Сократнинг судланиши ва ўлими
Эр. авв. 406-йилда Сократ саккизта қўмондонни Аргинус ёнидаги жанг пайтида ўз вазифаларига совуққонлик билан қарагани учун уларни қаттиқроқ жазолш мақсадида яккама-якка эмас, биргаликда суд қилишга, бу қонунга зид эди, розилик билдирмай, фуқаролик жасоратини намойиш этди. Бу пайтда Сократ сенат қўмитаси аъзоси эди. Эр. авв. 403-йили Леон Саламинскийни олигархлар ўлдириб, мол-мулкини конфискация қилиш пайида бўлганда уни қамоққа олишда иштирок этишдан воз кечиб, яна бир бор жасорат кўрсатади. Вақти келиб бир куни жиноятлари учун Афина аҳолиси олдида жажавоб беришини билган олигархлар ўз қилмишларига иложи борича таниқли кишиларни шерик қилишга интилишарди. Лекин Сократ бундай воқеаларда иштирок этишдан воз кечди ва, эҳтимол, агарда ўттизта олигарх ҳокимиятдан четлаштирилмаганда, қатнашмагани уун ҳаёти билан жавоб берарди. Эр. авв. 399-йилда янгидан яралган демократия етакилари Сократни судга беришади. Сиёсатда панада юрган Анит Мелетни Сократга даво билдириб, судга беришга гиж-гижлайди. Архонта судида қўйилган айб қуйидагича тузилган эди: “Бу айбни Софроникс ўғли Сократга қарши Питтос ўғли Мелет тузди ва қасам ичиб тасдиқлади: Сократ шаҳар-давлатда эътироф этилган худоларни рад этишда; ва янг худосифат мавжудотларни киритишида айбдор; у ёшларни бузишда ҳам (Сократ таъсирида ёшлар афина демократиясига танқдий муносабатда бўла бошладилар – М.Ш.) айбдор. Ўлим жазоси таклиф қилинади”.Айбловчилар Сократни суд бўлишини кутиб ўтирмай, ўз ихтиёри билан сургунга жўнайди деб ўйлашган эдила, лкин улар адашишди. У эр..авв. 399-йилда бўлган судга келади ва ўз- ўзини ҳимоя қилади.Судда у судьялардан ҳарбий хизматларини, олигархларнинг бошқаруви даврида Критийга бўйсунмаганини қарши турганини ҳисобга олишларини талаб қилиши мумкин эди, лекин уларни эслатиш билан чекланди ва қўмондонлар устидан суд бўлганда демократияга бўйсунмаганини ҳам қўшиб қўйди. У судьяларнинг умумий сони 500 ёки 501 бўлгани ҳолда 60 та кишига кўп овоз билан ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Сократ умриниг охирги куни “Федон” диалогида тасвирланади. Бу кунни Сократ дўстлари Кебет, Симмий ва Федон билан жон ҳақида суҳбатлашиб ўтказади.
Цикут заҳарини ичиб ўлимни кутиб ётганида охирги сўзини айтади: “Критон, Асклепийдан хўроз қарздормиз, шуни бериб, қарзни узиб қўйишни унутманглар!” Заҳар юрагига етганда, қалтироқ бошланиб, ўлганини билгач, Критон Сократнинг оғзи ва кўзини ёпиб қўяди. Эхекарт, дўстимиз , биз билган инсонларнинг энг яхшиси, боз устига, энг доно ва адолатли инсон ўлими шундай бўлди”. 51
Афиналик Сократ (469-399). Фалсафа, Сократ фикрича, табиат тўғрисида ақлий мушоҳада юритиш билан чекланмайди, у қандай яшаш зарурлиги тўғрисидаги таълимот Ҳаёт санъат бўлгани, санъатни такомиллаштириш учун эса уни билиш зарурлиги сабабли, боис фалсафий масаладан олдин билимнинг моҳияти, масаласини ҳал этиш зарур. Билим қатор предметлардаги умумийни (умумий белгиларини) кўра билиш демакдир. Демак, Сократ фикрича, билим предмет ҳақидаги тушунча бўлиб ва унга тушунчани таърифлаш орқали эришилади.
Тушунчаларни аниқлаш ва таърифлаш учун Сократ фойдаланган метод диалектика ёки диалектик метод деб ном олган.
Диалектика – Сократ фалсафасининг буюк ютуғидир. Сократ фалсафа муаллими сифатида шогирдларига ўз фикрларини фақат оғзаки тарзда: суҳбат ёки баҳс шаклида, махсус метод (диалектика) асосида ўтган.
Сократ методининг шаклланиши унинг этика категорияларини таърифлаш, уларнинг моҳиятини аниқлаш билан боғлиқдир. Предметни диалектик тарзда тадқиқ этиш, Сократ фикрича авваламбор, уни акс эттирувчи тушунчани таърифлашдан иборат. “Лихес”да – қаҳрамонлик ҳақидаги диалогда (Платон диалоги) диалектика тушунчани таърифлаш кўринишига эга бўлади, масалан қаҳрамонлик тушунчасини таърифлашда айнан ана шундай. Сократ таъкидлашича, қаҳрамонлик фозилликнинг хусусий кўриниши шунинг учун ҳам қаҳрамонни таърифлашдан аввал фозилликни таърифлаш зарур бўлади. Ўз навбатида, қаҳрамонликни таърифлашда унинг барча хусусий кўринишларини ҳисобга олиш, улар учун умумий бўлганини ифода этиш керак.
Демак, Сократ диалектикаси тафовут қиладиган нарсаларда умумийни, кўпликда яккани, моҳиятни унинг кўринишларида аниқлаш, ўрнатишдан иборат.
Сократ бирор нарса тўғрисида муҳокама юритишдан, тафаккурда унинг қарама – қаршисидан, уни истисно қилувчи фикрдан келиб чиқиши зарур деб ҳисоблайди.
Сократ “Ҳақиқатга эришиши учун зиддиятлар дарвозасидан ўтиш керак”.
Сократ диалектикасига хос нарса: муҳокамадан зиддиятни сиқиб чиқариш, зиддиятни инкор этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |