Конституциавий хукук Халк хокимиятчилигида Олий мажлис урни



Download 168 Kb.
bet2/2
Sana24.12.2022
Hajmi168 Kb.
#895716
1   2
Bog'liq
Конституциавий хукук - Халк хокимиятчилигида Олий мажлис урни.

Мафкура - бу ма'лум тизимга солинган ғоялар, қарашлар, фикрлар мажмуидир. Ҳар қандай мафкура муайян ижтимоий табақа, гуруҳ, миллатнинг ўтмишига, бугунги кунига ва келажагига қаратилган қарашлари йиғиндисидан иборат.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ўз тараққиёт ва истиқлол йўлини мустақил ва эркин белгилаб олди. Эндиликда мустақил давлатнинг сиёсий, иқтисодий ва ма'навий пойдеворини яратиш асосий вазифа бўлиб қолган. Бунда бизга эски, зўравонлик билан ўрнатилган коммунистик мафкура мутлақо тўғри келмай, миллатимизни бирлаштирадиган, жипслаштирадиган мафку-рага муҳтожлик яққол сезилиб қолди. Бир сўз билан айтганда, миллий мафкурамизни яратиш долзарб масалага айланди. Шу йўлда қўйилган дадил қадам-бу тарихимизда биринчи марта Конституциямизнинг 12-моддасида белгиланган ме'ёр бўлди. Унда илк бор Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаёти сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланиши белгиланди. Демак, бу билан битта мафкуранинг, битта дунёқарашнинг яккаҳокимлигидан қат'иян воз кечилди.
Конституциямизнинг айнан шу моддаси жамиятимизда турли синф, тоифа, миллат ва элатларнинг манфаатларини ифодаловчи партиялар, уюшмалар ва уларнинг мафкуралари бўлиши мумкинлигини қонуний мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Конституциясининг 12-моддасида ўрнатилган ме'ёр олдимизга миллий истиқлол мафкурасини яратиш вазифасини долзарб қилиб қўяди. Миллий истиқлол мафкураси халқимизнинг қадимий ан'аналарига, урф-одатларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-муҳаббат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, мурувват, ма'рифат туйғуларини тарғиб қилиши лозим. Унда жамиятимиздаги барча кучлар, ҳаракатлар, жамоат бирлашмалари, аҳоли турли табақаларининг ўй-фикрлари, орзу умидлари ўз ифодасини топмоғи лозим. У давлатимиз фуқароларини улуғ мақсад йўлида қалбан бирлаштиришга кўмаклашиши лозим, деб кўрсатади Президентимиз Ислом Каримов. Шу билан бирга бу мафкура халқимизда, ўзининг қудрати ва ҳимоясига суянган ҳолда умуминсоний қадриятларга асосланиб, жаҳон ҳамжамиятидаги тараққий этган давлатлар орасида тенг ҳуқуқли муносиб ўрин эгаллашига доимий интилиш ҳиссини тарбияламоғи керак.
Ҳар қандай жамият тараққиёти халқ дунёқарашини ҳисобга олмаса, тараққиёт асослари унинг ма'навий қадриятларига, моддий манфаатларига мос келмаса бундай жамият таназзулга учраши табиий. Шунинг учун ҳам Президент Ислом Каримов ўз мамлакати истиқболи ҳақида фикр юритар экан, «Мустақил Ўзбекистоннинг куч-қудрат манбаи халқимизнинг умуминсоний қадриятларга содиқлигидадир. Халқимиз адолат, тенглик, аҳил қўшничилик ва инсонпарварликнинг нозик куртакларини асрлар бўйи авайлаб-асраб келмоқда. Ўзбекистонни янгилашнинг олий мақсади ана шу ан'аналарни қайта тиклаш, уларга янги мазмун бағишлаш, заминимизда тинчлик ва демократия, фаровонлик, маданият, виждон эркинлиги ва ҳар бир кишини камол топтиришга эришиш учун зарур бўлган шарт-шароит яратишдир», деган эди. Бу фикрдан англанадики, Президент мамлакат куч-қудратини халқнинг ма'навий камолатида кўради. Шунинг учун ҳам у жамики инсоний фазилатларни такомиллаштириш учун зарур шароит яратишни асосий вазифа қилиб қўяди. Бу бир томондан мустақиллик шароитида эндигина шаклланаётган давлат сиёсатининг нечоғлик инсонпарварлигини кўрсатса, иккинчи томондан давлат раҳбарининг сиёсий-маданий салоҳиятининг нечоғлик юксаклигини, халқ ма'навий-руҳий эҳтиёжларини нақадар чуқур ўрганганлигини кўрсатади. Шу билан бирга эса, бу халқ ва ҳокимият интилишларининг муштараклигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида энг олий қадрият сифатида давлат ва ижтимоий тизим эмас, балки инсон олинди. Конституциянинг 13-моддаси бунга ёрқин мисолдир. Унга кўра, «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ша'ни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади».
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари фақатгина Конституция билангина қўриқланиб, кафолатланиб қолмасдан, балки улар жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган халқаро ҳуқуқнинг нормалари ва принциплари билан ҳам қўриқланади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 1948 йил 10 декабрда «барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида» Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини қабул қилади. «Бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти ҳамиша ана шу декларацияни назарда тутиб, ма'рифат ва илм йўли билан ушбу ҳуқуқлар ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига ёрдам беришга интилишлари ҳамда миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар йўли билан ҳам, ушбу ҳуқуқлар ва эркинликларнинг Ташкилотга а'зо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва мазкур давлатларнинг юридиксиясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари керак».
Мазкур декларация қабул қилинишини дунёнинг қирқ саккиз давлати қўллаб-қувватлади, саккизта давлат бетараф бўлган бўлса-да, бирон-бир давлат унга қарши бўлган эмас.
Бош Ассамблея раиси декларация қабул қилингандан сўнг билдирган мурожаатида декларациянинг қабул қилиниши «буюк эволютсион жараёнларга қўйилган дастлабки қадам ва оламшумул ютуққа эришилганлиги»ни ма'лум қилди.
Республикамиз Президенти И.А.Каримов: «инсон ва давлат ўртасидаги муносабатларда инсон манфаатлари устивор бўлиши керак»,-деган эди. Конституция Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти, я'ни халқнинг ўзи бевосита бошқарадиган жамият ва демократик ҳуқуқий давлат қуришни асосий мақсад қилиб қўяди. Унда жами дунёвий не'матлар орасида энг улуғи «инсон» эканлиги ёрқин мужассамлаштирилган. Инсонни улуғлаш, уни муҳофаза қилиш ва ҳар томонлама камол топтириш Консититутсиянинг асосий ғоясига айлантирилган. Конституциямиз Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳуқуқий ме'ёрлар асосида ишлаб чиқилган ва айтиш мумкинки, уни янада тўлдирган. Масалан, Конституциянинг 13-моддаси фикримизга далил бўлиши мумкин. Ушбу моддада «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси»да э'лон қилинган умуминсоний ҳуқуқлар олий қадрият даражасига кўтарилган. Ма'лумки, «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси» инсонларнинг ажралмас ва дахлсиз ҳуқуқларини э'лон қилиб, қуйидагиларни белгилайди: «Барча одамлар эркин, қадр-қиммат ва ҳуқуқларида тенг бўлиб туғилганлар»(1-модда); «Ҳар бир инсон яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эгадир»(3-модда); «Ҳеч ким қулликда ёки қарамликда сақланиши мумкин эмас, қулчилик ва қул савдосининг барча турлари та'қиқланади»(4-модда) ва ҳоказо. Конституциямизнинг 13-моддасида эса инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, ша'ни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади, дейилган. Бу Ўзбекистоннинг умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланган давлат эканлигини кўрсатади.
Конституциянинг 13-моддасида Ўзбекистонда барча фуқароларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликлари Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.
Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади. Ўзбекистон Республикасида ҳар қандай давлат органининг фаолияти инсон ва жамият фаровонлигига хизмат қилишга, уни юксалтиришга қаратилган. Давлат ўз вазифасини тегишли органлари орқали амалга оширар экан, ижтимоий адолат ва қонунийликка амал қилиши лозим бўлади. Ҳуқуқий-демократик давлатнинг энг муҳим шартларидан бири инсон ва шахс манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлигидир. Қонунийлик принципи деганда аввало қонунларни ва унинг асосида қабул қилинган бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни давлат органлари мансабдор шахслар, фуқаролар томонидан аниқ ва оғишмай бажарилиши лозимлиги тушунилади. Қонунийлик принципи қонунларни юридик ҳужжатлар тизимида олий кучга эга эканлигини, барча учун баробарлигини, жамият а'золарининг барчаси учун мажбурийлигини англатади.
Инсон ҳақ-ҳуқуқларининг ҳимояси муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Шунинг учун ҳам истиқлолга эришган Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигининг илк қадамларида қабул қилинган қонун ва ҳуқуқий нормаларини, асосан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ҳар томонлама муҳофаза қилишга қаратиб келди ва бу йўлда иш олиб бормоқда.
Инсон ҳуқуқларига доир давлат сиёсатида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари жамиятда қонунчилик асосида мустаҳкамланиб, иқтисодий, сиёсий, юридик, ташкилий кафолатлар тизими билан та'минлангандан кейингина амалга ошиши мумкинлиги масаласи муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳар бир шахс шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, ҳеч ким уни ўзбошимчалик билан ушбу ҳуқуқдан маҳрум этиши мумкин эмас, чунки инсон эркинликги қонун томонидан қўриқланадиган олий ижтимоий аҳамиятга молик қадриятдир. Шу туфайли шахснинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлиги қонун билан кафолатланади.
Инсон ҳуқуқлари ва демократия сингари умумбашарий қадриятлар республикамизнинг миллий давлатчилик манфаатларига тўла мос келади. «Инсоннинг энг устивор ва муқаддас ҳуқуқларидан бири-деб та'кидлайди Президентимиз Ислом Каримов, - бу тинч яшаш ҳуқуқидир. Давлат ва жамиятнинг бурчи ана шу ҳуқуқни барча қонуний воситалар билан кафолатлаб беришдир. Бу ҳуқуқни амалга ошириш-давлат ва жамиятни демократиялаштиришнинг энг муҳим шартидир. Демократиянинг инсонпарварлиги шу билан белгиланади».
Ўзбекистоннинг демократик давлат сифатида тавсифловчи яна бир қоида Конституциянинг 14- моддасида белгиланган. Унда та'кидланишича, «Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади».
Ўзбекистон Конституциясининг ушбу моддаси давлатимиз фаолиятининг энг асосий принципларини белгилаб беради. Бу жуда муҳимдир. Чунки давлат ўз фаолияти билан инсон ва жамият тақдирини белгилаши мумкин. Айниқса, ҳозирги вақтда жамият давлатсиз яшай олмаслиги ҳаммага аён бўлиб қолди.
Давлатимизнинг жамият ҳаётида тутган ўрнини белгилашда унинг вазифаларига, функсияларига алоҳида э'тибор бериш керак. Давлатнинг қандай вазифаларни, функсияларни амалга оширишига, бошқача қилиб айтганда, давлат фаолиятига қараб унинг моҳиятига баҳо берилади. Агар давлат ўз фаолиятини аввало инсон ва жамият манфаатларини ҳимоя қилишга қаратган бўлса, уни ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга ошириб борса, ундай давлатни адолатли, демократик дейиш мумкин. Шу боис Конституциянинг 14-моддасида ўрнатилган ме'ёр Ўзбекистон Республикаси ижтимоий адолат тантана қилган жамият, халқ ҳокимиятчилиги қарор топган давлат эканлиги яққол кўрсатиб турибди, десак асло янглишмаймиз. Чунки мазкур модда алоҳида равишда инсон ва жамият фаровонлигини, ижтимоий адолат ва қонунийлик принципларини давлат фаолиятининг ажралмас қисми сифатида э'тироф этади.
Зеро, ҳуқуқий-демократик давлатнинг энг муҳим шартларидан бири инсон ва шахс манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлигидир. Инсон ва жамият фаровонлиги эса айнан шахс манфаатларига мос тушади.


1 Karimov I.A. O`zbekiston: milliy istiqlol, iqtisod, siyosat, mafkura. T.1-T.: “ O`zbekiston”, 1996.-44-bet.

Download 168 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish