Бухгалтерия ҳисоботларини тақдим этиш
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ва тегишли органларга топшириладиган молиявий ҳисоботлар 1 - БҲМС билан тартибга олинади. Молиявий ҳисоботларда қуйидаги ахборотлар тўлиқ акс эттирилиши керак:
Хўжалик юритувчи субъектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, идентификацияланган номери ва субъектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа реквизитлар;
Хўжалик юритувчи субъектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, индентификацияланган номери ва субъектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа реквизитлар;
Молиявий ҳисобот бир корхонаниқими ёки бир гуруҳ корхонаниқими;
Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар қайси даварни ўз ичига олиши;
Топширилган ҳисобот аҳборотларини тўғри тушуниш учун қуйидига реквизитлар келтирилиши лозим;
Молиявий ҳисоботда қўлланилган валюта тури;
Ҳисоботда фойдаланилган рақамларнинг аниқлик даражаси, масалан, келтирилган рақамлар минг ҳисобида ёки миллион ҳисобида эканлиги ва ҳ.к.
Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври бўлиб 1 январдан 31 -декабргача бўлган календар йил ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги . Қонуннинг 18 - моддасига биноан агар юридик шахс 1 октябрдан қатъий рўйхатдан ўтказилган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрда тугайди. Молиявий ҳисобот қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда календар йилидан ташқари ойлик ёки чораклик қилиб ҳам топширилади.
Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги куни ҳисобланади. Чунончи, субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун ҳисобот санаси бўлиб 31 декабр ҳисобланади, молиявий натижалар, тўғрисидаги йилик ҳисобот учун ҳисобот даври бўлиб 1 январдан 31 декабргача ҳисобланади.
Молиявий ҳисобот қуйидаги органларга топширлади:
Субъект мулкдорларига (давлат мулкни бошқариш ваколати берилган органларга, таъсисчиларга, қатнашувчиларга биноан);
Давлат статистика органларига;
Қонунчилика биноан бошқа органларга.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботларини кейинги йилнинг 15 февралдан кечиктирмасдан топширишлари керак.
Айрим Вазирликлар идоралар ва бошқа бошқарув органлари учун Ўзбекистон Республикаси ҳисобот топширишни бошқа муддатларини белгилаш мумкин.
Бир шаҳарда жойлашган субъектлар учун молиявий ҳисоботни топширган куни деб уни тегишли жойга ҳақиқий тақдим этган куни ҳисобланади. Бошқа шаҳарларда жойлашган субъектлар учун молиявий ҳисоботни почта орқали жўнатган куни ҳисобланади (бу кун почта корхонасини қўйган штампасида маълум).
Башарти ҳисоботни жўнатган сана дам олиш кунига тўғри келса, ҳисобот топшириш санаси дам олиш кундан кейинги кунга кўчирилади.
Чораклик ёки йиллик ҳисоботларни ўз вақтида тузишни таъминлаш учун бухгалтериянинг барча бўлимларини ишларни бажариш муддатларини кўрсатиб йиғма иш графиги тузилади. Бухгалтерия ҳисоби қуйида юритилса, график билан белгиланган муддатларда журнал - ордерларнинг жами чиқарилади, зарур бўлса бир регистрдаги сумма бошқа регистрларга ўтказилади ва корреспондентланувчи счётлар ўзаро муқобил текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |