Шу йил 24 декабрда илк бор пойтахтимиз туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ана шу сайловларда эл-юрт учун чинакам жон куйдирадиган, одамийлик фазилатлари ва гражданлик позицияси билан аҳоли ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган инсонлар халқ ноиблари этиб сайланадилар, деб ишонамиз. Шу йил 24 декабрда илк бор пойтахтимиз туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ана шу сайловларда эл-юрт учун чинакам жон куйдирадиган, одамийлик фазилатлари ва гражданлик позицияси билан аҳоли ўртасида ҳурмат-эътибор қозонган инсонлар халқ ноиблари этиб сайланадилар, деб ишонамиз. Суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш Шу билан бирга, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга экани, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби судда аниқ бўлмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги тўғрисидаги конституциявий нормаларни амалда таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди. Жумладан; - ягона суд амалиётини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилди.
Судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизимини яратиш мақсадида Судьялар олий кенгаши таъсис этилди. - Судьяларни танлаш ва лавозимларга тайинлашда ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, очиқ, ошкора ва муқобил танлов тизимини яратиш мақсадида Судьялар олий кенгаши таъсис этилди.
- Судья лавозимига муддатсиз тайинлаш амалиёти жорий қилинди. Шу асосда судьяларнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустақиллигининг кафолатлари кучайтирилди. Судья адолатли ҳукм чиқариши учун аввало халқни, унинг ҳаётини, дарду ташвишларини яхши билиши керак.
- Ана шу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари давлат идоралари томонидан бузилса, улар ҳар бир туман ва шаҳарда тузилган маъмурий судларга мурожаат қилишлари мумкин.
Судларнинг халқ олдидаги масъулиятини ошириш мақсадида янги тайинланаётган судьялар тегишли ҳудуд жамоатчилиги, маҳалла фаоллари муҳокамасидан ўтказилмоқда. Биз нима учун бундай тартибни жорий этдик? Кўпгина жойларда одамлар судларнинг раисини аксарият ҳолатда танимаслиги, суд идоралари эса халқ ҳаётидан, унинг дарду ташвишларидан узоқлиги маълум бўлди. Эндиликда фуқароларнинг ижобий фикри мавжуд бўлган тақдирдагина судьяликка номзодлар лавозимга тайинланмоқда. Суднинг тарбиявий ролини кучайтириш, унинг фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, суд ҳукмларини қабул қилишда жамоатчилик фикрини инобатга олишга жиддий эътибор қаратилди. Шу мақсадда суд ишларини сайёр тартибда кўриш йўлга қўйилди. Биргина жорий йилнинг ўтган даврида судлар томонидан 373 минг 256 та иш кўриб чиқилган бўлса, шундан 169 минг 289 таси ёки 45 фоизи сайёр суд муҳокамаларида кўрилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |