Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet28/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Демокрит (эр.аа. 460-470 йилларда туғилган деб тахмин қилинади) Абдер шаҳрида дунёга келган; - Протагорнинг замондоши, ёши Сократдан сал каттароқ.
Левкипп ва Демокритнинг физикавий ва фалсафий қарашларининг асосини жисмларнинг бўлинмас заррачаларининг мавжудлиги тўғрисидаги фаразлари ташкил этади. Бундай сон – саноқсиз заррчаларни, яъни атомларни (атомос- бўлинмас, қисмларга кесилмайдиган) мутлоқ зич ва ҳавосиз бўлгани учун бўлинмайдиган заррачалар деб ҳисоблашган. Ҳаво атомлар ҳосил қиладиган жисмларда бўлади ва улар ана шу ҳавода ҳаракатланишади. Атомлар бир биридан 1) шакли, яъни ташқи кўриниши; 2) ўлчамлари; 3) ҳолати ва 4) тартиби билан фарқ қилинади54. Бўшлиқдаги ҳаракати жараёнида атомларнинг баъзилари бир бирининг устидан сакраб ўтиб кетишади, бошқа бир хиллари тарқалишиб, ўралишиб кетишади, (шакли мос келганда) ва мураккаб жисмларни пайдо қилишади. Левкипп ва Демокритлар фикрича борлиқда атомларнинг фақат сонигина эмас, балки кўринишлари, шакллари ҳам чексиздир. Лекин улар (шакллар) кўринмайди, ҳис этилмайди.
Демокрит атомни “ғоя” ҳам деб атаган, лекин унинг жисмли шакл, жисмли “ғоя” деб ҳисоблаган. (Платонда “ғоя”- жисмсиз шакл).
Атом – жисмли ғоя бўлса, у қандай моддий сифатларга эга, деган савол пайдо бўлади. Бунга Демокрит атомлар ҳис этиладиган сифатларга ҳид, ранг, товуш, ҳароарт кабиларга эга эмас. Атомлар фақат фазодаги шакли, ўлчами, ҳолати, тартиби бўйича фарқланади, бу сифатлар ҳис этилмайди. Секст Эмпирик Демокритнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Ширин, аччиқ, иссиқ, совуқ ва бошқалар фақат фикрда мавжуд, борлиқда эса фақат атомлар ва бўшлиқ мавжуд, холос”.
Шуни ҳам эьтиборга олиш керакки, Атомистик таълимот вақтининг чексизлиги тўғрисидаги фикр билан бирга ривожланди.
Зарурият ва тасодиф. Моддий бошланғич асос ва вақтнинг абадийлигидан атомистлар табиатдаги барча предметлар ва ҳодисаларнинг зарурийлигини келтириб чиқаришади. Симплиций Демокритнинг тасодиф тўғрисидаги мулоҳазаларини қуйидаги мисолда тушунтиради; кал бош чол экин майдони бўйлаб юриб кетаётганда, унинг бошига тошбақа тушиб кетади ва калла суягини синдиради. Содир бўлган ҳол гўёки тасодифдек. Лекин аслида ундай эмас, зарурий, чунки бургут унинг бошини тош деб ўйлаб тошбақани ташлаб юборади. (тошбақа тошга урилганда косачалари синиб, гўшти ажралади, бургут уни ейиш учун шундай қилади). Бу - зарурият.
Демокрит тасодифни мақсадга мувофиқликка қарама қарши қўйиб тушунтиради. Унинг фирича, ҳар бир нарса тўғрисида у нима сабабдан пайдо бўлди, унинг сабаби нима деб савол қўйиш керак. Бунда қандай мақсадга кўра пайдо бўлди деб савол қўйиш ўринли эмас. Демак, Демокрит тасодифни сабабсиз нарса деб эмас, мақсадга мувофиқликнинг инкори деб тушунтиради.
Демокрит ёзади : “Бўшлиқ ва атомлар – материядир, ёки нарсалар сабабидир”55.
Космология ва космогония. Атомизмнинг янгилиги қуйидаги икки нарсада: 1) борлиқнинг чексизлиги ва 2) чексиз дунёвий фазода бир қатда ёнма – ён яшаётган дунёларнинг кўплиги ҳақидаги таълимотидир Левкипп ва Демокритнинг дунёнинг чексизлиги тўғрисидаги қарашлари бўш фазонинг чексизлиши ва атомларнинг чексиз миқдорда эканлигидан келиб чиқади.
Математикадаги атомизм. Атом тўғрисидаги таълимотни Демокрит математика соҳасига ёйди.
Атомистлар ҳиссий ва ақлий билишни фарқ қиладилар. Атомларни фақат ҳиссиёт асосида билиб бўлмайди. Бунинг учун ҳиссиёт ақл томонидан чуқурлаштирилиши, тўлдирилиши зарур. Демак хиссиёт ва ақл қарама қарши эмас, ўзаро алоқададир.
Аристотел фикрича, “Демокрит ақлни ҳақиқатни биладиган куч деб ҳисобламайди; уни жон билан алмаштириб юборади”56. Унинг Иррационал муносабатлар фақат ҳиссий билишгагина хосдир.
Демокрит фикрича, билишнинг икки тури мавжуд: хақиқий ва қоронғи. Қоронғи, бу кўриш, эшитиш, таъм, бадан ва ҳид сезгилари.
Демокритнинг мантиқий фикрлари “Конан”ларда (Канон – “мезон” , “қоида” ифаода этилган. Унда билишнинг уч мезони фарқланади: 1) ҳисий билишга оид, 2) тафаккур, 3) ҳоҳланган ва ҳоҳланмаганлар (унинг ёрдамида предметга яқинлашамиз ёки узоқлашамиз).
Инсон ва маданият. Демокрит маданиятга ривожланиш мақомини беради. Маданият табиат ривожланиши давоми. Санъат–табиатга тақлид қилиш демакдир. Поэтик (ижодий) санъат учун “илҳом”, “ақлсизлик” манбадир.
Этика ва сиёсат.
Хулқ атвор- ақл билан боғлиқ, у билан белгиланади. Эътиборга энг лойиқ сара – эхтиросга берилмаслик, вазминликдир. Доно одам ёвузликдан ҳам эзгуликни ажрата олади, агар у ана шунга лойиқ илмга эга бўлса. Мисол: чуқур ҳавза кўп муносабатда фойдали, лекин унда чўкиб кетиш хавфи бор, яъни у зиён. Айни пайтда ундан (зарардан) қутилиш воситаси бор, бу - сузишга ўрганиш.
Билим – “руҳнинг яхши ўрнашишига” халақит берадиган нарсаларни бартараф этувчи восита.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish