Маълумки, давлат органларига кадрларни танлашда эскидан сақланиб қолган, қўштирноқ ичидаги бир “тизим” мавжуд эди. У ҳам бўлса, яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ. Бундай номаъқул ёндашув туфайли кўплаб ёшларимиз, малакали мутахассисларимиз “беайб айбдор бўлиб”, яқин қариндошларининг қилмишлари учун жабр тортиб келдилар. Ўзингиз айтинг, бу адолатданми? Менинг фикримча, адолатдан эмас. Нима сабабдан бир жиноят учун бутун бир авлод жавоб бериши керак? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши керак?
мажбурий меҳнатни тақиқлаш
Конституциямизнинг 37-моддасида белгиланган мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги қоидага қатъий амал қилиш учун йил давоми Мана, бу йил ҳаммангиз кўрдингиз, эшитдингиз, биз бюджет ташкилотлари ходимлари ва талабаларни мажбурий равишда пахта теримига чиқаришни қатъиян тақиқладик. Пахта мавсумида Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли мониторинг йўлга қўйилди. да бир қатор ишлар бажарилди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган ҳаракатларимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадларига тўла ҳамоҳангдир. Бу ҳолат тарихимизда биринчи марта Ўзбекистонга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн ҳамда Дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид томонидан ҳам эътироф этилди.

2018 йил ушбу декларациянинг 70 йиллиги бутун дунёда кенг нишонланади
Таъкидлаш керакки, Конституциямизда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг асосий принциплари ўз аксини топган. 2018 йил ушбу декларациянинг 70 йиллиги бутун дунёда кенг нишонланади. Биз ҳам инсон ҳуқуқларига оид биринчи универсал халқаро ҳужжат бўлган мазкур декларациянинг мазмун-моҳиятини атрофлича тарғиб этиш учун махсус Давлат дастурини қабул қиламиз. Ана шундай амалий тадбирларимизнинг якуни сифатида 2018 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё халқаро анжуманини ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқдамиз.