Анаксимандр
Анаксимандр Милетдан чиққан бошқа бир файласуфдир. Эҳтимол, у Фалесдан кичикдир, чунки Теофраст Анаксимандрни унинг “ўртоғи” деб атайди. Фалес сингари Анаксимандр ҳам амалий илмий тадқиқотлар билан машғул бўлади; у Қора денгизда сузувчи милетлик денгизчилар эҳтиёжини ҳисобга олиб дастлабки географик харитани яратган дейишади. Бошқа кўп файласуфлар сингари, жамият сиёсий ҳаётида иштирок этган – Аполлонда мустамлакага асос солган. Анаксимандр ўзининг прозада битган фалсафий мушоҳадаларини битта китобга йиққан. Теофраст замонида у ҳали “ёниб кетмаган” эди ва Анаксимандр ғояларининг айрим фрагментлари сақлангани учун биз ундан қарздормиз. У ҳам Фалесга ўхшаб барча нарсаларнинг бошланғичи, бирламчи элементини қидирди; Бироқ у хулосага келдики, материянинг ҳеч бир конкрет шакли (масалан, сув) қидирилаётган бошланғич элемент бўла олмайди, чунки, сув ёки намлик ўз ҳолича қарама-қршиликлардан бири бўлиб, уларнинг конфликтини тушунтириш лозим бўлади. Агар ўзгариш, туғилиш ва ўлим, ўсиш ва сўлиш мавжудлиги туфайли экан, битта элементнинг кенгайиши бошқаси ҳисобига бўлар экан, унда – агар оламдаги барча нарсанинг асосини сувда деган фикрдан келиб чиқсак – бошқа элементларни аллақачон унинг ютиб юбормаганини тушуниш қийин. Шундай қилиб, Анаксимандр бошланғи элементни ажратиб бўлмайди деган хулосага келди. У қарама-қаршиликлардан аввалроқ келади, чунки ундан барча мавжудот келиб чиқади ва зарурий равишда барчаси унда йўқ бўлиб кетади.Анаксимандр бошланғич элементга (архэ) ном берди – ва, Теофраст фикрича, у илк бор уни моддий сабаб деб атади.
“Бу сув эмас, қандайдир элемнт деб аталувчи нарса эмас, балки улардан фарқ қилувчи чексизлик бўлиб, ундан барса самолар ва улар орасидаги дунёлар келиб чиқади”. Бу апейрон, Чегарасига эга бўлмаган субстанция. “Мангу ва азобланмайди”, у “барча дунёларни қамраб олади”.
Бир элементнинг бошқалари ҳисобига кенгайишини Анаксимандр ноҳақлик деб билади – Иссиқ элемент ноҳақликни ёзда туғдиради, совуғи эса-қишда Барча шу туфайли қасос оладики, Ноаниқ Чексизлик такрор ва такрор уларни ўз домига олади. Бу одамлар орасида мавжуд қонуннинг ахлоқий концепциясининг бутун борлиққа кўчирилишининг намунасидир.
Бир вақтнинг ўзида борлиқда сон-саноқсиз дунёлар мавжуд. Уларнинг ҳеч бири мангу эмас, лекин мангу ҳаракат туфайли бир вақтнинг ўзида бу дунёларнинг чексиз тўплами мавжуд. “Ва буларнинг барчасига қўшимча равишда мангу ҳаракат мавжуд бўлиб, унда самолар пайдо бўлади”. Бу мангу ҳаракат Платоннинг “Тимейида” тасвирлангандек, пифагор доктринасига мувофиқ, ўзи орқали барча нарсаларни ўтказадиган ҳодиса кўринишида амал қилади. Бундан кейин уюрмали ҳаракат сабабли оғирроқ элементлар ҳисобланган ер ва сув унинг марказида қолишади, олов айлана бўйлаб жойлашади, ҳаво эса улар оралигидаги фазода ўрин эгаллайди. Ер- диск эмас, у “колонна стволига ўхшаш” қисқа цилиндр.
Ҳаёт денгизда пайдо бўлган, ҳайвонларнинг ҳозирги турлари атроф-муҳитга мослашув натижасида ривожланган. Анаксимандр одамнинг пайдо бўлишини тушунтиришга уринишимуваффақиятли бўлган – “...одам ҳайвонларнинг бошқа туридан келиб чиққан, зеро барча ҳайвонлар ўз-ўзларини озиқлантирадиган бир пайтда одам узоқ вақт давомида овқатланишга муҳтож, чунки у аввал бошданоқ ҳозир қандай бўлса шундай бўлганида, яшаб кетолмас эди ”. Бироқ Анаксимандр эволюционистлар тўқнаш келадиган мангу муаммо – ўтиш даврида одам қандай қилиб ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ булганлигини тушунтирмайди.
Анаксимандр доктринаси Фалесникига нисбатан олдинга ташланган бир қадам бўлди. У бирорта элементни бошланғич асос сифатида ажратмай, борлиқдаги барча нарсалар Ноаниқ Чексизликдан келиб чиқиши концепциясини илгари суради.Бундан нарироқ ўтиб дунёнинг бошланғиқ асосдан қандай пайдо бўлишини тушунтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |