Тўлдирувчи счётлар тегишли маблағ ва улар ташкил топиш манбалари ҳисобини юритишга мўлжалланган счёт маълумотларини тўлдириш учун мўлжалланган.
Тақсимловчи счётлар. Бу счётлар корхонанинг баъзи бир харажатларини ҳисобга олиш ва уларни калькуляция объектлари ёки ҳисобот даврлари уртасида тўғри тақсимлаш максадида қўлланилади
Йиғиб тақсимловчи счётлар. Бу счётлар маълум хўжалик жараёнидаги харажатларни бир ой давомида ҳисобга олиш, бу харажатларни иктсиодий мазмунига қараб, гуруҳлаштириш ва уларни калькуляция объектлари уртасида олдиндан қабул қилинган бирор базисга нисбатан мутаносиб равишда тақсимлаш учун хизмат қилади.
Калькуляция счётлари корхона фаолиятида маҳсулотлар, сотилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархини аниқлаш учун харажатлар ҳисобини юритишга мўлжалланган.
Таққословчи счётлар айни бир муомалалар ёки корхонанинг бутун бир молиявий-хўжалик фаолиятининг натижасини аниқлаш учун ишлатилади.
Хўжалик маблағлари тури ва жойланишини кўрсатувчи актив счётларнинг хусусияти шундаки, маблағларнинг кўпайиши дебет, маблағларнинг камайиши эса счётнинг кредит томонида акс эттирилади. Актив счёт хусусиятини қуйидаги чизмада яққол кўришимиз мумкин:
Дебет
|
|
АКТИВ СЧЁТ
|
|
Кредит
|
Бошланғич сальдо (Сб)
|
|
|
|
|
Маблағларнинг
кўпайиши
|
Маблағларнинг
камайиши
|
|
|
|
(До) Дебет оборот
|
|
(Ко) Кредит оборот
|
Охирги сальдо (Со)
|
|
|
|
|
Счётдаги охирги қолдиқ ёки сальдо қуйидаги формула орқали топилади:
Со = Сб + До – Ко
Хўжалик маблағларининг манбаларини акс эттирувчи пассив счётларнинг кўпайиши кредитда, камайиши эса дебет томонида кўрсатилади:
Дебет
|
|
ПАССИВ СЧЁТ
|
|
Кредит
|
|
Бошланғич сальдо (Сб)
|
|
Маблағларнинг
камайиши
|
Маблағларнинг
кўпайиши
|
|
|
(До) Дебет оборот
|
|
(Ко) Кредит оборот
|
|
|
Охирги сальдо (Со)
|
Охирги қолдиқ қуйидагича топилади: Со = Сб + Ко – До
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, контр-актив счётлар хусусияти худди пассив счётлар, контр-пассив счётлар хусусияти эса актив счётлар хусусияти кабидир.
Транзит счётлар хусусиятига келадиган бўлсак, улар даромадларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган бўлса–худди пассив счёт каби талқин этилади. Агарда харажатларни ҳисобга олувчи транзит счётлар бўлса актив счётлар каби ишлатилади.
Транзит счётлар таркибида бўлган иккита таққословчи счётлар хусусияти умуман бошқача, уларни қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин:
Дебет
|
|
9200
|
|
Кредит
|
Активларнинг чиқиб кетишидан харажатлар
|
Активларнинг чиқиб
кетишидан даромадлар
|
Дебет
|
|
9900
|
|
Кредит
|
Харажатларнинг якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилиши ёки
харажатларни ҳисобга олувчи транзит счётларнинг ёпилиши
|
Даромадларнинг якуний молиявий натижага ҳисобдан чиқарилиши ёки даромадларни ҳисобга олувчи транзит счётларнинг ёпилиши
|
Бухгалтерия ҳисоби счётларидаги иккиёқлама ёзув
ва унинг асосланиши
Ҳар бир хўжалик операцияси маблағнинг тузилишида ёки манбанинг тузилишида ёки бир вақтда ҳам маблағда ҳам манбада бир хил суммага ўзгаришга олиб келади. Бундай ўзгаришларни қайд қилиш учун бухгалтерия ҳисобида иккиёқлама ёзув усули қўлланилади.
Иккиёқлама ёзув шундай ёзувки, унинг натижасида ҳар бир хўжалик операциясининг суммаси счётларда икки маротаба: бир счёт дебетида ва айни вақтда ўзаро боғлиқ бўлган бошқа счётнинг кредитида қайд қилинади. Чунки хўжалик операциялари юзага келтирадиган ўзгаришлар иккиёқлама хусусиятга эга ва ҳисобнинг икки алоҳида счётига таъсир этади.
1494 йилда италиялик математик Лука Пачоли икки ёқлама ёзув усулини асослаб берган. Унинг «Счётлар ва ёзувлар тўғрисидаги трактатида» (лот. tractatus – муҳокама) ёзувларни бир вақтнинг ўзида «бермоқ» ва «эга бўлмоқ» счётларда акс эттириш ва «бермоқ» ва «эга бўлмоқ» счётларнинг суммаларининг йиғиндиси ўзаро тенг келиши керак деб айтган.
Иккиёқлама ёзув воситасида счётлар ўртасидаги пайдо бўлган ўзаро алоқа счётлар корреспонденцияси дейилади. Бу корреспонденция қатнашувчи счётлар корреспонденцияланувчи счётлар деб аталади.
Счётлар корреспонденциясини акс эттирувчи қисқача ёзув бухгалтерия проводка(ўтказма)си дейилади. Бухгалтерия проводкалари оддий ва мураккаб бўлади.
Оддий бухгалтерия проводка(ўтказма)си деб, маълум бир хўжалик операциясининг фақат бир счётнинг дебети ва бошқа бир счётнинг кредитида акс эттирилишига айтилади.
Мураккаб бухгалтерия проводка(ўтказма)си маълум бир операциянинг суммаси бир счётнинг дебети, бошқа бир қанча счётларнинг кредитида ёки аксинча, бир счётнинг кредити ва бир нечта счётларнинг дебетида акс эттирилиши.
Хўжалик операцияларини счётларда иккиёқлама ёзув усули билан акс эттириш тартибини қуйидаги мисолларда кўришимиз мумкин.
1-мисол. Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан кассага 1 500 000 сўм нақд пул олиб келинди. Ушбу хўжалик операцияси натижасида банкдаги ҳисоб-китоб счётида пул маблағи камайди, кассада эса шу суммага кўпайди. Бу счётларнинг иккаласи ҳам актив счётлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |