Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet89/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Плотин этикаси жоннинг тозалаганини тўғрисидаги мулоҳазалар билан якунланади. Тозаланиш жоннинг танадан озод бўлишидан ерли ҳаёт манфаатларидан халос бўлишидан, илоҳий даражага кўтарилишидан иборат. Бу ҳолатнинг якуни – экстаз, илоҳиятга экстатик шўнғиш, илк Ягона билан бирлашиб кетишдир. Плотин фалсафаси-жаҳон миқёсида қулчилик маданиятининг ҳалокатга учраши даври фалсафаси. Ана шунинг учун ҳам экстаз ерли ҳаёт ташвишларидан ҳоли, ўз-ўзи билан чекланган ҳолат идеал сифатида баҳоланади.
Порфирий (232-301-304) Плотиндан кейин йирик, иқтидорли неоплатоникдир. 262-263 йилларда Плотинга шогирд бўлган. Маҳсулдор ёзувчи, олим ва файласуф сифатида машҳур. “Аристотел категорияларига муқаддима” (“Бешта оханг ҳақида”) номи билан ҳам аталар эди) асари Порфирийнинг дунёга машҳур бўлишига олиб келди. Бу асар жуда кўп мамлакатларда тарқалган, таржима қилинган. Унда Порфирий тушунчанинг белгилари (жинс, тур, тафовут, шахсий ва тасодифий белгилар) тўғрисида муҳокама юритади. Шунингдек, Порфирий космология ва астрологияга оид асарлар ҳам ёзган. Христианликка қарши битилган полемик ишлари ҳам бор. Порфирий Платон ва Аристотелнинг мантиқий таълимотларини талқин қилган, изоҳлаган йирик неоплатончи мантиқшунос ҳисобланади. Амалий фалсафага оид ёзган китоби ҳам бор. Уларда сиёсий фозиллик, аффектлардан фориғланиш, фазилатлар тўғрисида фикр юритади.
Порфирий амалий мистикага катта аҳамият берган. Илоҳий Августиннинг гувоҳлик беришича, Порфирийнинг “Жоннинг юқорилаши” трактати бўлган, мутафаккир иккита йўл: файласуфлар учун бўлган соф ақлий мушоҳада йўли ва оломон учун треургия йўли (худоларга таъсир ўтказиш усули) тўғрисидаги таълимот мавжудлигини таъкидлайди.
Сурия мактаби 4-асрдаги неоплатонизмнинг йўналишларидан бири. Унинг асосчиларидан бири Порфирийнинг шогирди Ямвлих эди. У қуйи Суриянинг Халкида шаҳрида туғилиб ижод этган. Римда устози Порфирийдан таълим олган. Кейинчалик Суриядаги Анамейда фалсафадан дарс берган. Неоплатонизмни ривожлантиришда Плотиндан ҳам кўпроқ амалий мистика томон оғишди. Ямвлих яратган “Пифагор таълимотлари мажмуаси” асаридан бизгача бир қанча рисолалари етиб келган: “Пифагор ҳаёти хақида”, “Умумий математика фани тўғрисида”, “Никомах математикасига кириш”, “Фалсафага доир маълумотлар”, “Арифметика теологуменлари”. Энг кейинги рисоласида Ямвлих антик давр олимларининг ҳеч бирида учратмайдиган декаданини барча сонлари тўғрисидаги пифагорчилар таълимотини ривожлантиради. “Мажмуа”да сонлар, мусиқа, геометрия ва астрономияга оид билимлар баён қилинган. Ямвлихнинг йўқолиб кетган трактатлари орасида Платоннинг “Тимей”, “Филеб”, “Парменид”, “Федр” диалоглари, Аристотелнинг “Физика”, “Категориялар”, “Талқин тўғрисида”, “Биринчи аналитика” китобларига ёзган шарҳлари бор дейилади. Шунингдек, йўқолган асарлар қаторида “Мукаммал Халдей илоҳиётшунослиги” ҳам бўлиб, у қадимги грекларнинг кеч эллинизм даврида Шарқ халқлари дини ва мистикасига муносабатнинг типик кўринишини ўзида ифода этарди.
Ямвлих Плотин ишлаб чиққан категориялар: Ягона, Ақл, Жон тушунчалари мазмунини бойитади. Хусусан, “Ягона” тушунчасини иккита ягонага ажратади. Улардан биринчиси, Плотинда бўлгани сингари, ҳар қандай борлиқ, ҳар қандай билиш ва ҳар қандай номланишидан юқори туради. Иккинчиси эса, кейинги барча нарсаларнинг бошланғич асоси бўлиб, уни нафақат Ягона, балки Эзгу неъмат деб аташади. Бундай фарқлаш кейинги триада шаклидаги қурилмалар учун асос бўлиб хизмат қилади. Бунда кеч платонизмга хос схоластика, схематизм яққол намоён бўлади.
Ямвлихга кўра, “соф ақллар” ва “жон”–дунё устидаги худолар. Улар ўн иккита олам соҳалари–ер, сув, ҳаво, олов, етти планета ва эфирга нисбатан “бошқарувчилик” вазифасини бажаради. 12 та осмон худоси триадалар ҳосил қилиб, уларнинг сони 36 га етади, 10 га кўпайтирилгандан кейин эса 360 бўлади (бу қадимги даврда йилнинг 360 кундан иборат деган тасаввурларига мослаштирилган бўлса керак).
Ямвлих яшаган давр нафақат Сурияда балки бутун Рим империясида кўпхудолик динларнинг христианликка қарши энг охирги кураши билан характерлидир. Ямвлих қадимги грек политеизмини, Олимпни унинг барча худолари билан бирга фалсафий тиклашга уринди. Инсонда табиатни, Космосни идрок қилишга йўналтирилган қобилиятни эмас, балки худоларга ишониш, улар билан мулоқотни афзал деб билади. Ахлоқий ва сиёсий фазилатларни Явмлих қуйи босқич деб тушунади. Энг олий фазилат, унингча, худолар билан бирлашишдир. Ямвлих ўзининг асосий вазифаси деб теургия, мантиқ, қурбонлик қилиш ва ибодатларни билади. У динлардаги асосий воқеаларни туркумлашга интилади.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish