Бу йил мамлакатимизда Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан ЎзА мухбири Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими



Download 4,8 Mb.
Sana13.07.2022
Hajmi4,8 Mb.
#787898
Bog'liq
Эзгуликка чорлаган шоир


Эзгуликка чорлаган шоир

ЖамиятТанлаш
Рўйхатдан ўтинг

12:25 / 06.01.2021


Бу йил мамлакатимизда Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан ЎзА мухбири Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти катта илмий ходими, филология фанлари номзоди Сайфиддин Рафиддинов билан суҳбатлашди.
Сайфиддин ака, дастлаб Огаҳийнинг мумтоз адабиётимизга қўшган ҳиссаси, асарлари ҳақида сўзласангиз?
– Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий нафақат ўзбек ёинки Шарқ мумтоз сўз санъати, балки жаҳон адабиёти хазинасига ўз шеърлари, тарихий асарлари ва таржима китоблари билан муносиб ҳисса қўшган забардаст шоирлардан ҳисобланади.
Огаҳий бизга нафақат шоир, тарихчи сифатида, балки таржимон ўлароқ ҳам салмоқли мерос қолдирган. У туркий ва форсий шеърлардан таркиб топган девонидан ташқари бешта тарихий китоб ҳам ёзган. Унинг таржималарини Кайковуснинг “Қобуснома”, Саъдийнинг “Гулистон”, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Низомийнинг “Ҳафт пайкар”, Хусрав Деҳлавийнинг “Ҳашт биҳишт”, Абдураҳмон Жомийнинг “Юсуф ва Зулайҳо”, “Саламон ва Абсол”, “Баҳористон”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъ ул-вақоеъ”, Мирхонднинг “Равзат ус-сафо”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний”, Бадриддин Ҳилолийнинг “Шоҳ ва гадо” каби Шарқ оламида машҳур адабий, тарихий ва ахлоқий асарлар ташкил этади.
Огаҳийнинг таржимонлиги ва тарихнавислиги ҳақида ҳар қанча мақтов гаплар айтилмасин, у Навоийдан кейин энг “кўп ва хўп” ижод қилган улуғ шоирдир. Огаҳий “Таъвиз ул-ошиқин” (“Ошиқлар тумори”) асари билан ўзбек мумтоз шеъриятига улкан ҳисса қўшди.
Огаҳий шеърларининг асосий мезони, бош мавзуси нимадан иборат?
–Дарвоқе, шоир шеърларининг бош ва долзарб мавзуларидан бири ишқ ва муҳаббат бўлса, яна бири одоб ва ахлоқдир. Айниқса, шоирнинг панд-ахлоқ ҳақидаги бир қатор яхлит ғазаллари борки, улар алоҳида эътиборга молик. Салафларида бўлгани каби Огаҳий ҳам ахлоқи ҳамида (яхши хулқлар) ва ахлоқи замима (ёмон хулқлар)дан баҳс юритиб, инсонларни яхшиликка чорлайди ва ёмонликдан қайтаради.
–Шу ўринда улуғ шоирнинг “Таъвиз ул-ошиқин” (“Ошиқлар тумори”) асари ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз?
–Ушбу девон Огаҳийнинг “Таъвиз ул-ошиқин” девонининг янгидан нашрга тайёрланган нусхасидир. Мен бу китобни бир қатор қўлёзма ва тошбосмаларга қараб, қиёслаб, нашрга тайёрладим. Дарҳақиқат, девондан ўрин олган етук ғазал, рубоий ва қитъалар ҳамда мустазод, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, таржеъбандлар ўзининг шаклан гўзаллиги, мазмунан теранлиги, бадиий юксаклиги билан назм ихлосмандларига, маданият ва санъат аҳлига муносиб туҳфа бўлиши, шубҳасиз.
Шу боис ҳам мен шоир девонини нашрга тайёрлар эканман, унинг лирик меросини тўлиқ ҳолда ўқувчиларга тақдим этишни режалаштириб, бу ишга имкон даражасида матн тайёрлашнинг илмий талаблари ва қоидалари асосида ёндашдим. Девон икки жилдга мослаб нашрга тайёрланди. Биринчи жилд ғазаллардан таркиб топди, иккинчи жилдга эса шоирнинг бошқа жанрдаги барча шеърлари киритилди. Айрим фарқли сўзларгина матн остида бериб ўтилди.
Форсча-тожикча ғазалларнинг тўғри талаффуз қилиниши ва тожикзабон халқларнинг ҳам фойдаланишини ҳисобга олиб, матнларни ҳозирги замонавий тожик имлосида бердик.
Беайб Парвардигор. Бу нашрдан ҳам хатолар ўтиб кетган бўлиши мумкин. Бунинг учун китобхонларимиздан олдиндан узр сўраймиз. Бу ёғи қилган ишимга мутахассислар баҳосини беради, деган умиддаман. Муҳими, Аллоҳнинг инояти билан ҳукумат қарорининг ижросини бажардим ҳамда ўзимнинг бир неча йиллардан бери ният қилиб юрган ишимни охирига етказдим. Анча меҳнатим сарф бўлди. Қўлёзма матн билан ишлаган мутахассислар буни яхши билади.
Огаҳий таваллудининг 210 йиллиги муносабати билан нашрга тайёрланган ушбу “Таъвиз ул-ошиқин” девони халқимизга, хусусан, шоирнинг мухлис ва муҳибларига манзур ва мақбул бўлишидан умидворман.
Сайфиддин ака, китоб нашрдан чиқдими ёки қачон чиқиши мўлжалланган?
– Китобни қайси нашриётга олиб борманг, хусусийлашгани, ҳомий йўқлиги, банкрот бўлиб қолганидан гап бўлади, холос! Бирор нашриёт бу китобни “биз нашр қиламиз”, демайди. Балки уларни ҳам тушуниш керакдир? Кимга арз қилиш керак ва ким бу ишни бажаради? Наҳотки, бирор бир ташкилот ё ҳомий чиқмаса? Наҳотки,шоир девонининг нашр бўлишига ҳеч ким бош-қош бўлмаса? Менинг ўрнимда бўлган ҳар қандай одам ҳам ўзига-ўзи шу саволларни берса керак. Ҳазрат Огаҳий бобомиз бир байтларида шундай деган эканлар:
Керакдур хизмат аҳлиға замони қилмаса таъхир,
На хизмат амриға тебратса гар ҳаргоҳ султон лаб.
Маъноси шуки: Султон агар бирор иш қилишга, бирор топшириқни бажаришга ҳатто лабини тебратиб қўйса, қўл остидаги хизматкорлар шу ишни, топшириқни асло кечиктирмасдан бажаришлари керак.Султоннинг амру фармони сўзсиз бажарилиши шарт, демоқда беназир шоиримиз. Балки бу байт Огаҳий бобомизнинг кароматлари ўлароқ, масъул раҳбарларимизга етиб борар ва Огаҳий бобомизнинг девонлари кўп тиражларда чиқиб, руҳлари шод бўлар!
Илм-маърифатга, дину диёнатга пушту паноҳ бўлган муҳтарам Президентимизга юракдан ташаккур билдираман! Янги йилда юртдошларимга тинчлик, сиҳат-саломатлик, мустаҳкам иймон, жонажон Ватанимизга осойишталик ва фаровонлик тилайман!
 
Озода Бекмуродова суҳбатлашди.
Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish