
|
0, 793
|
0, 793
|
-
|
100, 0
|
10. Айланма маблағларнинг (капигалнинг) қарамлик коэффициенти
(Кчжк) (4қ:2қ)
|
0, 925
|
0, 936
|
+0, 011
|
101, 2
|
11. Айланма маблағларнинг қисқача
муддатли банк кредитига қарамлик коэффициенти (Кбк) (6қ:2қ)
|
0, 838
|
0, 851
|
+0, 013
|
101, 6
|
12. Айм.нинг ҳаракатдаги (оборотдаги) хусусий капитал билан гаъминланиш
коэффициенти (Кхмт) (Зқ:2қ)
|
0, 084
|
0, 076
|
0, 008
|
90, 5
|
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, айланма маблағларнинг хусусий капитал билан таъминланиш коэффициенти йил бошида 0, 336ни ташкил қилган бўлса, йил охирида 0, 324гача камайган, яъни бу 3, 6%ни (10096, 4) ташкил қилади. Демак, айланма маблағларнинг хусусий капитал билан таъминланиш даражаси ҳисобот даврида камайган. Бу эса айланма маблағларнинг қарамлик коэффициентини 0, 925дан 0, 936гача ошишига сабаб бўлган. Демак, айланма маблағлар таркибида четдан жалб қилинган маблағлар улуши йил бошидаги 92, 5% ўрнига йил охирига келиб 93, 6%гача кўпайган. Биз тахдил қилаётган корхонада айланма маблағлар таркибида қисқа муддатли банк кредитининг ҳиссаси анча. Ушбу кўрсаткич миқдори йил бошида 83, 8%ни ташкил қилган бўлса йил охирига келиб 85, 1%ни ташкил қилган. Бу ҳам кўрсатадики, таҳлил қилинаётган объектда айланма маблаглар четдан жалб
қилинган маблағларга хусусан банк кредитига анча қарам. Бу кўрсаткичлар корхонанинг молиявий барқарор эмаслигидан далолат беради.
Айланма маблағларнинг ҳаракатдаги ўз маблағлари (хусусий капитали) билан таъминланиш коэффициентининг ҳажми йил бошида 0, 084ни ташкил қилган бўлса, йил охирига келиб 0, 076ни ташкил қилмоқда. Бу ҳаракатдаги (оборотдаги) хусусий капиталнинг айланма маблағлар таркибида камайганлигидан далолат беради. Корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун ҳозирги ўтиш даврида оборотдаги хусусий капиталнинг қарамлилигини камайтириш чоратадбирларини ишлаб чиқиш лозим.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, корхонанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш, уларни тахдил қилиб, хўжалик фаолиятининг ҳамма қирраларини ўрганиш лозимлигини тақозо қилади. Бу муаммо омилли тахлилни қўллаш орқали ҳал бўлади.
Корхонанинг молиявий барқарорлигига айланма маблағлар билан боғлиқ омилларининг таъсири катта. Уларга захираларнинг ўз маблағлари билан таъминланиш коэффидиенти (X]), захираларнинг моддий айланма маблаглардаги ҳиссасини ифодаловчи коэффициенти (Х2), мод дий айланма маблағларнинг умумий активлардаги ҳиссасининг коэффициенти (Х3), четдан жалб қилинган маблағларнинг активлар билан таъминланганлик коэффидиенти (Х4) киради. Ушбу омилларнинг натижага таъсирини ҳисоблаш учун қуйидаги жадвални тузиш тавсия қилинади (4 жадвал).
4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |