Бухгалтерия ҳисоботларининг ўзаро боғлиқлиги
Молиявий ҳисоботларнинг ўзаро боғлиқлиги:
Молиявий натижалар Соф фойда=Даромадлар–Харажатлар+Фойда-Зарарлар
тўғрисидаги ҳисобот
Тақсимланмаган Якуний Бошланғич Соф Эълон
фойда тўғрисидаги тақсимланмаган = тақсимланмаган + фойда - қилинган
ҳисобот фойда фойда дивидендлар
Бухгалтерия Якуний Якуний Якуний
баланси умумий = умумий + хусусий
активлар мажбуриятлар капитал
Ҳисобот раҳбар, бош бухгалтер, башорати корхонанинг бухгалтерия ҳисоботи шартнома асосида иҳтисослашган ташкилот ёки мутахассис томонидан юритилса, ҳисоб юритувчи шахс томонидан имзоланади.
Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, корхонанинг хўжалик фаолияти натижалари, мулкий ва молиявий ҳолати тўғрисидаги йиллик бухгалтерия ҳисоботи фойдаланувчилар (биржа, харидор, мол юритувчи ва бошқалар) учун очиқ бўлиб нашр этилиши мумкин. Нашр этилган ҳисоботнинг тўғрилиги мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланади.
Бухгалтерия ҳисоботларининнг тузиш тартиби
Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли органларга топширишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (16-модда) билан йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилган:
1 - «Корхона баланси» (1-шакл);
2 - «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» (2-шакл);
3 - «Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот» (3-шакл);
4 - «Пул оқими тўғрисида ҳисобот» (4-шакл);
5 - «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот» (5-шакл).
Юқоридаги ҳисобот шаклларига изоҳлар ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар илова қилинади.
Баланс чорак ва йиллик ҳисобот таркидига киритилади. Бу «нетто» номли баланс бўлиб, фойдаланувчиларга корхонанинг соф қийматининг ҳажми тўғрисида ахборот беради. Чунки мумкин қиймати жами кўрсаткичга қуйидаги моддалар бўйича эскиришни чиқариб ташлаб кўрсатилади.
Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқалар, фойда суммаси эса, жамига фақат ҳисобот даврида тасдиқланмаган фойда ҳажмигина қўшилади. Лекин хўжалик фаолиятини таҳлил этиш мақсадида балансда қуйидаги кўрсаткичлар сақланиб келган: дастлабки қиймат ва уларнинг эскириши, олинган фойда.
Шўъба корхоналари, филиаллар ва вакилликларига эга бўлган корхоналар консолидаллашган (бирлашган) молиявий ҳисобот тузади.
Шўъба корхоналарга қўйилган қўйилмалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс эттирилади.
Юридик шахслар ўзларининг филиаллари, вакилликлари ва бошқа структуравий бўлинмаларини мустақил балансга ажратиши мумкин, лекин уларнинг баланси ва бошқа ҳисобот шакллари тегишли юридик шахсининг консоллидациялашган ҳисоботига, албатта, қўшилади.
Консолидациялашган ҳисоботга бош корхонанинг молиявий ҳисоботи андозасига биноан тузилади. Лекин вазирликлар, идоралар ва бюджет ташкилотлари бўйича тузиладиган йиғма молиявий ҳисоботлар бундан мустасно.
Молиявий ҳисобот йил бошидан йиғилиб борувчи жами билан ҳар чоракдан текширилади.
Бюджет муассасалари чорак ва йиллик ҳисоботларини юқори органи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширади.
Айрим хўжалик юритувчи субъектлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молиявий ҳисобот топшириш бўйича бошқа муддатлар белгиланиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи қизиқувчи банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқалар учун очиқ ҳисобланади.
Очиқ типдаги акционерлик жамиятлари, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молиявий муассасалар, ҳисоботда келтирилган маълумотлар тўғрилигини аудиторлар томонидан тасдиқлагандан сўнг йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майигача, албатта, нашр этишлари керак.
Хўжалик юритувчи субъект тугатилганда хотима молиявий ҳисобот тузилади.
Корхонани тугатиш бўйича муаммоланинг бухгалтерия ҳисоби, тугатиш баланси ва ҳисобатини тузиш, активлар қийматини аниқлаш ишлари тугатиш комиссиясига юклатилади.
Умидсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига қўшилади.
Тугатиш балансида мажбуриятлар уларнинг қайтариш вақтига ҳисобланган фоизлар билан бирга акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |