Таянч тушунчалар
Эллинлар, эллада фалсафаси, иония фалсафаси, милет мактаби, сув-бошланғич асос, ҳаво-субстанция, апейрон, эсхатология, космогония, космология.
2-боб
Пионерлар: Иониялик файласуфлар
Фалес
Милетлик Фалес бир шахсда файласуф ва амалиётчи олим қўшилишининг намунасидир. Айтишларига қараганда у Геродот эслатиб ўтган ва лидияликлар ва мидияликлар уруши тугаган вақтда содир бўлган Қуёш тутилишини олдиндан айтган. Ҳозирги астрономлар ҳисоб-китобига кўра, Кичик Осиёда кузатилши мумкин бўлган бу ҳодиса милоддан илгари 585 йил 28 майда рўй берган. Агар бу факт ҳақиқат бўлса, ростдан ҳам Фалес башорат қилган тутилиш 585 йиддаги бўлса, олим VI-аср бошида яшаган деган хулосага келишимиз мумкин. Фалеснинг бошқа илмий ютуқлари қаторига календарни ихтиро қилиши ва Кичик Айиққа қараб корабл курсини белгилашнинг финикиялик усулини амалиётга жорий этишини қўшишади. Диоген Лаэртский Фалеснинг ҳаётий фаолиятини тасвирлар экан, унинг билан боғлиқ бир қанча анекдотларни, хусусан, юлдузларга қарайман деб чуқурга тушиб кетиши ёки оливия ёғини сотишдаги ишлари тўғрисидаги гап-сўзларни келтиради. Лекин булар донишмандлар тўғрисида тўқиладиган пахмоқли (бўрттирилган), ярим ҳазил-ярим чин ҳикоятлар бўлса керак.
“Метафизика” асарида Аристотель Фалес Ерни сувнинг устида қаллқиб турган нарса деб ҳисоблашини таъкидлайди (уни зиб турган силлиқ диск сифатида олиб қараган). Бироқ, энг муҳими шундаки, оламнинг бошланғич асосини сувда деб билган. Унинг хизмати Борлиқнинг ягоналиги, яхлитлиги масаласини қўйишидадир. Аристотель Фалеснинг бу фикрини кузатишларининг натижаси деб тахмин қилади. “Эҳтимол, у барча нарсаларнинг намликни тортиши, иссиқнинг ҳам шундан пайдо бўлиши ва сақланиб туришини ккўргандан кейин шу хулосага келгандир (барча нарсалар сувдан келиб чиққан дейиши муҳим принцип). У мазкур фактдан барча нарсаларнинг уруғи ҳўллик табиатига эга, сув эса-ҳўл нарсалар табиатининг асоси, деган хулосага келди”. Аристотель яна эҳтиёткорлик билан Фалес қарашларига қадимги теологиядаги, сув шоирлар наздида худолар қасам ичган предметдир, деган фикр таъсир этганини тахмин қилади. Қандай бўлишидан қатъий назар, буғланиш ҳодисаси сувнинг туманга ёки ҳавога, музлаш ҳодисаси охирига етказилса-сувнинг тупроққа айланишини яққол намойиш қилади. Умуман олганда Фалеснинг хизмати шундаки, у биринчи бўлиб барча нарсаларнинг асоси масаласини қўйди, уни қандай ҳал этиши бошқа масала.
Аристотел Фалесга тегишли деб ҳисоблайдиган бошка фикр шундан иборатки, табиат худоларга тўла, магнит жонга эга ва у темирни ўзига тортади; буни, албатта, талқин этиш осон эмас. Фалес дунёвий жон мавжудлигига ишонган ва уни Худо ёки Платон билан айнанлаштирган , гўёки у оламни сувдан яратган, деган фикрни билдириш жуда катта дадиллик бўлур эди. Биз фақат битта нарсани ишонч билан айтишимиз мумкин – Фалес “нарсаларни” битта бошланғич элементнинг турли шакллари деб ҳисоблаган ва бу энг муҳими. Сувни ана шундай бошланғич элемент деб билиши уни бошқа мутафаккирлардан ажратиб туради, бироқ унинг биринчи грек файласуфи деб шуҳрат қозонишининг боиси шундаки, у биринчи бўлиб Тафовутдаги Бирлик ғоясини илгари сурди (гарчи буни мантиқий ниҳоясига етказмаган бўлсада) ва бирлик ғоясига таяниши билан бирга хилма-хилликни ҳисобга олишга уринган. Табиийки, фалсафа тажрибада кузатиладиган турли хил ҳодисаларнинг сабаблари ва моҳиятини билишга интилади.Файласуфнинг тушуниши хилма-хилликда яшириниб ётган бирликни англашни билдиради.Материя ва руҳнинг туб фарқини билмасдан туриб, мазкур муаммонинг мураккаблигини баҳолаш қийин: борлиқ ё моддий бирлик (Фалесдаги сингари), ё Ғоя тарзида (ҳозиги айрим файласуфлар таъкидлаганидек) олиб қаралади. Ягоналик ва кўплик масаласининг мураккаблигини фақат борлиқнинг моҳиятли даражалари концепцияси ва борлиқ аналогияси доктринаси аниқ шакллантирилгандаҳаққоний баҳолаш мумкин; акс ҳолда хилма-хилликнинг бутун бойлиги бирлик тўғрисидаги хато ёки маълум бир даражадаги ихтийрий тасаввурга қурбон қилинган бўлади.
Эҳтимол, Аристотелнинг магнитнинг жонга эгалиги тўғрисидаги фикрни Фалесга тегишли деб ҳисоблаши анимизмга хос ҳайвон жонининг (инсоннинг тушида воқиф бўладиган ) бутун органик дунёга ва ҳатто, ноорганик дунё объектлари ва кучларига ёйишдан иборат ғоянинг акс садосидир. Шундай бўлган тақдирда ҳам буғоя ўтмиш сарқити бўлади, чунки Фалес мисолида мифдан фан ва фалсафага ўта бориш яхши кузатилади, Фалес эса ҳақли равишда грек фалсафаси асосчиси сифатида ҳурмат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |