Конституция 2 меҳнат кодекси 7


Даъвонинг (аризанинг) предмети



Download 296 Kb.
bet70/118
Sana24.02.2022
Hajmi296 Kb.
#198941
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   118
Bog'liq
1-тест

Даъвонинг (аризанинг) предмети, бу – даъвогарнинг (аризачининг) жавобгарга нисбатан моддий-ҳуқуқий талабларидир.
Даъвонинг (аризанинг) асоси, бу – даъвогарнинг (аризачининг) жавобгарга нисбатан ўз талабларини асослантирган ҳолатлар.
Қонун талабларига мувофиқ, даъвогар (аризачи) биринчи инстанция судида ишни кўриш якунлангунига қадар даъвонинг (аризанинг) ёки фақат предметини, ёки фақат асосини ўзгартиришга ҳақли.
Даъвонинг (аризанинг) бир вақтда ҳам предмети, ҳам асосини ўзгартиришга қонун йўл қўймайди.
Мазкур қоида ИПК 157-моддасининг 3-қисмида белгиланган.
Судга ариза киритган прокурор ҳам даъвогарнинг (аризачининг) ушбу, яъни даъво аризасининг (аризанинг) предмети ёки асосини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
ИПК 157-моддасининг 2-қисмига асосан даъвогар (аризачи) ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан (аризадан) тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Судга даъво аризаси (ариза) киритган прокурор ҳам даъвогарнинг (аризачининг) ушбу, яъни ўз даъвосидан (аризасидан) тўлиқ ёки қисман воз кечиш ҳуқуқига эга.
Шу ўринда савол туғилади, агарда бир худуд прокурори томонидан иқтисодий судга киритилган даъво аризаси бошқа худудда жойлашган иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бўлса ва суд мажлисида даъво аризаси бўйича даъво талабларининг предмети ёки асосини ўзгартириш, ёинки даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш, ёҳуд даъводан воз кечиш асослари аниқланадиган бўлса, даъвогарнинг ушбу ҳуқуқларидан қайси прокурор фойдаланиши мумкин? Даъвогарнинг ушбу ҳуқуқи даъво аризаси киритган прокурор ёки иқтисодий иш кўрилаётган худуд прокурорига тегишлими?
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 17.11.2015 йилдаги № 125-сон “Иқтисодий судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги буйруғининг 9-бандига кўра бошқа худуд прокурори томонидан киритилган аризадан бутунлай ёки қисман воз кечиш, даъво талабини ўзгартириш зарурияти вужудга келган тақдирда ишда иштирок этаётган прокурор томонидан бу ҳақида зудлик билан ариза киритган прокурорга хабар берилиши ва мазкур масала қайд этилган прокурорлар томонидан ҳамкорликда дарҳол ҳал этилиши лозим.
Таъкидлаш жоиз, ИПК 49-моддасининг 7 ҳамда 8-қисмларига кўра прокурорнинг ўз даъво аризасидан (аризасидан) воз кечиши даъвогарни (аризачини) ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Агарда, прокурор суд жараёнида ўз даъво аризасидан воз кечса–ю, манфаатлари кўзланиб даъво аризаси киритилган шахс (фуқаро ёки юридик шахс) ишни мазмунан кўришни давом эттириш ҳақида талаб келтирса, ишнинг кўрилиши давом эттирилади.
Аксинча, қонуннинг ушбу нормасига мувофиқ прокурор томонидан фуқаро ёки юридик шахс манфаатларида киритилган даъводан (аризадан) манфаатлари кўзланган шахснинг воз кечиши прокурорнинг даъво аризасини (аризасини) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. Яъни, агарда прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган иқтисодий ишни суд жараёнида кўрилиши давомида манфаатлари кўзланиб, даъво аризаси (ариза) киритилган фуқаро ёки юридик шахс бундай даъводан (аризадан) воз кечган тақдирда, прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) кўрмасдан қолдирилади.
Шу билан бирга, ИПК 157-моддасига кўра суд даъводан (аризадан) воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, агар бу қонун ҳужжатларига зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 17.11.2015 йилдаги № 125-сон “Иқтисодий судларда ишлар кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги буйруғининг 8-бандига мувофиқ прокурор томонидан, айниқса тадбиркорлик фаолияти субъектлари ҳамда жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судга ариза киритишда асосий эътибор зарар миқдорига оид маълумотларнинг мавжудлигига, жавобгарлар доираси тўлиқ ва тўғри аниқланганлигига ҳамда даъво талабининг аниқ ва қонунга асосланганлигига, даъво талабидан асоссиз воз кечишга йўл қўйилмаслигига қаратилган.
Соҳавий буйруқнинг 8.1-бандига асосан давлат манфаатларининг ҳимояси билан боғлиқ ариза киритишда, манфаатлари ҳимояланиши кўзда тутилаётган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан бу борада амалий чоралар кўрилмаганлигининг сабаблари ўрганилиб, аниқланган қонунбузилишларга нисбатан қатъий муносабат билдирилиши лозимлиги прокурорлар зиммасига юклатилган.
Шу ўринда алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим, суд жараёнида оғзаки равишда даъво (ариза) предметини ёки асосини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини камайтириш ёҳуд даъводан (аризадан) воз кечишга йўл қўйилмайди.
Даъвогарнинг (аризачининг) даъво предметини ёки асосини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини камайтириш ёҳуд даъводан (аризадан) тўлиқ ёки қисман воз кечиши судга ёзма равишда ваколатли шахс томонидан имзоланган холда тақдим этилиши керак.
Ваколатли шахс тушунчасига ҳам алоҳида тўхталиш лозим бўлади.
Юқорида қайд этилган мазмундаги аризалар судга бевосита даъвогар (аризачи) томонидан имзоланган холда тақдим этилиши зарур.
Агарда, ишда даъвогарнинг (аризачининг) вакили иштирок этаётган бўлса–ю, ариза шу вакил томонидан имзоланган бўлса, унда даъво (ариза) талабларининг предметини ёки асосини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини камайтириш, даъво (ариза) талабларидан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ҳақидаги аризани имзолаш ҳуқуқи вакилда мавжудлиги ИПКнинг 63-моддасига мувофиқ вакилга расмийлаштирилган ваколатномада алоҳида кўрсатилган бўлиши шарт.
Тарафларга, шу жумладан даъвогарларга тегишли бўлган яна бир муҳим ҳуқуқ борасида кўрсатиб ўтиш лозим бўлиб, бу ИПКнинг 16-бобида белгиланган тарафларнинг келишув битимидир.
ИПКнинг 131-моддасига мувофиқ тарафлар низони келишув битими тузиб ҳал этишлари мумкин.
Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича ҳамда иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Бироқ, ИПК 49-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ иқтисодий судга фуқаролар ёки юридик шахсларнинг манфаатларида даъво аризаси киритган прокурор даъвогарнинг келишув битими тузиш билан боғлиқ ҳуқуқига эга эмас. Бу дегани, манфаатлари кўзланиб даъво аризаси киритилган даъвогар ва жавобгар ўртасида низони келишув битими тузиш орқали ҳал этиш келишувига эришилган тақдирда, бевосита даъво аризасини киритган прокурор келишув битимининг иштирокчиси бўла олмайди.
Юқорида қайд этилган барча ҳолатлар умумлаштирилган холда таҳлил этиладиган бўлса, судга даъво аризаси (ариза) киритган прокурор даъвогарнинг (аризачининг) барча ҳуқуқларидан фойдаланган холда (ИПКга кўра келишув битими тузишдан ташқари), ўзи томонидан киритилган даъво аризаси (ариза) талабларини қувватлайди, даъво аризаси (аризани) қўзғатишга асос бўлган ҳолатларни исботлайди, далиллар келтиради, даъво аризаси (ариза) талаблари бўйича қўлланилиши лозим бўлган қонун ҳужжатларини келтиради.
ИПК 148-моддасига кўра иқтисодий судда иш қўзғатиш асосларидан бири сифатида прокурорнинг аризаси келтирилган.
ИПК 148-моддасининг 2-қисми агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани белгилаган.
Демак, иқтисодий судга даъво аризаси киритаётган прокурор мазкур ҳолатни албатта аниқлаштириб олиши зарур, яъни агарда қонунда конкрет тоифадаги низоларни ҳал қилиш учун ёинки шартнома шартларида низони судгача талабнома юбориш орқали ҳал этиш шарти белгиланган бўлса, ушбу шартнома иштирокчилари шартномани бажариш бўйича вужудга келган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) чоралари кўрганликларига аҳамият бериши зарур. Акс ҳолда, прокурор томонидан киритилган даъво ариза ИПК 155-моддасининг 7-бандига мувофиқ тарзда иқтисодий суднинг иш юритувига қабул қилинмасдан қайтарилиши мумкин бўлади.
Иқтисодий судга даъво аризаси (ариза) киритаётган прокурор иқтисодий судларга ишларнинг тааллуқлилиги ва судловга тегишлилик қоидаларини яхши билиши зарур.
Иқтисодий судларга даъво аризасини (аризани) судловга таалуқлилик қоидалари бузилган холда тақдим этилиши ИПК 154-моддасининг биринчи бандига асосан даъво аризасини (аризани) иш юритишга қабул қилишни рад этилишига олиб келади.
Маълумки, ИПКнинг 25-моддасига мувофиқ иқтисодий судга:
1) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар;
2) иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари юзага келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар;
3) банкротлик тўғрисидаги ишлар;
4) ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишлар;
5)корпоратив низолар бўйича ишлар, бундан меҳнатга оид низолар мустасно;
6) чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижро этишга қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқли.
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган фуқаролар иштирокидаги низоларга доир ишлар ҳам, агар тегишли талаблар уларнинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиқса, иқтисодий судга тааллуқли бўлади.
ИПКнинг 149–моддасида иқтисодий судларга тақдим этилаётган даъво аризасининг (аризасининг) шакли ва мазмунига оид қоидалар келтирилган.
Прокурорнинг иқтисодий судга киритаётган даъво аризаси (аризаси) ҳам қайд этилган қонун нормаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши керак.
Прокурорнинг иқтисодий ёки маъмурий судга киритаётган даъво аризасида (аризасида) қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
–ариза берилаётган суднинг номи;
– ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми), рўйхатдан ўтган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи;
– агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси;
– даъво талабларига асос бўлган ҳолатлар;
– даъво талабларининг асосларини тасдиқловчи далиллар;
– ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби;
– даъвогарнинг қонун ҳужжатларига асослаб келтирган талаблари, даъво бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар;
– жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;
– илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.
Даъво аризанинг (аризанинг) кириш қисмида ариза берилаётган суднинг номи, ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи, яъни юридик шахсларнинг номи, фуқароларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, юридик шахс, якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтган ери, жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи, агар даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси кўрсатилади.
Даъво аризанинг (аризанинг) баён қисмида даъво талабларига (арз қилинган талабларга) асос бўлган ҳолатлар ҳамда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, агар бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган қайд этилиши керак.
Даъво аризанинг (аризанинг) асослантирувчи қисмида:

  • даъво талабларининг (арз қилинган талабларнинг) асосларини тасдиқловчи далиллар;

  • ундирилаётган ёки низолашилаётган сумманинг ҳисоб-китоби;

  • манфаатлари кўзланиб даъво аризаси (ариза) киритилган фуқаро ёки юридик шахснинг қайси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги асослар, жамият ва давлат манфаатларида киритилган даъво аризалари (аризалар) бўйича талаблари бузилган қонун ҳужжатлари келтирилиши керак.

Даъво аризанинг (аризанинг) хулоса қисмида прокурорнинг қонун ҳужжатларига асослаб келтирган талаблари, даъво бир неча жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса, уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар ҳамда илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати кўрсатилган бўлиши керак.
Даъво аризанинг (аризанинг) хулоса қисмида прокурорнинг даъво талаблари (талаблари) аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
Агарда, прокурор судга жавобгардан пул маблағлари ундириш ҳақида даъво аризаси киритган бўлса, даъво аризанинг хулоса қисмида ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг умумий миқдорини асосий қарзнинг, зарарларнинг, неустойканинг, яъни жарима ёки пенянинг ҳамда фоизларнинг миқдорини алоҳида-алоҳида аниқ кўрсатиши лозим бўлади.
Агарда, прокурор судга жавобгардан мол-мулкни ундириш (қайтариш) ҳақидаги даъво аризаси киритган бўлса, даъво аризанинг хулоса қисмида даъвогарга топширилиши лозим бўлган мол-мулкнинг номини, қийматини ва турган жойини кўрсатиши лозим.
Агарда, прокурор судга жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси (аризаси) билан мурожаат қилган тақдирда, даъво аризанинг (аризанинг) хулоса қисмида амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатларни кўрсатиши керак.
ИПК 150 -моддаси талабларига кўра прокурор даъво (ариза) тақдим этганда жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг (аризанинг) ва унга илова қилинган, уларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши шарт.
ИПКнинг 155- моддаси даъво аризасини (аризани) судья томонидан иш юритувга қабул қилмасдан, даъвогарга (аризачига) қайтариш асосларини белгилаб берган бўлиб, булар:
– даъво аризасининг ИПКнинг 149-моддасида белгиланган шакли ва мазмунига риоя қилинмаган бўлса;
– даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
–иш мазкур суднинг судловига тегишли бўлмаса;
–ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган бўлиб, уларнинг айримлари фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлса;
–жавобгар ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса;
–давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса, давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса;
– мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогар тақдим этмаган бўлса;
–битта даъво аризасида бир ёки бир нечта жавобгарга нисбатан ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта талаб бирлаштирилган бўлса;
–қонун ҳужжатларига ёки шартномага кўра қарз банк ёки бошқа кредит ташкилоти орқали олиниши керак бўлганда қарзни жавобгардан олиш учун банкка ёхуд бошқа кредит ташкилотига мурожаат қилинганлигига доир далиллар тақдим этилмаган бўлса;
–даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилгунига қадар уни қайтариб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса.
Қайд этилган қонун нормалари талабларига кўра даъво аризасининг (аризанинг) қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга такроран умумий тартибда мурожаат этилишига тўсқинлик қилмайди.
Шу билан бирга, ушбу жадвалда келтирилган даъво аризасини (аризани) суднинг иш юритувига қабул қилмасдан қайтариш асослари қаторига киритилган икки ҳолат ҳақида фикр юритамиз.
Бу асослардан бири ишнинг мазкур суд судловига тегишли эмаслиги ҳақидаги қоида (ИПК 155-м. биринчи қисмининг 3-банди).
Юқорида судловга тааллуқлилик қоидалари хусусида тўхталган эдик.
Прокурорлар томонидан судларга даъво аризалари (аризалари) киритилишида судловга тегишлилик қоидаларига ҳам эътибор берилиши зарур.
Агар судловга тааллуқлилик тушунчаси низонинг айнан қайси суд идораси, яъни жиноят ишлари бўйича суд, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий ёки маъмурий суд ёинки бошқа орган томонидан ҳал этилишини белгилаш орқали бу идоралар ўртасидаги ваколатларни чегаралаб берган бўлса, судловга тегишлилик тушунчаси судлар ўртасидаги ваколатларни аниқлаб беради.
Иқтисодий процессуал кодекснинг 32-38-моддалари судловга тегишлилик қоидаларини белгилаб берган.
Процессуал қонунчилик низонинг тури ва худудига кўра судловга тегишлиликнинг қоидаларини белгилаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 32-моддасига мувофиқ иқтисодий судларга тааллуқли ишлар туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари томонидан кўрилади, бундан юқори турувчи судлар судловига тегишли ишлар мустасно.
ИПК талабларига кўра:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судловига – давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низолар тааллуқли. Бундан ташқари, Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати алоҳида ҳолатларни эътиборга олган ҳолда ҳар қандай ишни исталган суддан олиб қўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритувига қабул қилиши мумкин, ишни бир суддан бошқасига ўтказишга ҳақли;

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари судловига – тарафлардан бири Ўзбекистон Республикаси норезиденти бўлган чет эл шахси билан боғлиқ ишлар ҳамда чет давлат судлари ва арбитражларининг қарорларини тан олиш ҳамда ижрога қаратиш тўғрисидаги ишлар тааллуқли.

Иқтисодий судларга даъво аризасини (аризани) судловга тегишлилик қоидалари бузилган холда тақдим этилиши ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг учинчи бандига асосан даъво аризасини (аризани) қайтаришга олиб келади.
ИПК 25-моддасининг бешинчи қисмига асосан ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари иқтисодий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим.
Мазкур норманинг олтинчи қисмига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса иқтисодий судга тааллуқли бўлган бир нечта талабни бирлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йилнинг 17 ноябридаги 125-сонли “Иқтисодий судларда ишларни кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги буйруғининг 24- бандига асосан судлар томонидан қаноатлантириш рад этилган прокурор даъволари (аризалари) бўйича қабул қилинган суд қарорлари билан келишилган тақдирда мазкур иқисодий ишларни вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланган хулосалар билан Бош прокуратурага юборилиши қатъий белгиланган.


  1. Download 296 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish