Анаксимен
Милет мактабининг учинчи файласуфи Анаксимендир. У, эҳтимол, анаксимандрдан кичик бўлган, Теофраст Анаксименни унинг “шогирди” деб айтади. У ёзган китобдан кичик парчаси (фрагменти) сақланган. Диоген Лаэртский фикрича, “у содда, бузилмаган иония диалектида ёзган”.
Бир қарашда Анаксимен доктринаси Анаксимандр доктринасига нисбатан орқага бир қадам га қайтишдек бўлиб кўринади, чунки Анаксимен апейрон назариясидан қайтган ҳолда Фалес изидан бориб, барча нарсанинг асосии бўлиб хизмат қиладиган стихияни излади. Лекин унинг учун бу сув эмас ҳаводир. Бу ғояга туртки берган ҳодиса нафас олиш бўлса керак, чунки инсон нафас олиб турсагина ҳаёт бўлади, шундан келиб чиқиб ҳаво-ҳаётнинг зарурий элементи деган хулоса чиқариш осон. Анаксимен инсон билан умуман табиат орасида параллель ўтказади: жонимиз ҳаводан иборат бўлиб бизни бошқаргани каби, нафас олиш ва ҳаво бутун дунёни ўраб олган. Ҳаво, шундай қилиб, Urstoff (бирламчи элемент) бўлиб, ундан барча”илгари мавжуд бўлган, ҳозирда мавжуд ва келажакда мавжуд ьбўладиган нарсалар, барча худолар ва илоҳий элементларпайдо бўлган, бошқа нарсалар улардан улардан вужудга келган”.
Бироқ бунда муаммо пайдобўлади: ҳаводан барча нарсалар пайдо бўлишини қандай тушунтирса бўлади, айнан мана шу муаммони ҳал этишда Анаксименнинг даҳолиги намоён бўлган. Оддий элементдан конкрет объектларнинг пайдо бўлишини тушунтириш учун у конденсация ва сийраклашиш тушунчаларини киритади. Ҳавони ўз ҳолида кўра олмаймиз, лекин мазкур жараёнлар туфайли у кўринадиган бўлади – сийраклашганда ёки кенгайганда у оловга айланади, қуюқлашганда эса шамол, булут, сув, тупроқ ва ,охир-оқибатда, тошларга айланади. Конденсация ва сийраклашиш тушунчалари нима учун Анаксименнинг ҳавони бирламчи элемент сифатида олиб қараганига яна бир бор тушунтириш беради. У сийраклашганда ҳаво қизади ва оловга айланишга интилади; Конденсациялашганда эса совийди ва қандайдир қаттиқ нарсага айланишга интилади. Ҳаво, шундай қилиб, атроф-оламни ўраб турган олов билан марказдаги совуқ, ҳўл масса оралигида жойлашган; Анаксимен ҳавони ўзига хос оралиқ инстанция деб билади. Лекин унинг доктринасида энг муҳим нарса миқдорнинг сифатга қандай ўтишини тушунтиришга уринишдир – замонавий терминологияда унинг конденсация ва сийраклашиш назарияси айнан шундай ифодаланади. (Анаксименнинг уқтиришича, очиқ оғиз билан нафас олганимизда ҳаво қизийди, оғизни ёпиб, бурун билан нафас олганимизда эса-совийди ва ҳаётдан олинган бу мисол унинг эгаллаган позициясининг исботидир.).
Фалес сингари, Анаксимен Ерни текис, ясси деб ҳисоблаган. У сувда тахта сингари сузади. Профессор Бернет гапига кўра, “ионияликлар Ер тўғрисида илмий қарашни илгар сура олишмади, ҳатто Демокрит ҳам уни ясси эканлигига ишонган”. Анаксимен камалакнининг қизиқ талқинини таклиф қилган. У қуёш нури ўз йўлида қуюқ булутга дуч келиб, унинг орасидан ўта олмаганида пайдо бўлади.
Целлер фикрича, бу “илмий тушунтиришдаги босилган қадам Гомернинг Ирис (“камалак”) – бу худонинг тирик тирик элчиси деб тушунтиришидан анча илгарилаб кетган”. Эр. авв. 494 йилда Милетқулашидан кейин Милет мактаби фаолиятини тугаллади. Ҳозирда Милет доктриналари Анаксименнинг фалсафий системаси сифатида маълум; эҳтимол қадимгилар наздида у мактабнинг бош вакилидир. Бу унинг Милет мактабининг сўнгги вакили бўлгани учун эмас, албатта; бунда конкрет объектлар миқдорининг сифатга ўтишини тушунтиришга уриниш йўлида яратилган конденсация ва сийраклашиш назариясининг роль ўйнагани ҳақиқатга яқинроқ.
Умуман олганда яна бир бор такрорлаймизки, ионияликларнинг асосий хизмати барча нарсаларнинг бошланғичи масаласига берган жавобларида эмас, балки шу масаланинг ўзини қўйишидадир.Яна шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг барчаси материяни мангу деб ҳисоблашган – олам кимнингдир иродаси бўйича яратилгандеган фикр уларнинг миясига келмаган. Улар учун бу дунё – ягона дунё. Бироқ иониялик файласуфларни догматик материалистлар дейиш тўғри бўлмайди. Материя ва руҳ ўртасидаги тафовут у пайтда ҳали ўрнатилган эмас эди, буни қилмасдан туриб материалистлар тўғрисида унинг ҳозирги маъносида гапира олмаймиз. Улар шунинг учун ҳам материалистлар эдики, барча нарсаларнинг келиб чиқишини қандайдир бир моддий элемент асосида тушунтирдилар. Бироқ улар ма қасддан материя ва руҳнинг фарқи аниқ чегараланмагани ва шу сабабли рад этадиган нарсанинг ўзи бўлмагани учун уни инкор этадиган файласуфлар эмасдилар.
Ва, ниҳоят, таъкидлаш жоизки, ионияликлар шу маънода “догматиклар”эдики, улар “муаммоларни танқид қилиш ”билан машғул бўлишгани йўқ. Улар нарсалар қандай бўлса, уларни шундай билиш мумкин деган фикрда бўлганлар: улар ғаройиботга соддаларча ишонганлар ва кашфиётлар қувончига тўлиб-тошганлар.27
Do'stlaringiz bilan baham: |