Жорий йилда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказди. Бу қабулларда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш билан боғлиқ муаммолар бўйича 43 минг 127 нафар фуқаро иштирок этди. Бу тадбирларда фуқаролар томонидан кредит ажратиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари қарорларига доир, бандлик ва иш ҳақи тўловлари, тадбиркорлик, электр ва табиий газ таъминоти, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларга оид 22 минг 186 та мурожаат билдирилди. Мурожаатларнинг 6 минг 484 таси жойида ҳал этилди, 15 минг 702 таси тегишли органларга кўриб чиқиш учун топширилди. 94 та ҳолат юзасидан хизмат текширувлари тайинланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги белгиланди. Илгари Бош прокуратура, суд ва бошқа органлар раҳбарларининг вилоятларга боришга вақти йўқ эди. Улар Тошкентда ўтириб иш кўрар эди. Шунинг учун ҳаётдан, одамларни қийнаётган муаммолардан узоқлашиб кетган эди. - Жорий йилда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида сайёр қабуллар ўтказди. Бу қабулларда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш билан боғлиқ муаммолар бўйича 43 минг 127 нафар фуқаро иштирок этди. Бу тадбирларда фуқаролар томонидан кредит ажратиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари қарорларига доир, бандлик ва иш ҳақи тўловлари, тадбиркорлик, электр ва табиий газ таъминоти, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларга оид 22 минг 186 та мурожаат билдирилди. Мурожаатларнинг 6 минг 484 таси жойида ҳал этилди, 15 минг 702 таси тегишли органларга кўриб чиқиш учун топширилди. 94 та ҳолат юзасидан хизмат текширувлари тайинланиб, айбдор шахсларнинг жавобгарлиги белгиланди. Илгари Бош прокуратура, суд ва бошқа органлар раҳбарларининг вилоятларга боришга вақти йўқ эди. Улар Тошкентда ўтириб иш кўрар эди. Шунинг учун ҳаётдан, одамларни қийнаётган муаммолардан узоқлашиб кетган эди.
“Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида” янги Қонун қабул қилинди. - Шу борада яна бир муҳим ҳужжат –Унда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имконияти янада оширилди. Бундан кейин фуқароларимиз ҳар қандай давлат органи, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан ҳуқуқий ахборотни ҳеч қандай чекловсиз олиши кафолатланади.
- Нима учун бундай қоида жорий этилди? Одамлар сўраб борса, тумандаги энг кичик амалдор ҳам бирорта ҳужжатни уларга бермайди. Бунга катталар рухсат бермайди, деб баҳона қилади. Энди бундай "ўйин"лар кетмайди. Нега деганда, эндиликда Президентдан бошлаб энг қуйи бўғиндаги раҳбарларгача халқимиз хизматида бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |