1. Мотивацион агрессия. Агрессия - мотивацион фаолият сифатида норма ҳамда қоидаларни б ўзиш, атрофидагиларга зарар ва азоб-уқубат келтириш деб тушунилади. Шу ўринда инструментал ҳамда ғараз билан қилинган (олдиндан ўйланган) агрессия типлари ҳам фарқланади.
Инструментал агрессия. Инсон агрессив ҳаракат қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўймайди, балки бу шароит билан боғлик ҳолда юзага келади. Айни ҳолда мотив мавжуд бўлади, лекин англанмаган тарзда намоён бўлади.
Ғараз билан қилинган (олдиндан қилинган) агрессия. Агрессив хулқ-атвор яъни зарар ёки зиён етказишга қаратилган хатти-ҳаракатлар англанган мотив асосида амалга оширилади.
2. Агрессия душманлик ва вайронагарчилик акти сифатида. Р. Берон ва Д. Ричардсонлар бу борада бундай аниқликни келтиришади.
Агрессия - бу ҳаракатланиш ёки бошқа тирик мавжудотга зарар етказишга йўналтирилган ҳар қандай хулқ-атвор шақлидир.
Бу муаллифларнинг фикрича:
- Агрессия албатта ғараз билан қилинган (олдиндан ўйланган) ва зарар етказиш мақсадида қилиб олинган хулқ-атворни назарда тутади;
- Агрессив хулқ-атвор сифатида фақатгина тирик мавжудотга зарар ёки зиён етказишга йўналтирилган хулқ-атвор кўринишлари тушунилади;
- Агрессия қурбонида ўзига нисбатан қилинган бундай муносабатдан мотивацион қочиш истаги мавжуд бўлиши керак .
Фешбах (Feshbach 1964) томонидан агрессив хулқ-атвор 2 типга бўлиб ўрганилган:
1. Душманлилик (ғараз) агрессияси.
2. Инструментал агрессия.
Бу тип агрессиянинг мақсади ва мукофотланишига (агрессияга тўланадиган хақ назарда тутилмоқда) асосланиб ажратилган.
Агрессиянинг душманлик (экспрессив) кўриниши.
- Душманлик агрессияси - агрессивликни қўзғатувчи сабаб ва таъсирлар жумладан хақоратлаш, жисмоний ҳужум ёки шахсий омадсизлик таъсири натижасида ғазабни қўзғатиш оқибатида содир бўлади. Агрессорнинг мақсади жабрланувчини азоб чекишга мажбур этишдир.
Қотилликларнинг аксарият қисми зўрлаш, номусга тегиш ва бошқа жиноятлар жабрланувчига зиён-захмат етказишга қаратилиб душманлик агрессиясини юзага келтиради. Бундай ҳолларда агрессорнинг тезкор ва жаҳл устидаги ҳаракати кўзатилади.
- Инструментал агрессия. Инструментал агрессия одатда рақобат ёки қандайдир объект, статусни эгаллаш мақсадида юзага келадиган хулқ-атвор шақли ҳисобланади. Агрессор истагидаги объектни ҳар қандай шароитда ҳам қўлга киритишга интилади, йўлдаги тусиқларни йўқ қилади. Масалан: синдиради, бўзади, одамга эса мажбуран ҳужум қилади. Инструментал агрессор бировга захмат ёки зарар етказиш мақсадида эмас, фақат бирор предметга эга бўлиш мақсадида бўзғунчилик қилади. Душманлик агрессиясидан фарқли ўларок, яъни аввалдан зиён етказиш, азоб беришни режалаштирмаган ҳолда совуққонлик асосида агрессив хулқ-атворни намоён этади. Бир сўз билан айтганда, инструментал агрессия қарама--қарши томондаги бирор нарсага эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишга қаратилган уринишдир.
Г. Паренс (Parens, 1979,1997) агрессияни икки турга бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |